Шуш шаҳридаги тарихий обидалар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Саёҳат қилишни хуш кўрувчи муҳтарам мухлислар, Хузистон вилоятининг Шуш  тумани бўйлаб сафар қилишда давом этамиз.Таъкидлаб ўтганимиздек,  Шуш шаҳри туман маркази ҳисобланадики, бир замонлар дунёнинг муҳим марказларидан бири бўлган. Тарихий ёдгорликлар ва қадимийлик жиҳатидан  ҳам Шуш тумани муҳим бўлган минтақалардан ҳисобланади.  Мазкур қадимий шаҳарга  тарих давомида кўп марталаб душманлар томонидан ҳужум қилинган. Бироқ Шуш шаҳри доимий тарзда ўзини қайтадан тиклай олган.  Мазкур минтақадги тарихий ёдгорликлар нодир хазиналар сифатида дунё аҳли диққатини ўзига жалб қилган.
Шуш шаҳрини ривожлантирган биринчи  қавм эйломликлар ҳисобланишади ва улар мазкур минтақада милоддан 3000 йил олдин яшаб, Шуш шаҳрини обод қилишган.  Ушбу минтақани Ахамонийлар сулолалари ишғол этилган вақтда ҳам  Шуш ўзининг азаматини қўлдан бермаган.

Дониёл Наби (а) нинг мутабаррака мақбараси ҳам ушбу шаҳарга хос маънавий ва диний шукуҳ берган. Шуш шаҳри ва Шоюр дарёси ёнида жойлашган Дониёл Набий мақбараси ҳашаматли, гўзал ва машҳур бинодан иборатдир. Узоқ йиллар давомида Шуш шаҳрини ушбу  улуғ пайғамбарнинг номи билан танишади. Ҳазрат Дониёл (а) Илоҳий ва Бани Иcроил  пайғамбарларидан бири бўлиб,  Таврот китобида бир боб ушбу пайғамбарга ихтисослаштирилган. Кўплаб ривоятлар ва диний манбаларда ҳам бу пайғамбар ҳақида маълумотлар берилган. Дониёл пайғамбар (а)Довуд наслидан бўлиб, Нибиюллоҳ лақабига ҳам эга бўлган ва ул ҳазрат Ахамонийларнинг буюк шоҳлари  Куруши Кабир ва Дориюш  даврида яшаган.Дониёл пайғамбар (а) болалик вақтида Байтулмуқаддас очилганидан кейин милоддан 605 йил аввал Бухту Нусар томонидан асирликка олинади ва унинг қавмидан бўлган бир гуруҳ одамлар билан Бобилга олиб келинади. Ушбу шаҳарда ҳукмдорнинг фармонларига бўйсунмаганидан кейин  ул ҳазрат кўплаб қийноқларга дучор бўлади. Кейинчалик  эса илмли ва фозил  эканлиги маълум бўлгач, катта ҳурматга  сазовор бўлади. Бухту Нусар вафот этгани ва Бобил Ахамонийлар шоҳи Куруш томонидан ишғол этилганидан сўнг Дониёл пайғамбар (а)  Байтулмуқаддасга қайтади. Аммо бир неча муддат ўтгач, ул ҳазрат Аҳвозга боради ва Шуш шаҳрида оламдан ўтади. Қадимги эронликлар  Дониёл пайғамбар (а) реҳлатидан кейин, ўзларининг удумларига кўра,  ҳазрат Дониёл (а)нинг пок  жасадларини мумиёлаб, бир тепа устида қурилган кичик хонада жойлаштиришади  ва хона эшигини қулфлаб ва муҳрлаб қўйишади.

Ислом зуҳури ва мусулмонларнинг Эронга келишларидан  кейин улар Дониёл пайғамбар (а) кўмилган кичик хонадан хабардор бўлишади. Сўнгра ҳазрат Али (а) фармони билан  Дониёл набий (а)нинг пок жасади   исломий удумлар асасида  қайтадан дафн этилади. Дониёл пайғамбар (а)нинг қабр тоши устида  ҳахрат Али (а) дан иқтибосан шундай ёзилган: “ Кимки биродарим Дониёлни зиёрат қилса,  мени зиёрат қилган кишидек бўлур.” Дониёл пайғамбар (а) мақбараси иккита кичик ва катта бўлган ҳовлидан иборат бўлиб, катта ҳовли атрофида зиёратчилар учун хоналар қурилган. Қабр устида қурилган панжара эса бронзадан бўлиб, бошқа исломий қабрлар устида қурилган панжараларга ўхшайди. Мақбаранинг юқори қисмида форс тилида шеър ҳам ёзилган. Бироқ, ушбу назмнинг ёзилган вақти маълум эмас

Мазкур мақбарада баланд гунбаз ҳам қурилган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

  Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Саёҳат қилишни хуш кўрувчи муҳтарам мухлислар,  Айтиш жоизким, Эронда диққатга сазовор жойлар жуда кўп ва хилма-хилдир. Агар кимдир Эроннинг диққатга сазовор жойлари билан танишишни хоҳласа, унга камида уч ой керак бўлади. Дарҳақиқат, саёҳат дастури,ҳар доимгидек, вақт, имконият ва сайёҳнинг истаклари билан боғлиқ, албатта.Эрон қизиқарли саёҳат учун қулай турли имкониятларга эга учта мамлакатдан биридир. Беҳисоб музейлар,гўзал боғлар, бозорлару турли тижорат марказлари, зиёратгоҳлар. Чиройли кўчалар, тарихий обидаларга эга Теҳрондан ташқари сайёҳларга аввало Исфаҳон, Шероз, Машҳад шаҳарларини, сўнг Кирмоншоҳ, Табриз, Язд, Кирмон,Шуш шаҳарларини, шунингдек,Гилон ва Мозандарон, Оби Гармнинг ям-яшил ва чиройли қирғоқларини, гуллаётган Ардабилни, Ҳамадон ғорларини, Киш оролининг гўзал қирғоқларини томоша қилиш тавсия этилади. Мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун турли транспорт имкониятлари, яъни самолёт, поезд, автобус, такси каби транспорт турлари мавжуд.Шуниси эътиборлики, ички транспорт йўналишлари баҳоси бошқа мамлакатларникидан анча арзон нархда.Бироқ, транспорт турини танлаш сайёҳнинг имкониятларига боғлиқ бўлиб қолишидан ташқари , йўналишга, яъни у танишмоқчи ва кўрмоқчи бўлган жойга ҳам боғлиқдир.Ҳар бир сайёҳ ўз вақтини яхши ўтказиш учун ички туристик сайёҳлик бўлимларига ёки ҳеч бўлмаса шундай фирмалардан маслаҳат олмоғи лозим.

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

 

август 01, 2018 14:24 Asia/Tashkent
Шарҳ