Имом Хумайний (р.а) нуқтаи назаридан ижтимоий ва сиёсий эркинликнинг муҳим намуналаридан бири олий уқув юртларда ва талабалар фаъолиятларида мушоҳада этиш мумкин.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими “Руҳуллоҳ мактабида”  унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат  10 дақиқали  суҳбатлар орқали эфирга узатади. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний  (а) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг зўравон  қудратларга қарши бўлган курашлари  ёритиб борилади. Бизни тинглаб боринг.

Бугунги дастуримизда аёлларнинг эркинлиги, аққалиятни ташкил этувчи диний эркинлик, ҳамда унверситетларда сӯз эркинлиги ва талабалар ташкилотларнинг фаъолиятлари каби сиёсий ва ижтимоий эркинлик масалалар ҳақида Имом Хумайний (р.а)-нинг қарашлари ҳақида сӯҳбатлашамиз.

Ӯтган дастуримизда Имом Хумайний (р.а) нуқтаи назаридан эркинлик категорияси ва моҳияти  ҳақида сиз билан сӯҳбатлашдик ва эслатиб ӯтган эдикки Эрон Исломий Инқилоб раҳбари Имом Хумайний диний кӯрсатмалар ва таълимотларга таяниб исломий ҳукуматда эркинликни баён этиб ахлоқий ва шаръий  масалалар, қонуний доиралар, фасодликка берилмаслик, Ҳамда халқ тизимига қарши фитна –найрангларни ийжод этмаслик, умумий тинчлик ва манфаатларга зарар етказмасликни риоят этиш каби эркинлик қонунлари унвонида зикр этиб ӯтганлар. Баҳс-мунозаранинг давомида ул ҳазратнинг нуқтаи назаридан сиёсий ва ижтимоий айрим эркинликнинг намуналарини эслатиб ӯтамиз.

Имом Хумайний (р.а) нуқтаи назаридан ижтимоий ва сиёсий эркинликнинг муҳим намуналаридан бири олий уқув юртларда ва талабалар фаъолиятларида мушоҳада этиш мумкин.

Исломий инқилоб ғалаба қозонишидан олдинги йилларда олий уқув юртлар мажмуаси шоҳ режимига қарши эътирозлар маркази унвонида жиддий хавфсизлик чора-тадбирлар остида назорат қилинарди ва эътирозчи талабалар давлатнинг жиддий ва қаттиқ аксиламалларига юзмаюз бӯлишган эдилар. Шоҳ режимига қарши эътироз қилган талабалар кичик бир баҳона билан уқишдан маҳрум бӯлиб қамоққа ташланардилар ва у ерда энг қаттиқ  ва оғир қийноқларга солинардилар.  Олий уқув юртларнинг фазоси ваҳшатли эди .Ҳатто дарс пайтида устодларнинг шоҳ режимига қарши энг кичик бир танқид баён этилганида улар зудик билан таъқиқ  остига қарор олишарди. Имом Хумайний (р.а) ушбу вазъиятни танқид қилиб олий уқув юртлар ва университетларда эркинлик ҳукмрон бӯлишини талаб этардилар. Шунингдек университетнинг истиқлоли ва устодларнинг ҳурмат-эҳтиромини сақлаш учун сайъ-ҳаракат этардилар.

Ул ҳазрат унверситетларнинг  инқилобдан олдинги вазъиятини  тавсиф этиб шундай марҳамат этадилар: “Агар бизнинг олий уқув юртларимиз соғлом бӯлганида университетда уқийдиган бизнинг ёшларимиз ҳақ бир сӯзни айтганларида уларга босим ӯтказишмасди.Талаба қиз ва ӯғилларни уришади, уларни ҳибсга олишади....Бир шахс  томонидан бошқариладиган  университет олий уқув юрт эмас, илм-фан муҳити эркин бӯлиши лозим.”

Демократик режимларнинг хусусиятларидан бири диний, қавмий, тиллар аққалиятларнинг эркинлиги ва уларнинг фуқаролик ҳуқуқларидан баҳраманд бӯлишларидан иборат.

Исломи Инқилоб ғалаба қозониши арафасида Имом Хумайний (р.а)-га бериладиган муҳим саволлардан бири Эрон ислом тизимида мазҳабий ва диний аққалиятларнинг вазъияти  ҳақида эди. Халқаро назоратчилар ва сиёсий таҳлилчилар учун  ушбу мавзӯнинг муҳим ва аҳамиятни касб этишининг далили бу шиа мазҳаби маржаъияти томонидан инқилобни бошқариш ва инқилобнинг диний моҳияти эди. Эрон жамиятида руҳонийлар дойим катта нуфузга эга бӯлишларига қарамай  Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин руҳонийлар тарихда биринчи маротаба сиёсий қудратни қӯлга олдилар. Шунинг учун инқилобнинг идеологик моҳияти таҳлилчиларнинг хавотирланиш сабабига айланган эди.

 Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Эронда эркинликнинг бошқа намуналаридан бири бу суннат аҳлининг эркинлик ҳуқуқларидир. Исломий Инқилоб шиа мазҳабининг идеологиясига таянишини эътиборга олган ҳолда уша замонда айрим аҳли суннат руҳонийларининг  сӯҳбатларида шиалар мусулмон бӯлмаган, ҳатто кофир деб эслатишларига қарамай сиёсий қарашларини шиа мазҳабидан олган  исломий жумҳурият тизимининг асосчиси унвонида, ҳамда шиа мазҳабининг буюк маржаъи унвонида Имом Хумайний (р.а) –нинг позитсия олиши ӯта муҳим ва тақдирни белгиловчи позитсия эди. Уша замондаги диндорларнинг аксарияти қудрат, шиа ва шиа руҳонийлари қӯлига тушганидан сӯнг ушбу фурсатдан шиа мазҳабининг кенгайтириш ва суннат аҳли билан қарши курашиш учун фойдаланилади, деб умид қилишарди. Аммо Имом Хумайний ӯз огоҳликлари билан шиа ва суннийларни диний биродарлар деб билиб уларнинг ӯртасида мавжуд бӯлган ихтилофларни эса ислом душманларнинг хусумати деб билдилар.

“Биз аҳли суннат биродарлари билан ӯзимизнинг биродарларимизниэълон қиламиз. Исломнинг душманлари ӯз биродарларимиз билан мухолиф этишга сайъ-ҳаракат қилишади, деб Имом Хумайний (р.а) таъкидлаган эдилар.

 Ул ҳазрат мусулмонларнинг ваҳдатини душманнинг  фитна-найрангларини бартараф этувчи куч деб билиб сунний ва шиаларнинг иттифоқини эса аожиб бир амр деб эълон қилган эдилар.

Агар мусулмонлар ваҳдатга эришганларида бегоналар бизнинг устимиздан ҳукмронлик қилмасдилар. Мусулмонларнинг ӯртасидаги мавжуд бӯлган тафриқа эдиким дастлаб жоҳил шахслар қӯли билан амалда татбиқ этилди. Эндиликда биз ҳа бу нарсага гирифтор бӯлиб қолганмиз. Барса мусулмонлар бир-бирлари билан бирга бӯлишлари вожибдир.

Ёрлиқ

август 02, 2018 11:23 Asia/Tashkent
Шарҳ