Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 12-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 3-чи кунидир.

Бундан 104 йил илгари милодий 1914 йил август ойининг 3 чисида:

Панама каналидан биринчи кема ўтиши билан ушбу канал фойдаланишга топширилди. Бу канални қўрилиши франциялик инжинерлар томонидан бошланди. Аммо америкаликлар уни давом эттириб мукаммаллаштиришди. 68 километрни ташкил этадиган ушбу канални қўриш билан Тинч ва Атлантика океанлари бир-бирига боғланди.

Бундай 104 йил илгари милодий 1914 -чи йил август  ойининг 3-чисида:

Германия Францияга қарши уруш эълон қилди ва биринчи жаҳон уруши расмий равишда бошланди. Биринчи жаҳон уруши ҳақиқатан ҳам милодий 1914 йил июнь ойининг 28-чисида, Австриянинг валиаҳди террор этилиши билан бошланди. Европа мамлакатлари ўзларининг кўп ихтилофларини ҳал этиш, бирбирларига нисбатан бўлган тушунмовчиликларини бартараф этиш ва ўзларининг қудратталабликка бўлган мойилликларини кўрсатиш мақсадида урушни бошлашлари учун булар фақатгини бир баҳона эди халос. Натижада бу уруш 4 йил давомида бутун Европа бўйлаб тарқалиб кетди. Шу тартиб билан Европа ва дунёнинг бошқа минтақаларида ҳам уруш бошланди. Натижада 8 миллион нафар қурбон бўлишди ва миллионлаб шахслар эса тан жароҳати олишди. Бу уруш милодий 1918 йил ноябрь ойининг 11-чисида охирга етди.  

Бундан 40  йил олдин милодий 1978 йил август ойининг 3-чи  кунида:

Сионистик режим Парижда ўзининг бошқа бир террористик ҳаракатида Фаластиннинг эркинсевар ташкилотининг намояндаси Изиддин Қалақ ва ўринбосарини шаҳодатга етказди. Икки унйиллик, яъни 1970 ва 1980 йилларда Массад  номи билан маълум сионистик режимининг ирқпараст жосуслик ташкилоти келишувга келтириш ва уни заифлантириш учун ушбу ташкилотнинг кўп расмийларини террор қилди. Агарчи Фаластиннинг эркинсевар ташкилоти охири сионистик режим билан келишувга келиш шартини қабул қилган бўлсада, аммо Фаластиннинг мусулмон халқи синистик душманлар билан қарши ўз кўрашларини давом этиб келишмоқда.                         

Бундан 10 йил олдин милодий 2008 йил август ойининг 3-чисида:

Россиянинг тарихчиси ва ёзувчиси Александр Солжиницин вафот этди. У милодий 1918 йилда Россиянинг жанубида жойлашган Кавказ минтақасида таваллуд топди ва ёшлигида физика ва математика йўналишида университетни битирди. Солжиницин милодий 1970 йилда адабиёт соҳасида Нобель мукофотининг лауреати бўлган эди. Аммо 1974 йилда мамлакатдан сўргун қилинди. У бир неча йил Америкада ҳаёт кечирди. Аммо у ўз ватанига хиёнат қилмади ва бошқа давлатнинг фуқаролигини қабул қилмади. У ёзган асарлардан “Иван Денисеевич ҳаётидан бир кун”, “Гулаг Архипелаги”, “Саратон бўлими” ва “Совет Иттифоқи раҳбарларига нома” асарларига ишора этиш мумкин.

 

Ёрлиқ

август 02, 2018 15:50 Asia/Tashkent
Шарҳ