Қӯриқхоналар ҳайвонларнинг бирор бир турини сақлаш учун мӯлжалланган бӯлиб, улардан табий манбаларни сақлаб қолиш учун фойдаланишади. Жаҳон бӯйлаб 600 табий қӯриқхоналар мавжуд бӯлиб, улардан 12-си Эронда жойлашган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Эрон қӯриқхоналари” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

ЮНЕСКО томонидан йӯлга қӯйилган ва инсон ва атроф-муҳит муносабатларини аниқлайдиган лоиҳаларидан бири инсон ва табий қӯриқхоналарга ажратилган.

Қӯриқхоналар ҳайвонларнинг бирор бир турини сақлаш учун мӯлжалланган бӯлиб, улардан табий манбаларни сақлаб қолиш учун фойдаланишади. Жаҳон бӯйлаб 600 табий қӯриқхоналар мавжуд бӯлиб, улардан 12-си Эронда жойлашган.

Бугунги кунда экология бӯйича муҳим мавзулардан саналадиган бири, бу табий қӯриқланадиган минтақалар ҳисобланади.

Табий муҳит ё биосфера тирик организмлар яшайдиган ва уларниг таъсирида тинмай ӯзгарадиган ер шари қобигининг қисмидир.

Табиий муҳитда ташқи физикавий омиллар ва ундаги барча тирик организмларни ӯзаро зич алоқада бӯлишлари атроф-муҳитни ташкил этади. Бошқача айтганда, атроф-муҳит инсонни қамраб олган ҳар қандай табий омил, жумладан, ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ӯсимликлар, ҳайвонот ва шунга ӯхшаш унсурларга айтилади. Атроф-муҳит тушунчаси ҳар давлатда унга қоил бӯлган ӯрнига биноан, турлича.

Биосфера барқарорлигини асраш ҳозирги вақтда энг муҳим ва долзарб умум сайёравий экологик муаммолардан биридир.

2015 йили бӯлиб ӯтган ЮНЕСКОнинг инсон ва ер шари муносабатларини  мувофиқлаштирувчи халқаро кенгаши 27-чи йиғилишида Эроннинг Танги Сайёд ва Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий Сабзкуҳ минтақаси Эроннинг 11-чи қӯриқхонаси сифатида халқаро қӯриқхоналар мажмуасига киритилди. Бу қӯриқхона ӯзига хос ажойиб хусусиятлари билан шуҳрат қозонган. Бу ердаги муносиб экоссистема, ӯсимликлар ва ҳайвонлар турлар хилмахиллиги, табий мислсиз жозибалари ва саёҳатчилар учун муҳайё этилган муносиб шароитлари барчани ӯзига мафтун этади.Танги Сайёд – Сабзкуҳ қӯриқхонасидаги табий захиралари, Эроннинг бошқа қӯриқхоналаридан ӯсимликлар ва ҳайвонлар тури хилмахиллиги жиҳатидан 180 маротабадан ортиқроқ.

Танги Сайёд ва Сабзкуҳ қӯриқхонаси Эроннинг жанубий қисми, Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий вилоятининг 532 минг гектар майдонида жойлашган.Бу минтақанинг жаҳон миқёсида қӯриқхона сифатида қабқл бӯлиши асосий сабаби, бу бу ердаги мавжуд ӯзига хос экосистемаси, ӯсимликлар ва ҳайвонлар турлар хилмахиллиги, тоғли минтақалари ва ӯрмонлари ҳисобланади. Бу қӯриқхонада 252 тур ӯсимликлар  сақланиб, улар 20 типга бӯлинади. Булардан 70 тури фақат Эронда учрайдиган ӯсимликлар бӯлиб, бу хусусиятлари бу қӯриқхонани ӯсимликлар тури жиҳатидан бой эканлигидан дарак беради. Жумладан бу қӯриқхонада 27 тур сутэмизувчилар тури, 24 тур судралувчилар, 22 тур балиқлар ва 147 тур қушлар сақланади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эдрон қӯриқхоналари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Табиатда моддаларнинг айланиши харакати тўхтовсиз давом этиши ҳаётнинг асоси бўлиб, биосфера барқарорлигини экосистемаларда организмлар бир-бирларини сонини бошқариб туради ва унда мувозанат сақланади.

биохилма-хиллик – ҳаёт мезонидир, уни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бизнинг умумий манфаатимиздир. Бу жараёнда ёшларимизнинг атроф табиий муҳит мухофазаси йўналишдаги яратувчанлик, бунёдкорлик сифатларини намоён этиш ҳамда даҳлдорлик ҳиссиётини уйғотиш айниқса ҳозирги куннинг муҳим вазифасидир.

Бешак атроф-муҳит ва ҳавонинг ифлосланиши оқибатида юзага келган касалликлар туфайли жаҳон бўйлаб  миллионлаб киши вафот этишади. Кўриниб турибдики, ифлос ҳаво жаҳондаги энг йирик экологик таҳдиддир.

Атрофимиздаги гўзалликларнинг қолган-қутганларини кўз қорачиғидек авайлаб-асрашимиз, бой берилганларининг эса ўрнини тўлдиришимиз шарт.

Мухтасар айтганда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш экологик хавфсизлик, аҳоли саломатлиги ва ҳаётий кўрсаткичлари юқори бўлиши, табиий тизимлар сақланиб қолинишида долзарб ҳисобланади.

Бу эса ҳар биримиздан мазкур масалага масъулият билан ёндашишни, табиат инъом этган жами неъматларни асраб-авайлашни, қадрлашни талаб этади.

Ҳурматли тингловчилар! “Эрон қӯриқхоналари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

август 04, 2018 13:17 Asia/Tashkent
Шарҳ