Чуғозанбил ибодатхонаси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Саёҳат қилишни хуш кўрувчи муҳтарам мухлислар, Хузистон вилоятининг Шуш  тумани бўйлаб сафар қилишда давом этамиз.Таъкидлаб ўтганимиздек,  тарихий ёдгорликлар ва қадимийлик жиҳатидан  ҳам Шуш тумани муҳим бўлган минтақалардан ҳисобланади.  Мазкур қадимий шаҳарга  тарих давомида кўп марталаб душманлар томонидан ҳужум қилинган. Бироқ Шуш шаҳри доимий тарзда ўзини қайтадан тиклай олган.  Мазкур минтақадги тарихий ёдгорликлар нодир хазиналар сифатида дунё аҳли диққатини ўзига жалб қилган.
Дониёл Наби (а) нинг мутабаррака мақбараси ҳам ушбу шаҳарга хос маънавий ва диний шукуҳ берган. Шуш шаҳри ва Шоюр дарёси ёнида жойлашган Дониёл Набий мақбараси ҳашаматли, гўзал ва машҳур бинодан иборатдир. Узоқ йиллар давомида Шуш шаҳрини ушбу  улуғ пайғамбарнинг номи билан танишади. Ҳазрат Дониёл (а) Илоҳий ва Бани Иcроил  пайғамбарларидан бири бўлиб,  Таврот китобида бир боб ушбу пайғамбарга ихтисослаштирилган. Кўплаб ривоятлар ва диний манбаларда ҳам бу пайғамбар ҳақида маълумотлар берилган. Дониёл пайғамбар (а)Довуд наслидан бўлиб, Нибиюллоҳ лақабига ҳам эга бўлган ва ул ҳазрат

Ислом зуҳури ва мусулмонларнинг Эронга келишларидан  кейин улар Дониёл пайғамбар (а) кўмилган кичик хонадан хабардор бўлишади. Сўнгра ҳазрат Али (а) фармони билан  Дониёл набий (а)нинг пок жасади   исломий удумлар асасида  қайтадан дафн этилади. Дониёл пайғамбар (а)нинг қабр тоши устида  ҳазрат Али (а) дан иқтибосан шундай ёзилган: “ Кимки биродарим Дониёлни зиёрат қилса,  мени зиёрат қилган кишидек бўлур.” Дониёл пайғамбар (а) мақбараси иккита кичик ва катта бўлган ҳовлидан иборат бўлиб, катта ҳовли атрофида зиёратчилар учун хоналар қурилган. Қабр устида қурилган панжара эса бронзадан бўлиб, бошқа исломий қабрлар устида қурилган панжараларга ўхшайди. Мақбаранинг юқори қисмида форс тилида шеър ҳам ёзилган. Бироқ, ушбу назмнинг ёзилган вақти маълум эмас

Мазкур мақбарада баланд гунбаз ҳам қурилган.

Қадимий Шуш шаҳридан 40 километрлик узоқликда Зигурот Чуғозанбил номли энг гўзал ва нодир бўлган тарихий обидалардан бири  жойлашган ва ушбу ибодатхона Халқаро мерос сифатида рўйхатга олинган. Инсон томонидан юксак  маҳорат билан қурилган бу ибодатхона эронлик ва хорижлик тадқиқотчилар диққатини ўзига жалб қилган. Чуғозанбил ҳозиргача энг йирик бўлган ибодатхона сифатида эътироф этилган ва унинг кашф этилиши қадимий дунё бобида янги маълумотларни донишмандлар учун маълум қилган.
Мазкур ибодатхона ва ундаги бинолар  Эроннинг биринчи  тарихий ёдгорлиги  сифатида милодий 1979 йилда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан  Халқаро ёдгориклар рўйхатига киритилди. Жаҳон ҳамжамияти томонидан бу ибодатхона муҳим аҳамият касб этади. Сомерий  тилида Зигурот сўзи бир неча қават зинапоялардан иборат ибодатхона ҳисобланади.

Ўтказилган охирги тадқиқотларга кўра, Чуғозанбил Эйлом давридан қолган ибодатхона бўлиб, милоддан олдинги 1250 йилда Унтош Гол орқали қурилган.

Меъморчилик санъати жиҳатидан Чуғозанбил  беш қаватли ҳарам бўлиб,  бир вақтлар унинг баландлиги 50 метрни ташкил қилган. Бугунги кунда эса ушбу ибодатхонанинг ярми қолган. Мазкур ибодатхона деворлари хом ғиштдан қурилган бўлиб, деворларнинг ташқи сатҳи  ҳам ғиштлар билан ёпилган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

  Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Археологик изланишлар ва қазиш ишлари натижасида маълум бўлишича, Чуғозанбил  ибодатхонасининг кўплаб қисми одамларнинг яшаши учун фойдаланилган. Унинг Диз дарёсидаги чегараланган  ҳудудлари 100  гектарни ташкил этган. Бинога кириш йўли унинг  шарқ томонида қурилган. Ибодатхона ҳовлиси атрофида  қурилган хоналар квадрат шаклида қурилган ва  ушбу хоналарда ошпазхона, ҳаммом каби барча шароитлар мавжуд бўлган. Мазкур хоналар бир шахс ва ёки бир оилага тегишли бўлган.

Чуғозанбил ибодатхонасида яшаш учун  қатор қулай имкониятлар мавжуд бўлгани билан бирга ундаги сув етказиш системаси ҳам ҳайратланарлидир. Ичимлик суви ушбу ибодатхонага мунтазам тарзда етказиб берилган ва сув етказиш системаси юқори даражада бўлган. Бунга ушбу сув етказиш системасидан қолган қолдиқлар шаҳодат беришмоқда. Сувни  аниқ ва керакли вақтда етказиш учун  қурилган ҳовузлар ҳам ибодатхонанинг диққатни жалб этувчи жиҳатларидандир.

Чуғозанбил ибодатхонаси Эйлом минтақасининг бошқа шаҳарлари каби милоддан олдинги  640 йилда ошуррийлар орқали ярим вайронага айлантирилади.

Шуш туманининг бошқа тарихи ва диний биноларидан бири шиа оламининг шоири, муҳаддиси ва адиби Диъбил бин Хузоъийнинг мақбарасидир. Мазкур мақбара қадимий Шуш шаҳрининг шимоли қисмида, қадимий қабристонда ва имомзода  Абдуллоҳ бин Али сағанаси ёнида жойлашган.

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

 

август 09, 2018 11:29 Asia/Tashkent
Шарҳ