Фуқароларнинг сиёсий ва ижтимоий эркинлигининг энг муҳим намуналаридан бошқа бири, сиёсий жамиятлар, партиялар ва гуруҳларнинг  шакллантириш эркинлиги ҳисобланади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими “Руҳуллоҳ мактабида”  унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат  10 дақиқали  суҳбатлар орқали эфирга узатади. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний  (а) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг зўравон  қудратларга қарши бўлган курашлари  ёритиб борилади. Бизни тинглаб боринг.

Азиз тингловчилар, бугунги дастуримиз Исломий  Жумҳурияти тизимида  Имом Хумайний (р.а)-нинг сиёсий партиялар ва гуруҳларнинг эркинлиги ҳақидаги қарашларига бағишланади.

Агар эсингизда бўлса, ўтган дастуримизда Имом Хумайний нуқтаи назаридан эркинликнинг баъзи намуналари ва мисоллари ҳақида сиз билан сўҳбатлашган эдик ва айтдикки аёлларнинг эркинлиги, аққалиятни ташкил этувчи диний эркинлик, ҳамда унверситетларда сӯз эркинлиги ва талабалар ташкилотларнинг фаъолиятлари каби сиёсий ва ижтимоий эркинлик масалалари  ҳақида Имом Хумайний (р.а)-нинг қарашлари Эрон Исломий Жумҳурияти тизимида энг муҳим масалаларидан биридир ва Имом Хумайний Исломий Инқилоб жараёнида изҳор этган баёноти Эрон конститутсияда эътироф этилган. Фуқароларнинг сиёсий ва ижтимоий эркинлигининг энг муҳим намуналаридан бошқа бири, сиёсий жамиятлар, партиялар ва гуруҳларнинг  шакллантириш эркинлиги ҳисобланади. Ушбу дастуримизда сизни Имом Хумайний(р.а)-нинг бу масала ҳақида қарашларини таништиришни  мақсад қилдик.  Бизга ҳамроҳлик қилинг!

Дунёнинг  сиёсий адабиётида сиёсий гуруҳлар ва партиялар демократиянинг шакллантирадиган омил сифатида эслатилади. Бошқача қилиб айтганда, демократиянинг шаклланиши сиёсий партиялар ёрдамида ҳаракатланади  ва сиёсий муносабатни демократик йўл билан тартибга солади. Сиёсий кўп экспертлар нуқтаи назарига кўра, сиёсий ва маданий ташкилотлар ва партиялар демократик тизимларнинг энг муҳим кўрсатгичларидан биридир , чунки  эркинликнинг бир вақтнинг ўзида асосий зуҳур топиш арсаси сиёсий баён этиш ва иштирок этиш ҳисобланади.

Сиёсий партиялар ва гуруҳлар сиёсий иштирок этишнинг энг замонавий шакли ва охирги икки асрдаги демократик тизимларда ижтимоий кучларни ташкил этишнинг энг кучли механизми ҳисобланади. Сиёсий партиялар, сиёсий ташкилотлар ва фуқаролик жамиятларининг энг муҳим вазифаларидан бири сиёсатнинг популятсияланиши олдини олиш ва миллий масъулиятларни  қабул қилиш учун сиёсий кучларни тарбиялашдан иборат.  

Сиёсий гуруҳлар ва партияларнинг муштарак хусусиятларидан бири бу қонуний ва тинчлик юзасидан қудратни касб этиш учун сайъ-ҳаракат олиб бориш ва ривожланиш ва тараққиётга боғлиқ бўлган режалар ва сиёсатларни ижро этиш учун қонун орқали уни муҳофазат этиш мақсадида режа тузишдан иборат. Айрим мамлакатларда сиёсий иштирок этиш маданиятининг заифлиги ёки ҳукмрон тизим структурасининг нотуғри эканлиги сабабли сиёсий партиялар ўзларининг махсус ва ўзига хос ишларини амалда татбиқ этишдан узоқда қолишади. Аммо умуман олганда, демократияга тегишли бўлган сиёсий адабиётда жамиятларда сиёсий ривожланишни юксалтиришда сиёсий ташкилотлар ва партияларнинг рол уйнашини ижобий талқин этиш мавжуддир ва сиёсий партиялар жамиятларнинг ривож-равнақ топиши ва кенгайиши ва ҳатто мавжуд тизимлар барқарорлиги давом этиши учун инкор этиб бўлмайдиган заруратлар назарга олинади.

Эронда партиялар ва сиёсий ташкилотларнинг вужудга келиши бир аср собиқага эгадир. Ҳақиқатан ҳам ҳоким мустабид тизим баробарида машрутахоҳлик инқилобининг ғалаба қозониши билан Эронда сиёсий ривожланиш жараёни бошланди ва унинг натижаларидан бири бу сиёсий партияларнинг шаклланиши эди. Эронда сиёсий партияларнинг вужудга келиши узоқ тарихга эга бўлсада, аммо партиялар ва сиёсий ташкилотлар Исломий Инқиблоб ғалаба қозониши замонигача мавжуд сиёсий тизимда муносиб вазъият ва шароитга эга эмасди. Сиёсий тизимларнинг мустабид эканликлари, сиёсий қудратни тақсимлаш билан ҳукуматнинг мухолиф бўлиши ва марказлашгани, маданий сиёсий иштирок этишда катта тажрибанинг йўқлиги ҳамда сохта давлат ва дастурий партияларнинг шаклланиши Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан олдин Эронда сиёсий партияларнинг мувафаққиятсизлигининг омиллари жумласидан эди. Албатта бу рўйхатга иккита бошқа омил, яъни умуман олганда мамлакатнинг ички ишларида бегона қудратлар ҳамда ўзига хос тарзда сиёсий партияларнинг аралашуви ва нуфуз топиши шунингдек Ғарб мамлакатларидаги партиялардан намуна олишда нотуғри тақлид қилиш қилиш ривожланмаган мамлакатлар жумладан Эронда сиёсий партияларнинг моҳияти ҳам киритилиши лозим. Умуман олганда айтиш мумкинки, Исломий Инқилобдан олдин Эронда сиёсий партияларнинг вазъияти мамлакатнинг ички вазъиятлари, айниқса хорижий аралашувлардан сиёсий гуруҳлар ва халқнинг сиёсий эркинлик мизони ҳамда мамлакат истиқлолининг мизони умумий бир қарашда муносиб эмасди.         

Эрон Исломий Инқилоби Эроннинг ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлари тарихи, айниқса сиёсий ташкилотлар ва партияларнинг вазъиятида қайтиш нуқтаси ҳисобланади. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ йиллар давомида мустабидликка қарши кўраш олиб  боришда халқ инқилобий қиёмининг раҳбари унвонида доим мамлакатнинг ривож-равнақ топиши ва тараққиёти учун эркин сиёсий ташкилотлар ва партияларнинг мавжудлигини таъкидлаб, инқилобдан олдинги диктаторлик даврида қатағон вазъиятини танқид остига олардилар. Ул ҳазрат салтанат мустабид даврида сохта давлат ва буюртма партияларнинг моҳиятини фош этиш зимнида халқ орасида ихтилофларни ижод этиш жиҳатида улардан суистеъмол этиш учун мустамлакачиларнинг амалга оширадиган сайъ-ҳаракатларини очиб берардилар.

 

Ёрлиқ

август 09, 2018 12:34 Asia/Tashkent
Шарҳ