август 15, 2018 13:55 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар бугунги дастурда Британияда исломбадбинликнинг янги йўл-йўриқлари ва Германия, Италия ҳамда Голландия мамлакатларидаги масжидларга қарши содир этилган ҳужумлар атрофида баҳс-мунозара этилади.

Европада исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитиш янги шаклларда кенгаймоқда. Британияда исломбадбинликнинг энг янги шакли ҳақида шундай келтириладиким, Юркшаир, Ғарбий Мирланд ва Лондондаги шаҳарларда британиялик бир неча нафар фуқаролари чоп этилган мактубни олишганким, унда апрел ойининг учинчи куни мусулмонларни танбеҳ бериш куни деб аташган. Бу мактубда шундай ёзилган: “Мусулмонлар сизларга зарар етказишган. Сизларнинг азизларингизга ранж-азоб тортишларига сабаб бўлишган. Улар сизларнинг ранж-азоб тортишингиз сабабига айланишган. Бу масала бўйича нима қилишни хоҳлайсиз?”  Бу мактубнинг ёзувчиси ёки ёзувчилари бундан кейин бу кунда мусулмонларга ҳужум қилган шахсларга мукофот бериш ва ҳар бир ҳужумнинг шаклига махсус имтиёз беришни ваъда беришган. Мусулмонларга қарши оғзаки ҳужум қилиш учун 10 бал, кислота билан ҳужум қилиш учун 50 бал, бирон бир масжидга бомба ўрнатиш учун 1000 бал ва Маккага қарши ядровий қурол билан ҳужум қилиш учун 2500 бал белгилашган. Маданий ва сиёсий фаоллар, турли дин раҳбарлари ва мусулмонлар бундан мактубларни юборишдан хавотирланиш изҳор этишган. Британия мусулмонлар кенгаши бош котибининг ўринбосари Миқдод Варсий бу мактублар бутун Британияда қурқув ва изтиробнинг вужудга келишининг сабабига айланганини баён этиш зимнида бу масала Британияда ифротий ўнчи гуруҳлар фаолиятининг кенгайиши ва мусулмонлардан нафратланишнинг ривожланишидан далолат беради. Мамлакатнинг сайланган масъуллари жамиятда мавжуд бўлган бошқа гуруҳларга қарши нафратланишни тарқатиш ҳақида амал қилганларидек, исломбадбинлик жараёнига нисбатан аксиламал кўрсатишлари ва уни бартараф этишлари лозим,-деб айтди. Британия калисолар ўртасидаги алоқаларнинг масъули Эндру Смит ҳам бу масала юзага келишидан афсўсланиш изҳор этиш билан Британия жамиятида дўстлик ва тинчликни мустаҳкамлаш ва нафратланишни тарқатиш билан қарши кўраш олиб бориш учун жиддий сайъ-ҳаракат олиб боришни талаб этди.     

Бу мактубларни тарқатиш масаласи айниқса Британия мусулмонлари доирасида кенг аксиламалларга юзмаюз бўлди. Мусулмонларга қарши қуполлик ва душманлик қурбонлари ҳомийси бўлган хайрия муассасаси Телл Момо Ук гуруҳи бу мактубларнинг нусхаларини ўз сайтида нашр этиш билан нафратланишни тарқатиш бўйича огоҳлантириш берди. Мусулмонларнинг фаолиятларини ўз назорати остига оладиган ушбу гуруҳнинг масъули Брадфорд, Листер, Лондон, Кордиф ва Шеффилд шаҳарларида ушбу мактублар топган деб айтади. Мусулмонлар ҳуқуқларини муҳоқазат этиш гуруҳининг тветтерида шундай келтирилади:”Мусулмонларни танбеҳ бериш куни: Ҳозиргача Британия бўйлаб мактубларни олганлари ҳақида бизга хабарлар етиб келмоқда. Ҳозиргача унлаб бундай ҳодисалар мушоҳада этилди. Агар бундай мактубни олсангиз бизга хабар беринг. Биз полиция билан бирга бўзғунчи бундай ҳаракат ҳақида тадқиқот олиб бормоқдамиз.” Мусулмонлар ҳуқуқини муҳофазат этувчи гуруҳнинг раиси Иймон Ато бу мактублар мусулмонлар жамиятида хавотирланиш ва қурқувларнинг сабабига айланган,-деб айтади. Хонум Ато шундай деб фикр билдиради: “Улар уйдан ташқарида уйнайдиган болаларингизга бирон хатар таҳдид этадими деб сўрашади. Биз улардан ўз осойишталигингизни сақланг ва фақат бундай мактубларни олганингиз биланоқ полицияга хабар беринг деб айтамиз”.                                    

Британия парламентида ишчилар партиясининг намояндаси Нозшоҳ шундай деб айтади: “Бредфорд шаҳридаги унинг кўп мижозларига бундай мактублар юборилган. Бу мактублар мусулмонларда ваҳшатни ижод этиш учун амалга оширилган. Аммо ҳеч қандай мувафаққиятни қўлга киритишолмайди.” Хонум Шоҳ биз ёнмаён ва бирбиримиз билан биргамиз ва ҳеч нарса бизнинг ўртасизда тафриқа сололмайди. Бу нафратни вужудга келтиришдир. Улар бу ишга муваффақ бўлишолмайди,-деб қўшимча қилади. Бу сайъ-ҳаракатлар шуни кўрсатадики, Британия ва бошқа европалик мамлакатлардаги исломбадбинлик жараёнлар мусулмонларни Британияни тарк этиш ва жамиятларида уларни яккалантириш учун мусулмонлар орасида қурқув ва нотинчлик фазосини ижод этиш пайида юришади. Европа мусулмонлари ўртасида қурқувни ижод этишда энг қадимий йўл-йўриқ, жумладан исломий маконлар, айниқса масжидлар ва намоххоналарга ҳужум қилиш давом этмоқда. Масжидга қилинган энг янги ҳужум Германиядан нашр этилди. Жумладан Берлин, Нафам Ом Никор ва Ловфендаги учта масжидга ифротий ўнчилар томонидан ҳужум қилингани ҳақида хабар беришди. Германия полицияси ўз баённомасида Берлиндаги бир масжид қасддан ёқиб юборилган. Аммо ҳеч ким зарар кўрмади деб эълон қилди. Италия ва Голландияда ҳам исломга нисбатан бадбинлик бўйича амалга оширилган сайъ-ҳаракатлар ҳақида хабарлар нашр этилди. Италиянинг Подова шаҳридаги масжид исломбадбинлар томонидан ёнғинни вужудга келтирадиган модда билан ҳужум қилинди ва масжиднинг кириш эшиги зарар кўрди. Исломга зид бўлган бошқа ҳужум Голландияда ҳам содир этилди. Пегида исломга зид ва муҳожирликка қарши бўлган ҳаракатга тегишли бўлган арим унсурлар Голландиянинг “Эншеде” шаҳрида масжид қурилишига қарши эътироз қилишди.   

 

Ёрлиқ

Шарҳ