Дизфул тумани

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришимизда  таъкидлаб ўтганимиздек, қадимий Шуш шаҳридан 40 километрлик узоқликда Зигурот Чуғозанбил номли энг гўзал ва нодир бўлган тарихий обидалардан бири  жойлашган ва ушбу ибодатхона Халқаро мерос сифатида рўйхатга олинган.
Мазкур ибодатхона ва ундаги бинолар  Эроннинг биринчи  тарихий ёдгорлиги  сифатида милодий 1979 йилда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан  Халқаро ёдгориклар рўйхатига киритилди. Жаҳон ҳамжамияти томонидан бу ибодатхона муҳим аҳамият касб этади. Сомерий  тилида Зигурот сўзи бир неча қават зинапоялардан иборат ибодатхона ҳисобланади.

Ўтказилган охирги тадқиқотларга кўра, Чуғозанбил Эйлом давридан қолган ибодатхона бўлиб, милоддан олдинги 1250 йилда Унтош Гол орқали қурилган.

Меъморчилик санъати жиҳатидан Чуғозанбил  беш қаватли ҳарам бўлиб,  бир вақтлар унинг баландлиги 50 метрни ташкил қилган. Бугунги кунда эса ушбу ибодатхонанинг ярми қолган. Археологик изланишлар ва қазиш ишлари натижасида маълум бўлишича, Чуғозанбил  ибодатхонасининг кўплаб қисми одамларнинг яшаши учун фойдаланилган. Унинг Диз дарёсидаги чегараланган  ҳудудлари 100  гектарни ташкил этган. Бинога кириш йўли унинг  шарқ томонида қурилган. Ибодатхона ҳовлиси атрофида  қурилган хоналар квадрат шаклида қурилган ва  ушбу хоналарда ошпазхона, ҳаммом каби барча шароитлар мавжуд бўлган. Мазкур хоналар бир шахс ва ёки бир оилага тегишли бўлган.

Чуғозанбил ибодатхонасида яшаш учун  қатор қулай имкониятлар мавжуд бўлгани билан бирга ундаги сув етказиш системаси ҳам ҳайратланарлидир. Ичимлик суви ушбу ибодатхонага мунтазам тарзда етказиб берилган ва сув етказиш системаси юқори даражада бўлган. Бунга ушбу сув етказиш системасидан қолган қолдиқлар шаҳодат беришмоқда. Сувни  аниқ ва керакли вақтда етказиш учун  қурилган ҳовузлар ҳам ибодатхонанинг диққатни жалб этувчи жиҳатларидандир. Чуғозанбил ибодатхонаси Эйлом минтақасининг бошқа шаҳарлари каби милоддан олдинги  640 йилда ошуррийлар орқали ярим вайронага айлантирилади.

Шуш туманининг бошқа тарихи ва диний биноларидан бири шиа оламининг шоири, муҳаддиси ва адиби Диъбил бин Хузоъийнинг мақбарасидир. Мазкур мақбара қадимий Шуш шаҳрининг шимоли қисмида, қадимий қабристонда ва имомзода  Абдуллоҳ бин Али сағанаси ёнида жойлашган.

Диъбил Хузоъий номи билан танилган Ҳасан бин Али қамарий 148 йилда туғилган бўлиб, 246 йилда вафот этган.  У пайғамбар (с) Аҳли байтлари тарафдори ва етук маданий шахсиятлардан эди ва ўзининг истеъдоди ва нобиға бир шахсият бўлгани  билан шиа аҳлини шарафманд айлаган эди.  Ҳасан бин Али яшаган даврда Бани Аббос халифалари золимлик билан халқ ишларини бошқаришарди. Ушбу халифаларнинг кўплари ўзлари ҳақида битилган  ва мадҳ этувчи  шеърларга аҳамият беришарди. Кўплаб шоирлар уларни шеърларидан мадҳ этиб, халифалардан турли инъом ва мукофотлар олишарди. Ушбу шароитда Диъбил Хузоъий Аҳли байт фазилатларини зикр ва мадҳ  этувчи шоир сифатида шуҳрат топади.  Айни вақтда Бани Аббосга ҳам у қаршилик кўрсатиш кайфиятига эга эди.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Суҳбатмизнинг иккинчи қисмида сизга Хузистон вилоятининг муҳим туманларидан бири Дизфул минтақаси ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Дизфул минтақаси деганда, Ироқ Баъс режими томонидан ракета ҳужумлари уюштирилгани ва бегуноҳ бўлган эронлик  эркаклар, аёллар ва болаларнинг шаҳид бўлишгани бобидаги хотира ёдингизга тушади.  Эрон ва Ироқ ўртасидаги уруш вақтида  Дизфул минтақасига  артиллерия ҳужумларидан ташқари Ироқ Баъс режими  томонидан ракеталар орқали 160 маротаба ҳужум қилинган.

Шу сабабдан Форс кўрфази ҳавзасида жойлашган мамлакатлар ўртасида “”ракеталар шаҳри” номини олган. Уруш тугаганидан кейин Дизфул шаҳрига қаҳрамон шаҳар номи берилади. Мазкур минтақада жаҳоннинг зўравон қудратлари ва уларнинг гумоштаси бўлган Саддом томонидан юзага келган урушдан кўплаб ёдгорликлар қолган. Ушбу ёдгорликлар босқинчиларга қарши  саккиз йил йил давом этган Муқаддас мудофаа давомида мусулмон ва ботир бўлган  эронлик ёшларнинг қаҳрамонликларини  ифода этади.

Дизфул туманининг масоҳати  4700 квадрат километрни ташкил этади ва Аҳфоз шаҳри шимолидан ушбу шаҳарга бўлган масофа  145 километрдир. Мазкур туман биёбонли об-ҳавога эга бўлиб, унда  ёз фаслида  иссиқ ва қиш фаслида мўтадил иқлимни кузатиш мумкин.

Дизфул тумани икки асосий қисмга, яъни тоғли ҳамда даштли ва чакалакзорларга бўлинган. Тоғли минтақалар Дизфул туманининг шимолида  ҳамда  даштли ва чакалакзорлардан иборат минтақалар эса туманнинг марказий ва жанубий қисмларида жойлашган. Диз ва Карха Дизфул туманининг муҳим дарёларидан ҳисобланишади.

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

 

Ёрлиқ

август 16, 2018 11:26 Asia/Tashkent
Шарҳ