Ҳазрат Мусо (а) соҳибкитоб ва олиймартаба пайғамбарлардан ҳисобланади. Ҳазрат Мусо (а) исмлари Қуръони каримда 166 маротаба зикр этилган бӯлиб, кӯплаб сураларда мужмал ва муфассал ҳаёт қиссаси баён этилган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Ӯтган суҳбатимизда қайд қилинганидек, Ҳазрат Мавлоно ӯзининг машҳур “Маснавий” асарида пайғамбарлар ҳақидаги жуда кӯп қисса ва ривоятлардан  фойдаланган. Бу достонлар маҳоратли шоир учун ӯз фикр-қарашларини баён этишнинг энг яхши воситаси эди.

Шунингдек, таъкидлаган эдикким, бу мавзудаги қиссаларнинг шеърга кириб келиши ирфоний ёхуд бошқача қилиб айтганда тасаввуфий шеърнинг моҳиятини ӯзгартириб юборди. Шоирлар бундай қиссалардан айрим чуқур маъноли ирфоний тушунчаларни таълим бериш усули сифатида ҳам фойдаланишарди.

Ирфоний адабиётнинг вакили бӯлган шоирлар тасаввуфий тушунчаларни кенг халқ оммасига шарҳламоқчи бӯлишар, бу нарса эса шеърнинг вазни, тили ва баён услубини соддаликка, равонликка  мойил этди. Халқона тамсиллар, қисса ва афсоналарни шеърга киритди.

Ҳазрат Мавлоно учун пайғамбарлар қиссаси фақатгина тарихда бир маротаба юз берган  саргузашт бӯлмай, балки ҳар қандай давру замонда яшаган ҳар бир инсоннинг вужудида такрорланадиган ҳодисалар бӯлиб, ӯша одамларнинг шарҳи ҳолидир.

Биз Ҳазрат Мавлононинг  ӯз ижодиётида пайғамбарлар ҳақидаги қисса ва ривоятлардан фойдаланиши мавзусидаги суҳбатларимизда Аллоҳнинг бешта улуғ пайғамбари Нуҳ,Иброҳим, Мусо, Исо алайҳимуссаломлар ва пайғамбарлар хотами Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) ҳақидаги қисса ва ривоятларга тӯхталамиз.

Ҳазрат Мавлоно ӯз таълимотини кенг халқ оммасига ёйиш учун  пайғамбарлар ҳақидаги қиссалардан кӯп фойдаланган ориф шоирдир. Аммо у пайғамбарлар ҳақидаги достонларни шеърга солишда ӯзига хос услубни қӯллайди. Шоир қиссанинг бир қисмини ҳикоя қилгач, ана шу парчадан ирфоний ва таълимий хулоса чиқаради. Мавлавийнинг пайғамбарлар ҳақидаги қиссаларни шеърга солишдаги бошқа шоирлардан фарқи шундаки у Ҳазрат Мусо ва ҳазрат Сулаймон алайҳиссаломлар ҳақидаги достонлар каби айрим қиссаларни бутун жузъиёти билан батафсил баён этади.

Ҳазрат Мавлоно учун пайғамбарлар қиссаси фақатгина тарихда бир маротаба юз берган  саргузашт бӯлмай, балки ҳар қандай давру замонда яшаган ҳар бир инсоннинг вужудида такрорланадиган ҳодисалар бӯлиб, ӯша одамларнинг шарҳи ҳолидир.

Эронлик шоирлар ӯз шеърларида пайғамбарлар ҳақида тӯхталиб, пайғамбарлар қиссаларидан фойдаланишган. Шунингдек, пайғамбарлар қиссалари диний ва мазҳабий асарларида ҳам муҳим ӯринни эгаллайди.

Жалолиддин Муҳаммад Балхий Румий ҳам ӯз асарларида пайғамбарлар қиссасидан кенг фойдаланган. Мавлоно ҳар бир қисса ва достонни баён этганда ирфоний ва таълимий хулосалашга ӯтади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Ҳазрат Мусо (а) соҳибкитоб ва олиймартаба пайғамбарлардан ҳисобланади. Ҳазрат Мусо (а) исмлари Қуръони каримда 166 маротаба зикр этилган бӯлиб, кӯплаб сураларда мужмал ва муфассал ҳаёт қиссаси баён этилган.

Ҳазрат Мусо (а) кӯплаб мӯъжизаларга эга эдилар. Бу муъжизалардан дарёнинг ӯртадан бӯлиниши, асонинг илонга айланиши, яди байзо ва Тур тоғини халқ бошига кӯтаришига ишора этилса бӯлади.

 Аллоҳ таоло ҳазрат Мусо (а)-ни ҚЙуръони каримда энг олий сифатлар, жумладан ихлос, эҳсон ва ҳидоят каби сифатлар билан тавсифлаган.

Мавлавий фикри ва илҳомининг  асосий  сармояси Қуръони Мажиддир ва унинг олий фикрлари  ҳамма жойда ушбу шариф китоб атрофида айланади.

Зеро, Қуръони карим энг гўзал ва ҳикматли ҳидоят дастуридир. У ақли салим инсонларни қаноатлантирадиган услублар асосида жам бўлган. Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, ҳеч қандай ботил-ёлғон аралашмаган,  у аниқ далиллар-у, боқий ҳақиқатга таянади. Ер-у осмон ва улар орасидаги нарсаларни яратган Ҳақ таоло томонидан нозил қилинган бу Илоҳий Китоб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тиллари орқали инсониятга туҳфа этилган буюк мўъжизадир.

Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.  

 

 

 

 

 

 

 

 

август 16, 2018 12:40 Asia/Tashkent
Шарҳ