Cаноийнинг "Ҳадиқа"си

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек,

Эрон ҳозирги замон адабиётининг етук тадқиқотчиси  ва шоири Шафиъий Кадканий “Тозиёнаи сулук”  китобида  ҳаким Саноийнинг ашъори ва ақидаларини тадқиқ этади ва бу борада шундай ёзади: “Ғазал фазоси Саноийдан олдин ва ҳатто унинг асрида сокин эди  ва унда ҳеч қанақа ҳаракат, ҳаёт ва талпинишлар мавжуд эмас.”Шоир Саноий ғазалга янгича ҳол ва ҳаракат бахш этади. У ирфон ёрдами  ва равон тил ила янги ғазал яратади.  Бу шундай ғазалки, журъат билан айтиш мумкин, Мавлавийнинг “Девони Кабир”идаги барча ғазаллар ундан ва Саноийнинг шоирлик услубидан  таъсирланган. Ҳаким Саноий асридан кейин ирфоний мазмун ва мафҳумлар форс шеъриятида оммабоп  мазмун-мундарижага айланади. Шоир Саноийдан қолган асарлар, хусусан, қасида ва ғазалларида ва “Ҳадиқатулҳақиқат” асарида ҳам  комил тарзда ирфоний  маъно ва мазмунларни кузатиш мумкин. Адабий танқидчиларга кўра, ирфонда мавжуд бўлган барча асосий  ақидалар шоир Саноий шеърларида ўз ифодасини топган. Саноий асарларида тасаввуф, ирфон, фалсафа ва ҳикмат мавзулари муҳим  ўрин тутади. Шу сабабдан шоир Саноийнинг асарлари ушбу соҳаларда муҳим манба сифатида хизмат қилиши мумкин. Буюк Фирдавсий ва Носир Хусравдан мустасно, шоир Саноий форс шеъриятида тарихида тафаккурни диққат марказида қарор берган шоир ҳисобланади. У ирфоний ақидаларни шеърият танасида жойлаштирган  ҳолда, шеърларда янги ўзгариш ва ҳолатларни юзага келтиради.Ҳаким  Саноий комил инсон бобидаги ақидани биринчи бор форс шеъриятида қўллаган шоир ҳам ҳисобланади.

“Ҳадиқатул ҳақиқат” номли Саноийнинг асари назм билан ёзилган биринчи  ирфоний китоб бўлиб, ирфоний баҳслар, диний ва ахлоқий таълим  бериш учун назарда тутилган. Ҳаким Саноийнинг таълимида дин, ахлоқ, тасаввуф ва тарихий ҳикояларда пешқадам ва устод бўлган шахсиятларнинг тажриба ва мунозаралари  ҳам шоирлик услуби ва ҳам ҳикмат ўршатиш  назаридан асос қилиб олинган.

Туркиялик тадқиқотчи профессор  Аҳмад Оташ шоир Саноий асарлари ҳақида шундай фикрларни баён қилган эди: “Саноий ўзининг девони учун шеърларини тўплаб, кейинчалик Аҳмад бин Масъуд Теша талаби билан эҳтимол девонида янги тартиб жорий қилган. У ҳатто бошқа асарлар тўпламини ҳам яратганки, “Ҳадиқа” асарини ҳам ўз ичига олади. Бироқ ушбу асарарлар  тўплами ва “Ҳадиқа” асари охирига етмай Саноий оламдан ўтган. Шоирнинг дўстлари ва шогирдлари эса тамом бўлмаган муқаддимани охирга етказиш ҳамда девон, “Ҳадиқа” ва асарлар тўпламининг  янги  нусхаларини яратиш каби ишларни амалга оширишган.

Ҳаким Саноийнинг йирик  асарларидаги айрим ихтилофларнинг сабаби ҳам шу  бўлиши мумкин. Шоирнинг асарлар тўпламининг энг қадимий нусхаси  ҳам мавжуд. Зеро унинг ташқи кўриниши бунга далолат беради. 

Бошқа шоирларда девонларини тайёрлашда  исботловчи бу каби қадимийлик  ҳолатлари кам учрайди ва  ёки умуман учрамаслиги ҳам мумкин.

Айрим тадқиқотчилар   Саноийни тамсилни форс шеъриятида  биринчи бор яратган шоир сифатида ҳам тан олишади. Саноий нигоҳидан ҳикоят ва тамсил  санъатидан фойдаланиш  ахлоқий ва ирфоний мавзуларни  ифода этиш ва таълим бериш ва бошқалар диққатини жалб этишда таъсирчан восита ҳисобланади.

Ирфоний мавзуларни гўзал тамсиллар ва ширин ривоятлар билан ёритиб бориш бобидаги шоир Саноий услубларини Шайх Аттор янада кенг кўламларда амалга оширади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbek@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Ҳозир эса машҳур шоир Саноий Ғазнавийнинг гўзал бир ғазалини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Неча ранжур айлагайсен бу дили муштоқни?
Чун саломатликда таслим этмадинг ушшоқни.

Хўбларнинг ишқи бирла иттифоқ қилса киме,
Кўнглига олгай яқин ҳар махлуқи Халлоқни.

Топса маъво гар букун диллар аро султони Ишқ,
Маҳв айлар эрди мардум кўнглида ахлоқни.

Кимки бевасф бўлди ул ишқ ичра бутнинг васфида,
Ул санам тоқ бўлгай ул ҳусн ичра, истар тоқни.

Ҳуснидин бир заррае пайдо эса ул Миср аро,
Қилгай ошиқ Юсуфи Яъқуб ибн Исҳоқни.

Лутф аро киприк қоқиб қўйса агар бир дам нигор,
Ўқлари бежон қилур ул Дайламу Қипчоқни!

Бўлди дарвеш жону дилдан юзларин кўрса киме,
Булҳаваслар кўрмади ул шўҳраи офоқни.

Ҳаким Саноийнинг “Ҳадиқа” асари икки бўлимдан иборатдир; асосий қисм ҳамда ровиликдан  жудо бўлган муқаддима, ҳамд, Аллоҳ ва пайғамбар  васфи, ҳамда шариат, тариқат ва ҳақиқат бобидаги  бошқа  турли масалалар биринчи бўлимни ташкил этса, мустақил ривоятлардан иборат бўлган асарнинг  иккинчи қисмини ташкил этади.
Ҳаким Саноий ушбу ҳикоя ва тамсиллар ҳамда китобнинг асосий қисми ўртасида уйғунлик яратиш учун ҳеч қанақа  бевосита бирлаштирувчи ибора ишлатмаган. У ўзи назарда тутган  ирфоний ва ахлоқий мафҳумларни ўртага ташлаб, сўнгра уларни  кўпроқ шарҳ ва баён этиш учун  кўплаб ҳикоятлар ва тамсилларни зикр этган. Бинобарин ушбу ҳикоятларнинг асосий матн билан алоқалари  мазмун жиҳатидан ва ёки ортиқча бўлиб,  агар ушбу ривоятлар олиб ташланса, матнинг маъносига бирон халал етказилмайди.

Ҳаким Саноийнинг “Ҳадиқа” асарида ишлатилган барча ҳикоятлар, уларнинг баён этиш услубидан қатъи назар, таълимий ҳикоятлар ҳисобланишади.

Мазкур ҳикиятлар  баъзида омиёна тилда  ва тамсил билан содда қиссалар қолибида баён этилган ва айрим ҳолларда эса ҳазил -мутойаба   оҳангида ифодаланган бўлсада, ирфоний, диний, ахлоқий каби мавзуларда дин, тарих ва тасаввуфда ном қозонган  буюк шахсиятларининг таржимаи ҳолидир.
“Ҳадиқа” асаридаги ҳикоятлар сюжетини асосий тўрт мавзуга тақсимлаш мумкин: Худо сифатларини зикр этиш, ахлоқий разилликларни қоралаш, фазилатлар ва ахлоқий қадриятларни эъзозлаш, фано бўлиш ва бевафолик. Ҳаётнинг  чигаллиги ва  унинг  фанолиги бобидаги мавзу ҳам муҳим ўрин тутади.

Таълимий адабиётларда ҳаёт ва халқнинг турмуши ҳам асосий мавзулардан ҳисобланади. Мазкур мавзуларга бағишланган ҳикояларда халқ  турмушининг турли гўшалари ёртилади ва танқид остига олинади.

Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

 

август 22, 2018 12:19 Asia/Tashkent
Шарҳ