Дизфул шаҳри

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришимизда  таъкидлаб ўтганимиздек,

Хузистон вилоятининг муҳим туманларидан бири Дизфул минтақаси саналади.

Дизфул минтақаси деганда, Ироқ Баъс режими томонидан ракета ҳужумлари уюштирилгани ва бегуноҳ бўлган эронлик  эркаклар, аёллар ва болаларнинг шаҳид бўлишгани бобидаги хотира ёдингизга тушади.  Эрон ва Ироқ ўртасидаги уруш вақтида  Дизфул минтақасига  артиллерия ҳужумларидан ташқари Ироқ Баъс режими  томонидан ракеталар орқали 160 маротаба ҳужум қилинган.

Шу сабабдан Форс кўрфази ҳавзасида жойлашган мамлакатлар ўртасида “”ракеталар шаҳри” номини олган. Уруш тугаганидан кейин Дизфул шаҳрига қаҳрамон шаҳар номи берилади. Мазкур минтақада жаҳоннинг зўравон қудратлари ва уларнинг гумоштаси бўлган Саддом томонидан юзага келган урушдан кўплаб ёдгорликлар қолган. Ушбу ёдгорликлар босқинчиларга қарши  саккиз йил йил давом этган Муқаддас мудофаа давомида мусулмон ва ботир бўлган  эронлик ёшларнинг қаҳрамонликларини  ифода этади.

Дизфул туманининг масоҳати  4700 квадрат километрни ташкил этади ва Аҳфоз шаҳри шимолидан ушбу шаҳарга бўлган масофа  145 километрдир. Мазкур туман биёбонли об-ҳавога эга бўлиб, унда  ёз фаслида  иссиқ ва қиш фаслида мўтадил иқлимни кузатиш мумкин.

Дизфул тумани икки асосий қисмга, яъни тоғли ҳамда даштли ва чакалакзорларга бўлинган. Тоғли минтақалар Дизфул туманининг шимолида  ҳамда  даштли ва чакалакзорлардан иборат минтақалар эса туманнинг марказий ва жанубий қисмларида жойлашган. Диз ва Карха Дизфул туманининг муҳим дарёларидан ҳисобланишади.

Мазкур икки муҳим дарёнинг мавжудлиги, Диз тўғони ва унинг кўли минтақа қишлоқ хўжалигининг ривожланишида катта ижобий таъсир кўрсатган. Айтиш лозимки, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва янги лойиҳалардан фойдаланиш ушбу соҳанинг тараққиёти ва минтақа ободонлиги учун  керакли шароитларни яратган. Шу сабабдан ҳам Дизфул тумани  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Хузистон вилоятининг  муҳим марказларидан бири ҳисобланади.

Дизфул иқтисодининг асосини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, чорвачилик ва саноат корхоналари ташкил этишади. Қишлоқ хўжалик соҳаси кенг ривожлангани учун ҳам  туман аҳолисининг акасарияти ушбу соҳада фаолият кўрсатишади. Дизфул тумани Дон маҳсулотлари, қанд лавлависи, полиз маҳсулотлари, кунгабоқар ўсимлиги, карам, сабзи, зайтун, узум, зийнат берувчи гуллар, шакар, тери, жун, сут маҳсулотлари ва саноат корхоналари ишлаб чиқарувчи маҳсулотлар билан, нафақат минтақа бозорларини, балки Эроннинг бошқа вилоятларини ҳам таъминлайди. 

Дизфул шаҳри Дизфул туманининг марказидир.Бу шаҳар ғиштли бинолар музейи номи билан ҳам машҳурдир. Шаҳар ўртасидан зулол сувга эга гўзал Диз дарёсининг ўтгани шаҳар ҳошияларида   яшил боғлар, кўркам  полиз майдонлари, баҳор фаслида  норанж ва апелсин дарахтлари чечакларидан тарқатувчи хушбўйликни ва бошқа тарваталарни юзага келтирган.

Баҳор фаслида Дизфул шаҳри Эрон шаҳарлари орасида ўзига хос чирой ва манзараларга эга бўлади. Йилнинг ушбу фаслида кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар Дизфул шаҳрига сафар қилишади.

Макур шаҳарда мавжуд кўплаб тарихий ёдгорликлар ҳам сайёҳлар диққатини ўзига жалб этган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.   Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Эронда диққатга сазовор жойлар жуда кўп ва хилма-хилдир.

Агар кимдир Эроннинг диққатга сазовор жойлари билан танишишни хоҳласа, унга камида уч ой керак бўлади.

Дарҳақиқат, саёҳат дастури,ҳар доимгидек, вақт, имконият ва сайёҳнинг истаклари билан боғлиқ, албатта.Эрон қизиқарли саёҳат учун қулай турли имкониятларга эга учта мамлакатдан биридир. Беҳисоб музейлар,гўзал боғлар, бозорлару турли тижорат марказлари, зиёратгоҳлар. Чиройли кўчалар, тарихий обидаларга эга Теҳрондан ташқари сайёҳларга аввало Исфаҳон, Шероз, Машҳад шаҳарларини, сўнг Кирмоншоҳ, Табриз, Язд, Кирмон,Шуш шаҳарларини, шунингдек,Гилон ва Мозандарон, Оби Гармнинг ям-яшил ва чиройли қирғоқларини, гуллаётган Ардабилни, Ҳамадон ғорларини, Киш оролининг гўзал қирғоқларини томоша қилиш тавсия этилади.Мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун турли транспорт имкониятлари, яъни самолёт, поезд, автобус, такси каби транспорт турлари мавжуд.Шуниси эътиборлики, ички транспорт йўналишлари баҳоси бошқа мамлакатларникидан анча арзон нархда.Бироқ, транспорт турини танлаш сайёҳнинг имкониятларига боғлиқ бўлиб қолишидан ташқари , йўналишга, яъни у танишмоқчи ва кўрмоқчи бўлган жойга ҳам боғлиқдир.Ҳар бир сайёҳ ўз вақтини яхши ўтказиш учун ички туристик сайёҳлик бўлимларига ёки ҳеч бўлмаса шундай фирмалардан маслаҳат олмоғи лозим.

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

 

 

Ёрлиқ

август 23, 2018 12:59 Asia/Tashkent
Шарҳ