Азиз тингловчилар бугунги дастур Исломий Жумҳурият тизимида давлатни бошқариш ва ҳукуматнинг ўн йиллик даврида сиёсий гуруҳлар ва партияларга нисбатан Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг амалий муносибатини баён этишга қаратилган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими “Руҳуллоҳ мактабида”  унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат  10 дақиқали  суҳбатлар орқали эфирга узатади. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний  (а) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг зўравон  қудратларга қарши бўлган курашлари  ёритиб борилади. Бизни тинглаб боринг.

Азиз тингловчилар бугунги дастур Исломий Жумҳурият тизимида давлатни бошқариш ва ҳукуматнинг ўн йиллик даврида сиёсий гуруҳлар ва партияларга нисбатан Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг амалий муносибатини баён этишга қаратилган.

Ўтган дастурда Эрон халқининг исломий наҳзати даврида сиёсий гуруҳлар ва партияларнинг фаолияти ва шаклланишининг эркинлиги ҳақида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг қарашларини баён этган эдик ва эслатиб ўтган эдикки, ул ҳазрат сиёсий ва фикрий турли масалаларда Исломий Инқилоб муносибатлар доираларини аниқлаб беришда мамлакатда сиёсий партиялар учун паҳлавийлар салтанатидаги режалар ва сиёсатларни танқид остига олиб паҳлавийларнинг мустабид даврида сиёсий гуруҳлар ва партиялар эркин фаолият олиб боришмасди ва халққа таянмасдан сиёсий арсага ҳузур топишарди ва сохта ҳукумат ва шоҳ фармони билан яратилган эди деган ақидага эга эдилар. Шунингдек, баён этиб ўтган эдикки, ул ҳазрат сиёсий ташкилотлар ва партияларнинг фаолияти ва шаклланишининг эркинлигини Исломий Жумҳурият тизимининг зарурати деб билиб айни ҳолда сабр ва муҳофизат этиб бўлмайдиган Исломий Жумҳурият тизимининг доирасида таҳдидлар ва зарарлардан  партиявий фаолиятларнинг ҳад-ҳудудини аниқлаб беришини эслатиб ўтдилар. Бугунги дастурда сизни Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчисининг қарашларининг бошқа жиҳатлари, айниқса ўн йиллик ҳукуматни бошқаришлари даврида ул ҳазратнинг амалий фаолиятларини баён этиб ўтамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Исломий Жумҳуриятни барқарор этиш даврида исломий наҳзат ҳақида ўзларининг позиция олишлари билан қайта-қайта партиявий фаолиятлар ва унинг шаклланишининг заруратини таъкидлардилар. Бу шундай ҳолда ўтмоқдаким, ул ҳазратнинг эътиқодига кўра исломий наҳзат ғалаба қозониши ва шаклланишида сиёсий гуруҳлар тасирчан рол уйнамаган эдилар. Тарихий нуқтаи назаридан ҳам бу иддао ўз исботини топган. Чунки Исломий Инқилоб шундай бир шароит ва йилларда ғалаба қозондиким мамлакатда зулм ҳукмрон эди. Ва мамлакатнинг ичкарисида бўлган барча партиялар ва сиёсий жараёнлар ҳукумат томонидан бартараф этилган эди.  Исломий Инқилоб оммавий бир ҳаракат ва сиёсий партияларсиз Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг раҳбарлиги остида ғалабага эришди ва халқ оммасини бирлаштирадиган идеология “ислом” идеологияси эди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Исломий Инқилоб ғалаба қозонишида халқнинг унаган катта рол уйнагани ва ушбу жараёнда сиёсий гуруҳлар ва партияларнинг тасирчан ҳузур топмаганларини баён этишда шундай деб таъкидлайдилар: ”Эҳтимол, аниқ гуруҳлар ва партияларнинг ҳидояти билан амалда татбиқ этилмаган инқилоб кам бўлса керак. Амалга оширилган барча инқилобга эътибор берсангиз Исломий Инқилоб эга бўлган ушбу икки хосиятни тополмайсиз. Биринчиси, сиёсий гуруҳлар ва партияларнинг дахолатисиз халқнинг қўли билан амалга оширилган бўлса ва иккинчи эса иллоҳий мактабга эга бўлган бўлса.... Дунёда содир этилган барча инқилобларда Эрон инқилобига ўхшаган инқилобни топмайсиз... Бу инқилоб исломий идеяга таянарди ..Ҳамма исломни хоҳлаймиз деб тўпланган эдилар. Исломий Жумҳурият ва ислом ҳукмида сиёсий бўладими ёки сиёсий бўлмайдими ҳеч қайси бир гуруҳлар бу наҳзатга ҳеч қандай алоқалари йўқ эди. Бу Инқилоб мўъжизавий бир шалда ривожланди ва бу эса исломий бўлиш қазияси сабабли эди. ”                                                         

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

 Ул ҳазрат бошқа бир жойда Исломий Инқилобни дунёнинг бошқа Инқилоблари билан қиёслаш билан сиёсий гуруҳлар ва партиялар фаолиятлари қаршисида Исломий Инқилобнинг позиция олишини баён этиб шундай эслатиб ўтадилар: “Бугунги кунгача ҳеч қайси бир инқилобни топмасизки, Эрон Исломий Инқилобидек самарали бўлса... Вужудга келадиган инқилобларда миллионлаб одамлар ҳалок бўлишарди, барча оммавий ахборот воситалари баратараф этилиб барча партияларнинг фаолияти тўхтатиларди. Уларнинг раҳбарлари қамоққа олинарди. Аммо ҳеч қайси бир Инқилоб Эроннинг инқилобидек эмасди. Халқнинг ўзи ушбу Инқилобни амалга оширишди. Барча жамиятлар баробарида эшиклар очиқ эди. ”

Халқниннг қатъий қуллаб-қувватлаши билан тасдиқланган Эрон Ислом Жумҳурияти асосий қонунининг 26 моддасида шундай келтирилади: “Партиялар, жамиятлар, сиёсий ва синфий анжуманлар, маъулум бўлган диний аққалиятлар ва исломий анжуманлар эркиндирлар. Агар улар Исломий Жумҳурият асоси, исломий мувозанат, миллий ваҳдат ва эркинликни поймол этмасалар, ҳеч кимни уларда иштирок этиш ёки иштирок этмаслик учун мажбурлаш мумкин эмас. ”

 

Ёрлиқ

август 28, 2018 10:27 Asia/Tashkent
Шарҳ