Азиз тингловчилар шаҳривар ойининг бешинчиси милодий ҳисоб билан 27 август куни Эроннинг машҳур донишманди Муҳаммад Закариёи Розиёнинг кўрсатган хизматларини эъзозлаш учун формацевтика куни деб ном қуйилган.

Бу буюк олим ва донишманд ўз замонининг барча илмларида ўз истеъдодини кўрсатиб, дунё аҳолига ҳам мислсиз  катта хизмат кўрсатди.  Эрон уламолари ва ҳукамоларининг буюк намояндаси Абу Бакр Муҳаммад бин Закариёи Розий йирик донишманд ва олий мартабали табиб эди ва илм, адабиёт, ҳикмат ва фалсафада кўп тадқиқот олиб борди ва ушбу заминада кўплаб китоблар ёзиб бизларга мерос қолдирди. Абу Райҳон Беруний Абубакр Муҳаммад бин Закариёи Розийнинг туғилган кунини Рай шаҳрида ҳижрий-қамарий 251 йил шаъбон ойининг бошида (865 йил 27 август)деб кўрсатади ва унинг вафотини эса ҳижрий-қамарий 313 йил шаъбон ойининг бешинчисида (926 йил октябр 15)деб зикр этади. Кўп донишмандларни тарбиялаб вояга етказган кичик Рай шаҳри Теҳроннинг яқинида жойлашган. Муҳаммад Закариёи Розийнинг болалик ва ўспиринлик давридан бизгача маълумот етиб келгани йўқ. Бу масаланинг сабаби шундаки, исломий тарихчилар ва ёзувчилар донишмандларнинг ҳаёт тарзи ва юз берадиган ҳодисаларни ёзишга эътибор бермасдан фақат уларнинг ёзган асар ва китобларини шарҳ-изоҳ бериш билаен кифоя қилишган халос. Айрим тарихичиларнинг ёзишларига асосан Абу Бакр Муҳаммад бин Закариёи Розий ўз умрининг ўрталарида тиббиёт илмини ўрганиш билан шуғулланган ва ўз умрининг бошида химия, риёзиёт, фалсафа ва адабиёт илмларини ўрганган. Ибн Халқон шундай ёзадики, Розий мусиқа илмида ҳам истеъдодга эга эди ва ёшлик чоғида чанг чолғу асбобида уйнарди. Бундан маълум бўладики, Розий тиббиёт илмини ўрганишни 30-40 ёшлигида Бағдодда бошлаган. Бағдод шаҳри уша замонда Аббосийлар сулоласининг пойтахти бўлган ва жаҳонда ҳикмат ва илм маркази унвонида шўҳрат топган эди. Аббосийларнинг ҳокимлари, жумладан Ал-Мансур, Ҳорун Ар-Рашид ва Маъмун қадимий Юнон илмларини мутолаа этиш учун муътабар мадрасаларни тасис этиб буюк ўқитувчиларни дарс бериш учун ишга чақиришган эди. Афлотун, Аристотел, Плутон, Евклид ва бошқа кўп файласуфларнинг асарлари араб тилига таржима этилди ва бу ишнинг катта қисми Ибн Исҳоқ ва унинг шогирдлари томонидан ижро этилди.        

Муҳаммад Закариёи Розий Бағдодга келган пайтида бу шаҳарда жиҳозланган касалхоналар ва катта кутубхоналарни кўрди. Уўа замонда таълим тарбия ва маданиятнинг муҳим марказларидан бири машҳур бўлган Бағдод шаҳрида дунёнинг турли бурчакларидан ҳикмат ва илм ихлосмандалари йиғилишган эди. Тарихсилар Али бин Раббон Ат-Табарийни тиббиёт илмида Муҳаммад Закариёи Розийнинг устоди деб билишган ва ушбу донишманднинг вафот этган йилини ва Розийнинг бағдодга келишини  эътиборга олсак ҳалок бўлган туғри назарга ташланмайди. Розий тиббиёт илмида етарли илм ва билимга эга бўлган пайтида рай шаҳрига қайтиб келди ва Рай шаҳри ҳокимининг фармони билан уша шаҳарнинг янги тасис этилган касалхона бошлиқи бўлди. Розий бир неча муддатдан сўнг  яна Бағдодга қайтди ва бу шаҳардаги катта касалхонлардан бирининг ишларини бошқаришни ўз зиммасига олди.  Закариёи Розий тиббиёт илмида ёзган асарлардан бири “Ҳови” китобидирким ҳақиқатан ҳам уни уша замон тиббиёт илмининг мажмўаси деб билиш мумкин. Бу китоб ҳақиқатан ҳам буюк Доиратул-Маориф ҳисобланади. Аммо ажал уни таҳрир этишга ушбу олимга фурсат бермади. Бу китоб кейинчалик Розийнинг шогирдлари ва Рукнуд-Давланинг донишманд вазири Ибн Амид дастури билан нашр этилди. Айтишларича, бу китобнинг қўлёзмаси Муҳаммад бин Закариёи Розийнинг синглиси томонидан Амид ихтиёрига топширилган ва илмсевар ушбу вазир дастури билан чоп этилади. Розийнинг бошқа китоби “Ат-Тиббул-Мансурий ”  деб номланадиким бу китобни Рай ҳокими Мансур бин Исҳоқ Сомоний номига таълиф этган. Розий шунингдек химия илмида ва моддаларнинг таркибини ажратиш ва уни тозалашда ҳам ўз замонининг пешволаридан эди ва ўз асридаги химия билимдонларининг аввалги қаторида жой олган эди. Шунинг учун жаҳон химия тарихида олий мақомга эгадир.                                      

Розийнинг хусусиятларидан бири бу ўз касалларини даволаш учун Рай ва Бағдод шаҳарларининг касалхоналарида ортирган тажриба, билим  ва шунинггдек усулларини мунтазам равишда ёзарди ва бугунги кунда ҳам бу услуб дунёнинг барча касалхоналарида шифокорлар томонидан амалга оширилади. Унинг “Ал-Ҳовий” китоби ана шундай эслатмаларни ёзишни ўзига қамраб олган. Тиббиёт илмида Розийни чечак ва қизамиқ касалликларини “Ал-Жуда вал-Ҳусба” номли ўз китобида ана шу номлар билан киритган биринчи шахс деб билиш мумкин. Бу китоб 13 фаслдан иборат ва унда чечак касаллигинининг келиб чиқиш сабаби, чечак касалигини оладиган шахслар, унинг белгилари ва чечакдан ўзини муҳофазат этиш ва ҳатто чечак ва қизамиқ касалларига овқат бериш дастурлари ҳақида сўз юритган. Розийнинг илмий мақоми даволаш ва клиник тиббиёт ишларида қунт билан сайъ-ҳаракат қилиши туфайли шу даражада эдиким, европаликлар уни иккинчи Гипократ деб лақаб қуйишди ва уни европалик бўлмаган энг машҳур табиб деб билишган. Розий “Сирати фалсафа” китобида ахлоқ илмининг усулига аҳамият қаратиб ахлоқий мавзўлар атрофида баҳс-мунозара этади. Бу китобни мутола этиш билан буюк ушбу ҳакимнинг ақидалари ва афкоридан огоҳ бўлиш мумкин.

 

Ёрлиқ

август 30, 2018 13:49 Asia/Tashkent
Шарҳ