Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ӯзбекистонда 1 сентябр куни Мустақилликнинг 27-йиллиги кенг нишонланди
  2. БМТ бош котиби Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади
  3. Ўзбекистон президенти 261 маҳбусни авф этди, улардан 135 нафари тақиқланган ташкилотларга аъзо бўлганлар
  4. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Тожикистон Республикасининг бир гуруҳ давлат ва жамоат арбоблари, маданият, фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
  5. Жаҳон банки: Ўзбекистон билан 1 млрд долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрланмоқда.
  6. Ўзбекистон: Орган ходимлари Facebookдаги таниқли блоггерларни қамоққа олмоқда
  7. Ўзбекистонда қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилмоқда

 

  Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Тошкентдаги "Ўзбекистон" форумлар саройида мамлакат Мустақиллигининг 27 йиллик санаси муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади ва барча юртдошларни самимий табриклади. Унинг нутқи «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари дадил қадам қўймоқдамиз» сарлавҳаси билан республика матбуотида чоп қилинган.

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ва Ӯзбекистон халқини мустақиллик байрами муносабати билан бошқа бир қатор давлат раҳбарлари, жумладан Эрон Ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон , Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Германия президенти Франк-Вальтер Штаенмаер, ҳиндистон президенти Рам Натҳ Ковиндлар табриклашди.

Эслатиб ӯтамиз, Ӯзбекистонда 1 сентябр куни Мустақилликнинг 27-йиллиги кенг нишонланди.

хххххххххххх

Президент Мирзиёев 30 август куни озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 261 маҳбусни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонга биноан мазкур шахслар қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлгани ва тузалиш йўлига қатъий ўтгани муносабати билан авф этилган.

Фармонга асосан 215 нафар шахс қамоқдан озод этилади, 46 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 5 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 135 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Ххххххххххххххххх

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Тожикистон Республикасининг бир гуруҳ давлат ва жамоат арбоблари, маданият, фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

«Қардош Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ва бойитиш борасидаги фаол ва самарали фаолияти, мамлакатларимиз орасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва кўп томонлама стратегик шерикчиликни ривожлантиришдаги хизматлари учун қуйидагилар орденлар ва фахрий унвонлар билан мукофотлансин», — дейилади фармон матнида.

Жумладан, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода, ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Бундан ташқари, қатор арбоблар «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари ҳамда «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан мукофотланди.

Хххххххххххххххххх

Жаҳон банки Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликни амалга оширмоқда ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрламоқда

Бу ҳақда Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Кимнинг Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида айтилади. “Яқин ҳамкорлик амалга оширилмоқда ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрланмоқда”, - дейилади мактубда.

Қайд этилишича, бу лойиҳалар иқтисодиётни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни ҳамда қишлоқ жойларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган «Обод қишлоқ» дастурини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади.

Ххххххххххххххххххххх

Ӯзбекистон Марказий банк Бошқарувининг қарори (20.08.2018 йилда 3056-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тасдиқланди.

Марказий банк томонидан юбилей саналари, шунингдек тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилади.

Улар республика ҳудудида номинал қиймати бўйича қонуний тўлов воситаси, шунингдек номинал қийматидан юқори баҳоланувчи коллекция, инвестиция ва жамғариш объектлари сифатида муомалада бўлиши мумкин.

Ххххххххххххххххх

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё ўйинларида 5та олтин медални қўлга киритишди

Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси олтин медаллар сонини 19тага етказди ва кумуш медаллар кўплиги ҳисобига умумий рейтингда Эрондан ўтиб кетди.

 

 

сентябр 03, 2018 11:38 Asia/Tashkent
Шарҳ