Эронда жамиятининг энг муҳим ва тасирчан қатлам, яъни олий ўқув юртларининг намояндалари ҳақида сўҳбатлашамиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими “Руҳуллоҳ мактабида”  унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат  10 дақиқали  суҳбатлар орқали эфирга узатади. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний  (а) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг зўравон  қудратларга қарши бўлган курашлари  ёритиб борилади. Бизни тинглаб боринг.

Азизлар бугунги дастурда Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг фикрий манзумасида университетлар ва олий ўқув юртларнинг ўқитувчи ва талабаларининг ўрни ҳақида сўҳбат қилинади. Бизни тинглаб боринг!

Ўтган дастурда Исломий Инқилобнинг асосчиси тафаккурида эркинлик, адолат, зўравон қудратлар ва мустамликачиликка нисбатан бадбинлик каби ормонларнинг мавқеи ҳақида сиз билан сўҳбатлашган эдик. Бугунги дастурда ва келаси бир нечта дастурда Эроннинг сиёсий ва маданий ва илмий энг муҳим ташкилотлардан бири, яъни университетлар ва Эронда жамиятининг энг муҳим ва тасирчан қатлам, яъни олий ўқув юртларининг намояндалари ҳақида сўҳбатлашамиз. Эронда университетлар нафақат ўқимишли инсонларни таълим-тарбия бериб етиштириш ҳамда андиша ва илмнинг асосий маркази ҳисобланади, балки охирги бир аср давомида жамиятдаги сиёсий ўзгаришларнинг асосий жараёнлари ва марказларидан бири эди. Бунга қўшимча университетлар Исломий Инқилоб ғалаба қозонишида тақдирни белгиловчи ва мислсиз рол уйнади. Шу сабабдан Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ билан чамбарчасб боғлиқ бўлиб қолган эди. Бинобарин ул ҳазратнинг жамиятда университет ва унинг ходимларининг ўрни ва мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларнинг Эрон Исломий Инқилоб раҳбарининг интелектуал қудратини аниқлашда ўта муҳим ва тасирчандир.

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг университет ва унинг асосий, қатлами, яъни устодлар ва талабаларга аҳамият қаратишлари бир неча жиҳатдан муҳим ва эътиборга моликдир. Биринчи жиҳат бу ул ҳазратнинг фикрий манзумасида илм ва билимнинг ўрни, айниқса университетларда таълим бериладиган янги илмлар ва фанларнинг ўрнига тегишлидир.

Сизга маълумки, Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг ўзлари илмий ҳавзанинг машҳур олими, исломий маърифат ва илмининг кенг кўлами ҳамда диний илмларда ижтиҳод қудрати ва кучга эга эдилар. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг бир диний олим унвонида ижтимоий ўрни шу жиҳатдан муҳимдирки, Эронда доим диний илмий ҳавзалар ва университетларда таълим бериладиган янги илмлар ўртасида қарамақаршилик мавжуд эди. Ҳар ҳолда университетларда одатан Ғарбдан кириб келган янги илмлар таълим бериларди. Ва илмий бу ташкилот ҳавзанинг анъанавий ташкилоти ва унда таълим бериладиган илмларни муаммога юзмаюз этарди ва бу иккилик мамлакат илмий ҳавзаларининг кенг кўламида бор эди. Ва табиийки, диний барча уламоларнинг зеҳни, жумладан диний ҳавзанинг олий мартабали пешволарининг зеҳнини ўз тасири остига қарор берарди. Шу жиҳатдан университет ва у ерда таҳсил бериладиган илмлар ва ҳамда бу марказларда дарс берадиган шахслар баробарида тақлиднинг буюк маржаи ва илмий ҳавзанинг машҳур бир олими унвонида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг позиция олиши жуда муҳим эди.

Ҳавза доиралари ва университетларнинг аксариятларида диний ва замонавий илмлар ўртасида бўлиниш ижод бўлган, икки хил ушбу маълумот ҳамда мансабда бўлган шахслар, устодлар ва халқ ўртасида мавжуд бўлган қарамақаршилик вужудга келган бир шароит ва замонда Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ диний манфаатларга таяниш ва яхши илм тушунчасини баён этиш билан университетлар ва диний илмлар ўртасидаги қарамақаршилик ва парадоксал қарашларга якун бердилар.

Имо Хумайний (р.а) яхши илм мафҳумини баён этишда янги илмни таълим беришни яхши деб билдилар ва шуни эслатиб ўтдиларки, бу илмни ўргатадиган шахсларнинг ният ва мақсадлари халққа хизмат қилиш ва иллоҳий қадриятлар жиҳатида бўлса диний нуқтаи назардан Парвардигор даргоҳида ҳам муҳофазат этилади. Ул ҳазрат бу ҳақда шундай буюрадилар: “Илм икки қисмга бўлинади биринчиси дунёвий илмларким, унинг ғоя ва мақсади дунёвий мақсадга етишдан иборат ва иккинчиси эса ухровий илмларким, унинг мақсад ва ғояси малакутий даража ва мақомларга эришиш ҳамда ухравий даражаларга висол топишдан иборат. Кўпинча, ушбу икки илмнинг имтиёзи мақсад ва ниятга боғлиқдир.”

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ манфаатли илмни шундай баён этиб илм ва билим олишни ислом динида буюк ибодат ва охират ва дунёда саодатни таъминлаш учун бир восита деб билиб шундай марҳамат этади: “Аллоҳ таоло илмни ижобатлардан бири деб қарор берган ва ҳеч қайси бир дин ислом динидек илмни бундай тавсиф ва таърифлагани йўқ. Қуръони карим турли жойларда илм ва олимга аҳамият қаратишни тавсиф этади. Илм билан инсон охират ва дунё саодатини таъминлай олади. ”           

 

сентябр 04, 2018 14:36 Asia/Tashkent
Шарҳ