• Жило, янги фикрлар инъикоси
    Жило, янги фикрлар инъикоси

Азиз тингловчилар зилҳижжа ойи исломий тақвимда энг муҳим ойлардан ҳисобланади. Ушбу ойда таматтуъ ҳажжини ўтказиш ислом динининг арконларидан бири ва иллоҳий аҳкомларнинг энг муҳими саналади.

Арафа куни, Қурбон ҳайити ва вилоят ва имомат байрами деб аталмиш Ғадир байрами бу ойда қарор олган. Мубоҳала куни ҳам зил-ҳижжа ойининг 24 кунига туғри келади. Татҳир ояти каримаси нозил бўлган бу кунда Худо аҳли байт алайҳимсаломларнинг фазилатлари ва қадриятларига махсус урғу берди. 

Мадина шаҳрида ислом барқарор бўлганидан кейин Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам дунё расули ва Худонинг охирги пайғамбари унвонида йирик мамлакатларнинг подшолари, масеҳий мазҳабининг расмийлари ва Ҳижознинг турли ноҳияларидаги катта ва машҳур қавм-қабилаларнинг раҳбарларига макутб йўллаб уларни исломга даъват этдилар. Бу мактубларга нисбатан муносибат билдириш ҳижрий тўққизинчи асрда мушоҳада этилади. Бу йилларда тинчлик келишувини имзолаш ёки исломни қабул қилиш учун турли ҳайатлар Мадина шаҳрига келишди. Шундан бошлаб “Омудвуфуд”, яъни Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг олдиларига ҳайатларнинг ташриф бюришлари йили маъносида ном қуйилди. Бу ҳайатдан бири Нажрон минтақасининг масеҳийлар корвони эди. Нажрон ўзининг 70 та қишлоғи билан Ҳижоз ва Яман сарзаминлари чегра минтақасида жолашган эди. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бу уларни даъват этиш учун “Абу Ҳориса” номли Асқаф Нажронга нома ёздилар. Бу мактубда Нажрон аҳолисини ислом динини қабул қилишга даъват этдилар. Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг намояндалари ул ҳазратнинг мактубини Асқаф Нажронга берганларида у кенгаш ўтказишга қарор қилди ва ушбу кенгашда бир гуруҳ Нажрон аҳолисининг намояндалари унвонида Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам билан сўҳбат қилиш ва ул ҳазратнинг  нубуватлари сабабини таҳлил этиш учун Мадинага боришлари қарорига келишди.      

Узун қора либос кийган, заргарлик қилинган бош кийим ва тиллодан тайёрланган белбоғлар боғлаган 60 нафар киши Мадина шаҳрига келишди. Бир оз вақтдан кейин Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам масжидга кирдилар. Аммо ҳамишалик ўз хатти-ҳаракатларига хилоф тарзда ўз миҳмонларига эътибор бермасдан масжиддан чиқдилар. Ҳам мусулмонлар ҳамда миҳмонлар Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг бундай хатти-ҳаракатларидан ҳайратга қолдилар. Мусулмонлар ҳалигача миҳрубон Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг миҳмонларга нисбатан бундай эътиборсизлик қилишларини кўрмаган эдилар. Шу сабабдан масеҳийлар ҳайатининг раҳбари Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг бундай қилганларининг сабабини сўраганида мусулмонларнинг ҳеч қайси бири бу саволга жавоб тополмайди.

Ҳазрат Расулуллоҳ салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг бундай сайъ-ҳаракатларини билишнинг ягона йўли бу фақат ҳазрат Али алайҳиссалом эди. Чунки ул ҳазрат Расули акарм салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга яқин бўлган шахс ва ул ҳазратнинг суннати, сирати ва динидан огоҳ бўлган шахс эди. Мушкулот ҳар галгидек Али алайҳиссаломнинг қўли билан ҳал бўлади. Жавоб шундан иборатки, Расули Акрам саллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳашаматли ташрифотларни қабул қилмасдилар. Агар пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг истиқболлари ва диққат-эътиборларига қарор олишни хоҳласалар ўзларининг олтин ва заргалик буюмларини қуйиб оддий ҳайат билан ул ҳазратнинг ҳузурларига келишлари лозим. Расули акрам саллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг бундай хатти-ҳаракатлари миҳмонларнинг ҳайатини ўзларининг пайғамбари Ҳазрат Муса алайҳиссаломни эслатди. Исо Масеҳ алайҳиссалом ўзининг оддийлиги ва камтаринлиги билан халқ орасида машҳур бўлган эди. Ва ўз издошларини ҳам бундан оддийликка рияот қилишга даъват этарди. Улар шарманда бўлиб ўзларининг ҳашаматли буюмларини бир четга қуйиб ўзларининг оддий кийимлари билан масжидга киришади. Бу гал Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўз жойларидан тўриб уларни иллиқ кутиб олишади.     

60 нафар масеҳий донишмандлар Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам атрофида ўтирдилар. Ул ҳазрат уларнинг ҳар бирини яхши кутиб олдилар. 60 нафар Нажрон масеҳийлари бузургворлари ва пешволарининг ўртасида Нажроннинг пешвоси Абу Ҳариса Асқаф ва Шураҳбил ҳам бор эди. Бу ҳайатнинг раҳбарлигини ўз зиммасига олган Нажроннинг бузургвори Абу Ҳориса Асқаф Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам билан сўзни бошлади. Бир неча кун олдин сизнинг ёзган макутубингиз бизга етди. Яқиндан сизнинг сўзларингизни эшитиши учун олдингизга келдик. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай буюрдилар: “Менинг сиздан сўраган нарсам бу исломни қабул қилишингиз ва ягона Худога тоат-ибодат қилишдир. ” ва уларга Қуръонинг оятларини ўқиб бердилар. Асқаф жаоб берди: “Агар мақсадингиз исломни қабул қилиш ва ягона Худога тоат ибодат қилиш бўлса, биз бундан олдин Худога иймон келтирганмиз ва унинг аҳкомларига амал қиламиз.” Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат этдилар: “Исломни қабул қилиш аломатга эгадир. Сиз эътиқод қиладиганингиз ва унга амал қиладиган аҳком билан туғри келмайди. Сизлар Масеҳни Худо деб биласиз. Ҳолбуки ягона Худога буй суниш билан фарқ қилади.” Асқаф сукут сақлайди. Масеҳийлар пешволарини бошқа бири Асқафнинг вазъиятини куриб унинг ёрдамига келиб шундай жавоб беради: “Масеҳ шу сабабдан Худонинг фарзандидирким, унинг онаси Марьямдир ва ҳеч кимга турмушга чиқмасдан уни дунёга келтирганлар. Бу шундан далолат берадиким, у дунёнинг Худоси бўлиши керак.  ”

Расули Акрам салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам уларга Оли Имрон муборак сурасининг 59 ояти каримасини тиловат қилиб бердилар: ”Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсонинг мисоли худди Одамнинг мисолига ўхшайди. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга «Бўл!» деди, бас, бўлди. (Аҳли китоблар Одам алайҳиссаломнинг тупроқдан яратилганини, Аллоҳнинг пуфлаши оқибатида жон кирганини яхши билишади. Бу ҳақда ҳеч қандай ихтилоф қилишмайди. Йўқ ердан Одам алайҳиссаломни яратган зот Ийсо алайҳиссаломни тирик юрган Марямдан отасиз ҳолда ярата олмайдими?! Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодир эканлигига ишонган эси бор одам бўлса, албатта бунга иқрор бўлади).

 

Ёрлиқ

сентябр 05, 2018 11:57 Asia/Tashkent
Шарҳ