Ободон тумани

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Саёҳат қилишни хуш кўрувчи азиз мухлислар, ёдингизда бўлса, олдинги эшиттиришимизда Хузистон вилоятининг  муҳим туманларидан бири Дизфул тумани ҳақида  маълумот беришни бошлаган  эдик.

Дизфул шаҳри Дизфул туманининг марказидир.Бу шаҳар “Ғиштли бинолар музейи” номи билан ҳам машҳурдир. Шаҳар ўртасидан зулол сувга эга гўзал Диз дарёсининг ўтгани шаҳар ҳошияларида   яшил боғлар, кўркам  полиз майдонлари, баҳор фаслида  норанж ва апелсин дарахтлари чечакларидан тарқатувчи хушбўйликни ва бошқа тарваталарни юзага келтирган. Дизфулнинг олдинги номи  Антобулус бўлган ва тарих давомида ушбу шаҳар турли бошқа  номлар билан  ҳам  аталган.  Дизфул шаҳридаги  кўприк милоддан 260 йил олдин Сосонийлар ҳукмронлиги пайтида қурилган бўлиб, ушбу шаҳарнинг минг йиллик тарихга эга эканлигидан далолат беради. Ҳозирги вақтда ушбу кўприк Дизфул ва Андимешк шаҳарларини ўзаро боғлайди.

Мазкур кўприк 14та даҳанага эга бўлиб, дунёнинг энг қадимий кўприкларидан ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ҳам ушбу кўприк устидан транспорт воситалари ҳаракат қилишади. Мазкур қадимий кўприк ўтган даврлар давомида, хусусан, Азуд ад-Давла Дейлами, Сафавия ва Қожория даврида қайтадан қурилиб, бир неча бор таъмирланган. Кўприк ёнлари ва дарё қирғогига яқин бўлган жойларга етказилган  қадимий зарбалар ҳам кўзга ташланади.

Дизфул жоме масжиди ва Лаби Хандақ масжиди Исломнинг биринчи асрида гўзал исломий меъморчилик  санъати услубида қурилган. Мазкур шаҳарда Чуғобанут тепаси, Яъқуб Лайс мақбараси, Сабзқабо номли табаррук макон қолдиқлари, Муҳаммад бин Жаъфар, Шоҳ Абулқосим, Шоҳ Рукниддин каби тарихий жойлар мавжуд. Ҳар йили кўплаб сайёҳлар ушбу тарихий жойларни кўриш учун Дизфул минтақасига ташриф буюришади.Археологик изланишлар натижасида маълум бўлишича, Дизфул шарқидан 30 километрлик масофада жойлашган Чуғобанут тепасининг тарихи Сопол даври,  яъни ўн минг йил олдинги даврларга бориб тақалади. Тепанинг кашф этилишида палеолит ёхуд тош даврига тегишли бўлган зариф  тошларнинг тез бўлган учлари  сабаб  бўлган.

Айтиш лозимки, Дизфул шаҳрининг қадимий кўринишга эга бўлган қисмида жойлашган шаҳарнинг қадимий бозори кўришга сазовор бўлган маконлардан ҳисобланади.

Хузистон вилоятининг бошқа муҳим туманларидан бири Ободон минтақасидир. Мазкур минтақа учбурчак орол шаклида бўлиб,   қарийб 2800  квадрат километр масоҳатга эга ва Форс кўрфазининг шимоли-ғарбида жойлашган.

Ободон шаҳри Ободон тумани марказидир ва денгиз сатҳидан 5 метрлик баландликда қарор топган. Ободон шаҳридан Теҳронгача бўлган масофа 1066 километрни ташкил этади. Етук тарихчи ва географлардан бўлган Ёқут Ҳамавий  Арвандруд ва Корун ўртасида жойлашган йирик оролни Миёнруд дея атаган. Бир қатор тарихчилар ва географларнинг ёзган китобларига  кўра, Ободон минтақаси  бир вақтлар кемаларнинг кўп ҳаракатланишлари ва саёҳат  маскани бўлгани жиҳатидан катта эътибор ва диққатга сазовор бўлган.
“Ҳудуд ул-олам” китобида Ободон денгиз қирғоғида жойлашган обод ва кичик  шаҳар деб тавсиф берилган.

Ушбу китобда  қуйидаги жумлани ўқиш мумкин:” Аббодоний ва сомоний бўрёларнинг барчаси  ҳамда Басра ва Восит тузлари ҳам Ободонда тайёрланади.”

Марокашлик тарихчи ва географ Ибн Батута Ободон минтақасини йирик қишлоқ дея атаган бўлса, мусулмон бўлган бошқа тарихчилардан бири Ибн Ҳавқал мазкур минтақани “ денгиз соҳилида жойлашган қишлоқнинг кичик қалъаси”, деб атаган.

 Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

  Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Ободон минтақаси ўтмишда Аббодон дея аталган ва ўтган асрлар давомида  Хизр ороли номига эга бўлган. Ҳижрий-шамсий 14 асрнинг аввалида муҳим бўлган ушбу бандаргоҳ Ободон номини олган.

Ободон шаҳри  Хузистон вилоятининг энг жанубий бўлган шаҳарлардан бири ва Эроннинг иссиқ иқлимга бўлган минтақаси ҳисобланади. Мазкур шаҳар Арванд ва Корун дарёлари ҳамда Форс кўрфазига яқин жойлашгани боис иссиқ ва рутубатли ёз фасли ва  об-ҳавоси мўътадил бўлган қиш  фаслига эгадир.

Мазкур минтақада фасллар ўзгариши билан  турли шамоллар ҳам эсиб туради. Охирги йилларда қумли шамолларнинг эсиши  минтақа аҳолиси учун бир қатор ноқулайликлар яратган.

Ободон минтақасининг ерлари қишлоқ хўжалик соҳаси учун муносиб ва унумли ҳисобланади. Бу ерда хурмо меваси кўп миқдорда етиштирилади. Картошка, қовоқ, пиёз, киви, олма, анор, тарвуз, қовун, найшакар каби маҳсулотлар ҳам минтақа иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Ободонда етиштириладиган сифатли  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари Қатар, Қувейт, БАА, Австлария, Канада, Англия, Янги Зеландия, Жанубий Африка ва бошқа хорижий мамлакатларга Ободон порти орқали экспорт қилинади.

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

 

 

 

 

 

сентябр 06, 2018 15:12 Asia/Tashkent
Шарҳ