Ҳазрат Мавлоно учун пайғамбарлар қиссаси фақатгина тарихда бир маротаба юз берган саргузашт бӯлмай, балки ҳар қандай давру замонда яшаган ҳар бир инсоннинг вужудида такрорланадиган ҳодисалар бӯлиб, ӯша одамларнинг шарҳи ҳолидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Ӯтган суҳбатимизда қайд қилинганидек, Ҳазрат Мавлоно ӯзининг машҳур “Маснавий” асарида пайғамбарлар ҳақидаги жуда кӯп қисса ва ривоятлардан  фойдаланган. Бу достонлар маҳоратли шоир учун ӯз фикр-қарашларини баён этишнинг энг яхши воситаси эди.

Шунингдек, таъкидлаган эдикким, бу мавзудаги қиссаларнинг шеърга кириб келиши ирфоний ёхуд бошқача қилиб айтганда тасаввуфий шеърнинг моҳиятини ӯзгартириб юборди. Шоирлар бундай қиссалардан айрим чуқур маъноли ирфоний тушунчаларни таълим бериш усули сифатида ҳам фойдаланишарди.

Ҳазрат Мавлоно учун пайғамбарлар қиссаси фақатгина тарихда бир маротаба юз берган  саргузашт бӯлмай, балки ҳар қандай давру замонда яшаган ҳар бир инсоннинг вужудида такрорланадиган ҳодисалар бӯлиб, ӯша одамларнинг шарҳи ҳолидир. Биз Ҳазрат Мавлононинг  ӯз ижодиётида пайғамбарлар ҳақидаги қисса ва ривоятлардан фойдаланиши мавзусидаги суҳбатларимизда Аллоҳнинг бешта улуғ пайғамбари Нуҳ,Иброҳим, Мусо, Исо алайҳимуссаломлар ва пайғамбарлар хотами Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) ҳақидаги қисса ва ривоятларга тӯхталамиз.

Ҳазрат Исо (а) буюк пайғамбарлардан бири бӯлиб, Бани Исроил қавми учун пайғамбар бӯлиб юборилди. Ҳазрат Исо (а) пок исмлари Қуръони каримда кӯп зикр этилган. Ҳар бор ҳазрат Исо (а) исмлари баён этилганда ул зотнинг фазилат ва азаматларидан ҳам ёд этилган. Жумладан, Абдуллоҳ, Калиматуллоҳ ва Ийсии Масеҳ Қуръони каримда энг кӯп учрайдиган номларидан ҳисобланади. Аллоҳи зулжалол ҳазрат Исо (а)-ни халқ учун бир белги ва Аллоҳ томонидан раҳматдек тавсивлаган ва ҳазрат Исо (а)-ни Бани Исроил қавми учун пайғамбар қилиб юборган.  Ҳазрат Исо (а) оналари ҳазрат Марям онамиз Имроннинг қизи, танланган ва покдоман аёл бӯлганлар. Ул ҳазратнинг ибодат ва хидматлари Аллоҳ таоло томонидан қабул қилинган. Ҳазрат Муҳаммад (с) ҳазрат Марямни дунёдаги 4 аёллардан бири билиб, бу покдоман, иффатли ва кароматлар соҳиби бӯлган бу аёл ҳақида кӯплаб фазилатли сӯзларни баён этганлар. Қуръони карим Марям муборак сураси 16 ва 17 ояти карималарида келган: 16. Китобда Марямни эсла. У ўз аҳлидан шарқий маконга ажраб чиққанда.17. Ва улар билан ўзи орасида тўсиқ олганда, Биз унга Ўз руҳимизни юбордик. Бас, у унга бус-бутун одам бўлиб кўринди. (Яъни, эй Муҳаммад, бу китобда (Қуръонда) Марямни эсла. Байтул Мақдисда яшаётган, бокира, тақводор қиз Марям, шаҳарнинг шарқий томонига ёлғиз чиқди. Нимага чиққанини Аллоҳ билади. Қавмидан ҳеч ким Марямни кўрмайдиган бўлди. У холи ва ёлғиз қолди. Жаброил алайҳиссалом Марямга тўла-тўкис одам сиймосида намоён бўлди. Аллоҳ уни яратган асл ҳолатида кўринмади. Чунки бус-бутун ҳолида кўринса, Марям буткул даҳшатга тушиши мумкин эди.)

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Мавлавий фикри ва илҳомининг  асосий  сармояси Қуръони Мажиддир ва унинг олий фикрлари  ҳамма жойда ушбу шариф китоб атрофида айланади.

Мавлавий фикри ва илҳомининг  асосий  сармояси Қуръони Мажиддир ва унинг олий фикрлари  ҳамма жойда ушбу шариф китоб атрофида айланади.

Зеро, Қуръони карим энг гўзал ва ҳикматли ҳидоят дастуридир. У ақли салим инсонларни қаноатлантирадиган услублар асосида жам бўлган. Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, ҳеч қандай ботил-ёлғон аралашмаган,  у аниқ далиллар-у, боқий ҳақиқатга таянади. Ер-у осмон ва улар орасидаги нарсаларни яратган Ҳақ таоло томонидан нозил қилинган бу Илоҳий Китоб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тиллари орқали инсониятга туҳфа этилган буюк мўъжизадир.

Ҳазрат Мавлоно ӯз таълимотини кенг халқ оммасига ёйиш учун  пайғамбарлар ҳақидаги қиссалардан кӯп фойдаланган ориф шоирдир. Аммо у пайғамбарлар ҳақидаги достонларни шеърга солишда ӯзига хос услубни қӯллайди. Шоир қиссанинг бир қисмини ҳикоя қилгач, ана шу парчадан ирфоний ва таълимий хулоса чиқаради.

Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.  

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ

сентябр 08, 2018 12:49 Asia/Tashkent
Шарҳ