Ҳар бир жамиятда шундай бӯлиши мумкунким болалар бошқа болаларга қараганда оддий ва уларга муносиб бӯлган шароитда яшай олишмайди. Бундай ҳолатлар қуйдагича: бола номашрӯъ робита натижасида туғилган ва ота-она бундай фарзанддан воз кечиб, уни ташлаб қӯйишади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Ҳар бир жамиятда шундай бӯлиши мумкунким болалар бошқа болаларга қараганда оддий ва уларга муносиб бӯлган шароитда яшай олишмайди. Бундай ҳолатлар қуйдагича: бола номашрӯъ робита натижасида туғилган ва ота-она бундай фарзанддан воз кечиб, уни ташлаб қӯйишади. Иккинчи ҳолати эса бола ҳалол робиталар натижаси бӯлиб, унинг ота-онаси ҳам бор, аммо камбағалчилик ва қашшоқлик боис ота-онаси ундан юз ӯгиришади. Аммо жамиятнинг бу қатламига ҳам таважжуҳ қилиб уларни муносиб ва оддий шароитлардан баҳраманд бӯлишларига кӯмаг этиш зарур.

Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда болалар ва уларга нисбатан зӯравонлик ҳақида суҳбатлашамиз.

Боланинг шаклланишида оиланинг аҳамияти катта. Чунки оилада авлоддан авлодга ўтиб келаётган инсоний қадриятлар оила шаъни фарзанд учун ҳаётий эҳтиёжга айланади. Мустаҳкам оила ҳар қандай давлатнинг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Оилани сақлаш унинг ҳар бир аъзосидан ҳам руҳий,ҳам жисмоний кўмакни талаб этади.

Чунончи, оилада инсон ўзини ҳимояланган, эркин ва бахтли сезади. У яқинлари ва уларнинг меҳри билан ўзини бахтли ҳис қилади.Ижтимоий ишнинг ривожланиши ва юксалиб боришини «давлатнинг ижтимоий фаровонлиги, бу фаровонлик негизида жамият,махалла, оила аввало инсоннинг ижтимоий мухофазаси ва турмуш фаровонлигига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этишда асос бўла оладиган долзарб йўналиш десак, янглишмаймиз.

 Инсоннинг шаклланиши худди нихол тарбиясига ўхшайди. Инсон табиатан ижтимоий мавжудоддир. Шундай экан у ўзининг чинакам табиатини фақат жамиятдагина камол топтира олади.

Ана шундай муаммодан бири бутун жахоннинг долзарб муаммосига айланган болаларга нисбатан зўравонликдир .Болаларга нисбатан зўравонлик ирк, синф, дин, маданият, ёки хеч кандай чегара танламайди. Бу муаммо нафакат шаркий мамлакатларда, балки ғарб мамлакатларида кам сезиларли кўзга ташланяпти. Бундай зўравонлик оилаларда, мактабларда, кўчаларда, иш жойларида , тарбия муассасаларида ва қамоқхоналарда жамиятнинг хар бир ерида унга қўл ураётган жиноятчилар ота-оналар, оила аьзолари , якин кариндошлар, укитувчилар, тарбиячилар, конун химоячилари хамда ўзидан катта ёки тенгдош болалардан ташкил топган. Баьзи болалар ўз кўпрок жинслари, ирклари, этник келиб чикишлари,ногиронликлари ва ижтимоий мавқелари туфайли дискриминацияга учраб бундай зўравонликка учрашлари мумкин. Бундай зўравонликдан бой ёки камбағал ривожланган ёки ривожланмаган бўлишидан катъий назар хеч кандай мамлакат ҳоли бўлолмайди.Зўравонликнинг окибатлари дахшатли бўлиши турган гап. Зўравонликнинг «энг оғир холат”лари баъзида хаётдан барвакт кўз юмишига олиб келиши мумкин.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда болал ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Болаларга карши зўравонлик барча мамлакатларда мавжуд булиб, у маданиятлар, ижтимоий синфлар, маьлумот ва даромад даражаси, этник келиб чикиши ва ёш чегарасини тан олмайди. Инсон ҳуруқлари кафолатланган ва бу бўйича улар бир канча ишларни амалга оширган ривожланган давлатларда ҳам бу холат рўй бериши мумкин.

Дунё давлатлари мазкур муаммони фавкулодда холат деб кабул килишлари керак.Сабаби болалар асрлар давомида хеч ким кўрмаган ва хеч ким эшитмаган холатда катталарнинг қўлида зўравонликка учраб азият чекиб келганлар. Чакалокларнинг ўлдирилиши, шавқатсиз ва таҳқирловчи жазолашлар бепарволик ва ташлаб қўйиш, шахвоний таҳқирлаш ва болаларга қарши зўравонликларнинг бошқа кўринишлари тўғрисидаги илк маьлумотлар кадимги цивилизацияларга бориб тақалади.

 Болаларга нисбатан зўравонликнинг масъули бўйича ишланган хужжатлар бу жуда хам мухим ва долзарб муаммолигини кўрсатади. Ушбу муаммо дунёнинг барча мамлакатларида турли шакл ва кўринишларида рўй беради ва кўпинча унга мамлакатдаги маданий, иктисодий ва ижтимоий тартиб коидаларига чукур илдиз отган бўлади.

Ҳурматли тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сони ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

сентябр 08, 2018 13:07 Asia/Tashkent
Шарҳ