Пия Мустамаки исмли бир хорижлик сайёҳ Эронга сафар қилиб, бу ерда икки ҳафта ӯтказди. У бу сафарида худди бир эронликдек яшамоқчи бӯлди. У метро ва автобусларга миниб, жамиятда юрди ва ижтимоий муносабатларни бутун вужуди билан ҳис этди. Пия Теҳронда автобусга миниб, Шероз, Кошон, Исфаҳон ва Язд шаҳарларига сафар қилди ва сафардаги таассуротларидан шундай ёзди: Биринчи кӯзга ташланадиган нарса, бу эронликларнинг яшаш тарзларидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Эрон хорижлик сайёҳлар нигоҳидан" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Пия Мустамаки исмли бир хорижлик сайёҳ Эронга сафар қилиб, бу ерда икки ҳафта ӯтказди. У бу сафарида худди бир эронликдек яшамоқчи бӯлди. У метро ва автобусларга миниб, жамиятда юрди ва ижтимоий муносабатларни бутун вужуди билан ҳис этди. Пия Теҳронда автобусга миниб, Шероз, Кошон, Исфаҳон ва Язд шаҳарларига сафар қилди ва сафардаги таассуротларидан шундай ёзди: Биринчи кӯзга ташланадиган нарса, бу эронликларнинг яшаш тарзларидир.

Қадимий анъаналар ва суннатларнинг модерн яшаш тарзи билан қоришиб кетганини ҳама жойда мушоҳада этиш мумкин. Мен у ерда меҳмондӯст ва очиқ юзли одамларни учратдим ва мен улар билан ҳали ҳам алоқадаман. Мен бу ерда семирдим, чунки ҳеч бир овқатни ейишидан бош торта олмасдим ва бу ердаги ҳайратланарли табиат ва меъморчилигидан ақлимни йӯқотган эдим.

  Бизнинг аксаримиз бошқа давлат ва миллатлар, уларнинг маданият ва яшаш тарзларидан хабардор бӯлишни истаймиз. 

охирги йилларда инсоннинг маънавий эҳтиёжларига жавоб бериш лозимлигини сезмоқдамиз. Бу иддаонинг далелини бугунги ҳаётда халқнинг кундан кунга янги маъноларни топиш учун мойиллик зоҳир этишларида кўришимиз мумкин. Бу янги тўлқиннинг далилини ўз ўзлигини аниқлаш учун мусофирнинг сафар қилишга қилган сайъ-ҳаракатларида ёки дунёнинг маънавий маконларига сафар қилишда мушоҳада этиш мумкин.

Масалан турли мамлакатлар саёҳатчиларининг Эронга қилган сафарини назарга олинг. Эронга сафар қилган саёҳатчиларнинг ёзишлари ва хотираларидан шундай хулосага келиш мумкинким, Эронга сафар қилиш жисмоний бир жойдан бошқа жойга саёҳат қилиш бўлсада, аммо сафар қилишнинг маданияти ҳисобланади. Улар туризм ва саёҳатнинг гўзал жилваларини кўришадиким, уларнинг тасаввурларидан биткул фарқ қилади. Уларнинг эшитган ва кўрган нарсаларидаги қарамақаршилик саёҳатчини макон ва мафҳумлардан янги тажрибаларни касб этишга ҳидоят этадиким, фақат географик фазода чегараланиб қолмайди. Бу тажриба унга ўзлик ва имтиёзлар бағишлайди. Аммо бугунги кунда исломдан қӯрқитиш ва Эрондан қӯрқитиш падидаси инкор қилиб бӯлмайдиган бир воқеият бӯлиб, деярли ҳар куни ахборот воситаларида бу мавзуда хабарларни эшитиб турамиз. Албатта буандай хабарлардан мақсад бу Эрон ва ислом ҳақидаги тасаввурларни ӯзгартиришдир. Саёҳатчиларнинг бундай маконларга сафар қилишларини бошқа жойларга қилган сафарларидан фарқ  қилдирувчи ва афзал қилувчи масала бу уларнинг ўз атроф-муҳитларига қарашлари саналади. Бу қараш маънавий қадриятларга эгадир ва саёҳатчиларни тафаккур қилшга ундайди. Саёҳатчи шунга англаб етадиким, мизбон жамиятнинг хатти-ҳаракат қилиш усули моддий ва иқтисодий қарашлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эрон хорижлик сайёҳлар нигоҳидан” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom/

Улар манфаатжўйлик қарашлардан йироқда бўлиб, меҳмонга энг яхши нарсаларини тақдим этишади ва унинг осойишталиги учун қўлидан келган нарсани бажо келтиради. Бу хатти-ҳаракатдан туризм ва саёҳат қилиш маънавиятининг мафҳуми намоён бўлади. Эрон тўрт фаслнинг юртидир ва унинг турли минтақаларига сафар қилиб, сиз бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни ушбу мамлакатда кузатишингиз мумкин. Агар ушбу юрт шимолининг марказида аҳоли Ўрта Ер денгизининг рутубатли ва ям-яшил фазосида ёки гўзал тоғли минтақалардаги шароитда  яшашса, мамлакат аҳолисининг бошқа  қисми биёбон гўшалари ва қуриган даштларда яшашади.

Туризм   иқтисодиётнинг  юқори  даромад  келтирадиган  ва  жадал ривожланаётган йирик тармоқларидан бири бўлганлиги сабабли, унга эътиборни кучайтириш,  саёҳатни  ташкил  этиш,  мавжуд  туристик  потенциални  кўрсата билиш,  туризм  учун  барча  керакли  инфратузилмани   йўлга  қўйишда кўмаклашувчи,  туристик  ташкилотларнинг  фаолиятини  тартибга  солувчи, туристик  ҳудудларни бошқарувчи  корхоналарнинг  мавжуд  бўлиши, уларнинг фаолият доираси ва турларини ўрганиш зарур саналади. Аммо  туристик  сиёсатни  ташкил  қилиш  ва  амалга  оширишдаги  асосий бўғин  бўлиб  айнан  миллий  туристик  бошқармалар ҳисобланади,  мамлакат туристик  сиёсати  муваффақиятга  ёки  муваффақиятсизликга  эришиши  унинг фаолияти, амалга оширадиган хатти-ҳаракатларига боғлиқдир.

 Ҳурматли тингловчилар! “Эрон хорижлик сайёҳлар нигоҳидан” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

Ёрлиқ

сентябр 09, 2018 12:48 Asia/Tashkent
Шарҳ