"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Мирзиёев Қирғизистонга сафар қилди
  2. Миср президенти Ўзбекистонга келди
  3. Ўзбекистон ва Россия АЭС қурилиши ҳақида келишиб олди
  4. Жорий йилда Ўзбекистоннинг 1 миллионга яқин фуқароси ишлаш учун Россияга кетди
  5. Эрон делегацияси Мақом музейига ноёб китоб совға қилди
  6. Ўзбекистон—Эрон ӯйинида қиммат чипталар 50 минг, арзони эса 20 минг сўм

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Шавкат Мирзиёев 3 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев бу ерда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Ӯзбекистон президенти Чўлпон отада бир қанча давлат раҳбарлари билан амалий суҳбатлар ӯтказди.

Хххххххххххх

Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 сентябрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Ўзбекистон ва Миср Президентларининг музокараларида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ва қатор ҳужжатлар имзоланди.

Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг ташрифи давомида 12та ҳужжат имзоланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ххххххххххххххххх

Ўзбекистон ва Россия республика ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Имзолаш маросими Ўзбекистон ва Россия Федерацияси бош вазирлари ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича бўлиб ўтди.

Ҳужжатни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов ва Россия вазирлар маҳкамаси раҳбари Дмитрий Медведев имзолади.

7 сентябрь куни шунингдек, Россия бош вазири Дмитрий Медведев РФ президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга режалаштирилаётган давлат ташрифи дастури кун тартибини ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан муҳокама қилди.

Хххххххххххххххххх

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Россия Ички ишлар вазири ўринбосари Александр Горовой билан учрашди.

Учрашувда томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, жумладан, ташкиллаштирилган тартибда Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларига патент бериш бўйича хизмат кўрсатиш соҳаларига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

«Ўтган 2017 йил ишчиларни ташкиллаштирилган тартибда қабул қилиш ҳақида ҳукуматлараро келишув имзолангани ва кучга киргани билан аҳамиятли бўлди. Россиялик иш берувчилар талабига жавоб берувчи ва ўз давлатида иммиграцияолди тайёргарлигидан ўтган малакали хориж мутахассисларини Россия ҳудудида меҳнат фаолиятига жалб қилиш Ўзбекистон қатори Россия учун ҳам манфаатлидир», дея таъкидлади Александр Горовой.

Вазирнинг биринчи ўринбосари хорижий фуқароларни ишга жойлаштиришда патент олиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ маъмурий тўсиқларни камайтириш мақсадида Россия томони ҳамкорлик қилишга тайёрлигини қайд этди.

Шерзод Кудбиевга кўра, шу йилнинг ўзида миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси Россияга ишлаш учун йўл олган. У икки давлатнинг миграция соҳасидаги қонунчилик ва халқаро мажбуриятларга мувофиқ ҳамкорлиги янада ривожланиши ва такомиллашишига умид билдирди.

Ххххххххххххххххххххх

Эрон делегацияси Мақом музейига Эрон миллий мусиқаси тарихи ҳақидаги китобни совға қилди.

Кун.уз сайтига кўра, ноёб китоб Эроннинг етти шаҳрида яратилган. Китоб юз йиллик даврни ўз ичига олган бўлиб, Эрон мусиқасининг ўзига хос жиҳатлари ва унинг ривожи босқичлари ҳақида ҳикоя қилади.

Эрон миллий мусиқаси ҳақидаги китоб саккиз CD-дискни ўз ичига жамлаган бўлиб, уларда 300 дан ортиқ ноёб треклар ёзилган. Уларнинг аксарияти граммофон пластинкалардан рақамлаштирилган.

MAQOM ART халқаро форуми нафақат Ўзбекистондаги мақом санъати билан сайёҳларни таништиради, балки мамлакатлар ўртасидаги маданий муносабатларни яхшилаш йўлида ҳам хизмат қилади ҳамда турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятларни кашф қилади.

Ххххххххххххххххх

ФИФА кунлари доирасида 11 сентябрь, сешанба куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон термасига қарши майдонга тушади.

Баҳсга Тошкентдаги «Миллий» стадиони мезбонлик қилади. Учрашув эса маҳаллий вақт билан 20:00 да бошланади.

Ўйинга чипталар 8 сентябрда сотувга чиқарилди. Уларнинг нархи эса 20 000, 25 000 ва 50 000 (CIP) сўмни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси аргентиналик мутахассиснинг дебют ўйинида Сурияга қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этганди.

 

 

Ёрлиқ

сентябр 09, 2018 14:21 Asia/Tashkent
Шарҳ