Яқинда Эрон Язд ва Теҳрон Университетлари мутахассислари альцгеймер касаллигини аниқлайдиган нанобиосезувчи мослама ихтиро этишга ноил бӯлишди. Бу мослама ёрдамида альцгеймер касаллигини камроқ пул сарфлаб, тез фурсатда ва юқори технологияларсиз аниқлаш имкони пайдо бӯлади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Яқинда Эрон Язд ва Теҳрон Университетлари мутахассислари альцгеймер касаллигини аниқлайдиган нанобиосезувчи мослама ихтиро этишга ноил бӯлишди. Бу мослама ёрдамида  альцгеймер касаллигини камроқ пул сарфлаб, тез фурсатда ва юқори технологияларсиз аниқлаш имкони пайдо бӯлади.

Мутахассилар фикрига кӯра, бу касалликнинг бошланғич поғоналарида аниқлаш, унинг ривожланиш ва тарқалиб кетиш олдини олади. Мутахассислар фикрига кӯра альцгеймер касаллигининг бошланғич даврасида аниқлаш учун нанобиосезувчи мосламадан фойдаланиш унинг тарқалиб кетишига кӯмаг этади. 

Мутахассилар фикрича бу мосламани ихтиро этиш илгари бу йӯналишда қӯлланиладиган процедуралар, жумладан биопсия ва биомаркердек дардли процедуралар қӯлланилиши олдини олади.

Инсоннинг ёши ўтиши билан фақат танасигина эмас, балки миясининг пушталари ҳам аста-секин ишдан чиқа бошлайди.

Альцгеймер мия ҳужайралари — нейронларнинг нобуд бўлиб, бемор ақлий салоҳиятининг секинлик билан пасайиб бориши билан намоён бўлади.

Альцгеймер касаллиги мия функциясининг сўниши аломатларидан биридир. Бу касаллик қарилик маразми, деб ҳам аталади, одам худди ёш боладек бўлиб қолади.

Бемор бўлиб ўтган воқеаларни эслаб қололмайди, қайси кунлигини, ҳафталигини, ўзининг ёшини, турар жойини билмайди. Энг ёмони, бемор яқинларини, ҳатто хотини, ўғил-қизларини танимай қолади. Одамлар билан мулоқот қилиш қобилиятини йўқотади. Оддий ишларнинг қандай бажарилишини билмайди. Ўзига қарамайди.

Қарилик ақли пастлигининг бошланғич шакли кўринишларидан ҳисобланади. Касаллик одатда анча эрта бошланади. 55—65 ёшлар, ҳатто 45—50 ёшлар оралиғида. Дастлаб шахс ўзгаришлари эмас, балки марказий нерв тизими томонидан ўчоқли ўзгаришлар юзага чиқиши тавсифлидир. Касалликнинг биринчи белгилари хотира бузилиши билан бўлади, бунда аффективлик ва ўз ҳолатига танқид сақланган бўлади.

Вақт ўтиши билан апрактик ва афактик бузилишлар, чуқур ақлий заифлик ривожланади. Қарилик деменциясидан фарқли ўлароқ касалликнинг кечиши 10—15 йилгача чўзилади. Касалликнинг охирги босқичида эркин ҳаракатлар бутунлай йўқолади, экстрапирамидал мушаклар таранглиги, ушлаб олиш, хартум ва бошқа орал рефлекслари пайдо бўлади.

Альцгеймер хасталиги анча ривожланиб кетса, беморда галлюцинациялар, алжираш, ваҳимага тушиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. ////// Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Бунга қўшимча равишда беморнинг юриш-туриши ўзгариб қолади, бундай одамлар қалтираб-қалтираб ва оёқларини судраб юрадиган бўлади. Ўз яқинлари ва таниш чеҳраларни фарқлай олмайди. Баъзан уларни тутқаноқ тутади. Беморлада кузатиладиган ақлий заифлик негизида турли хил инфекциялар билан зарарланиш, осонгина шикастланиш, жароҳат олиш каби ҳолатлар кузатилади. Улар аксарият ҳолларда ўз вақтида овқатланишни унутиб қўйишади.

Беморнинг бош мияси махсус усулда текширилганида унинг чакка соҳаларида ҳужайраларнинг нобуд бўлиш жараёнлари кузатилади. Клиник нуқтаи назардан олганда, беморнинг шикоятлари, унинг хулқ-атвори, кайфиятларида юз берган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларга (анамнез) асосланиб, шунингдек, наслий касалликлари, ўтган даврдаги неврологик ва нейропсихологик ўзгаришлар хусусиятини эътиборга олиб ташхис қўйилади. Ташхисга аниқлик киритиш мақсадида беморларнинг интеллектуал қобилиятлари, хусусан, хотираси текшириб кўрилади. Деменция ривожланиб бораверса, бемор одам жуда тажанг, серзарда, жаҳлдор, кайфия­ти ўзгарувчан бўлиб қолади. Аста-секин беморнинг нутқи бузилади, шу билан бирга унга қараб айтилган гап – сўзларнинг маъносини англаб етиш хусусияти йўқолади. Альцгеймер касаллиги ривожланишининг олдини олиш учун интеллектуал фаолиятни кучайтириш (масалан, шахмат, шашка ўйинини ўйнаш, доимий равишда бирон кимса билан мулоқот қилиш) тавсия этилади.

Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

 

сентябр 10, 2018 13:42 Asia/Tashkent
Шарҳ