Анварий қасида устаси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Ёдингизда бўлса, олдинги эшиттиришимизда эронлик машҳур шоирлардан бири  милодий 12 асрда яшаб ижод қилган  Авҳадуллоҳ Муҳаммад бин Али Анварийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот беришни бошлаган эдик.

Таъкидлаб ўтганимизедк, Анварий болалик даврини илм ўрганиш билан ўтказади. У, адабиётдан ташқари ,ҳикмат, фалсафа, риёзиёт, мусиқа ва нужумшунослик илмларини маҳорат билан ўрганиб, ҳаким лақабига эга бўлади. Анварийнинг отаси ўша замондаги мансабдорлардан бири эди ва шу сабабдан  ўғлининг ўқиши ва яхши таҳсил олиши  учун  қулай шароитлар  яратган эди.

У Тусда жойлашган ва ўша замонда эътиборли ва илғор саналган мадрасалардан бири Мансурияда ақлий ва нақлий фанлар бўйича таҳсил олади ва камолотга эришади.

Анварий ўз замонасининг  донишманд кишиларидан ҳисобланади ва ўша вақтда мавжуд бўлган билим ва маорифни унинг шеърларида англаб олиш мумкин.

Шеърлардаги ишоралар, гўзал иборалар, янги тасвир ва мазмун яратишлар шоир Анварийнинг устодлик даражасидан дарак берарди.

Шоир ҳақида  ёзилган қадимий  тазкира ва  манбалар ҳам шоирнинг кўплаб  билим  ва ҳикматга эга эканлигини  тасдиқлашган.

Шоир Анварий Ибн Синога кўплаб эътиқод қиларди ва айтишларича, у бу буюк донишманднинг айрим асарларини ўз хати билан ёзган.

Анварий, ҳатто. Ибни Синонинг асирликка  тушгани  борасида “Албашорот фи шарҳул-ишорот” номли китоб ёзган.

Анварий умрининг охирги йилларида  Балх шаҳрида яшарди  ва милодий 12 асрда ушбу шаҳарда вафот этади. Унинг қабри Султон Аҳмад Хизравия мақбарасида жойлашган.
 Тазкиранависларнинг ёзишларича, Анварий шоирликда шукуҳ ва жалол топганидан кейин бир қасида ёзиб, шоҳ дарборига йўл топмоқчи бўлади. Ушбу қасидасидан кейин Анварий 30 йил давомида Султон Санжар дарборида хизматда бўлади ва Султонинг кўплаб сафарларида ҳам ҳамроҳлик қилади.
Анварий яшаган даврда қасида жанри жуда равнақ топган эди.  Ушбу даврда энг яхши қасидаларни Анварий ёзган ва айнан ушбу қасидалар унга катта шуҳрат келтирган.
Шу ўринда айтиш лозимки, қасида мумтоз шеъриятимизнинг асосий жанрларидан бири бўлиб, арабча “қасд” сўзидан олинган, ният, интилиш, мақсад, бирор жой, нарса ёки мақсадга қасд қилиш деган маъноларни англатади. Қасида муҳим тарихий воқеалар ва машҳур тарихий шахслар ҳақида тантанали услубда ёзилган асардир. Шу билан бирга мумтоз адабиётда табиат лавҳалари, чолғу асбоблари ва бошқа ашёларга бағишлаб ҳам қасидалар ёзилган. Анъанавий мумтоз қасида шаклан ғазал каби аа, ба, ва, га кўринишида қофияланади. Қасида ҳажман чегараланган эмас, унинг 15-20 байтдан 200 байтгача бўлган намуналари ҳам мавжуд.
Қасида жанрининг илк кўриниши марсия шаклида бўлган. Одам Ато томонидан ўғли Ҳобилнинг вафоти муносабати билан айтилган сўзлар мазмунан “қасидаи марсия” кўринишида айтилган. Қасида жанрининг шаклланишида араб ва форс-тожик адабиётининг ўрни катта бўлди.
IX-X асрларда яшаган Рудакий, Амир Муиззий, Абул Ҳасан Балхий, Робия, Абу Мансур, Муҳаммад ибн Аҳмад Дақиқий, Амир Хисраф Дехлавий, Унсурий, Анварий, Фаррухий, Исмоил ас-Саолибий, Каъба ибни Зуҳайр, Хожа Салмон ва бошқа шоирлар томонидан яратилган қасидалар араб ва форс-тожик адабиётидаги энг гўзал намуналаридан ҳисобланади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  “Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbek@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Бир кун шоир Анварий Балх бозоридин ўтуб борур эрди. Кўрдиким, халойиқлар ҳалқа қурмишлар. Ўртада бир киши туриб Анварийнинг қасидаларидан ўз отиға ўқур эрди. Халойиқ анга таҳсин ва офарин қилур эрдилар. Анварий дебдур:
— Бу кимнинг ашъоридурким, ўқурсан?
Ул дебдур:
— Анварийнинг ашъоридур.
— Анварийни танурмисан?
Ул деди:
— Не айтурсан, Анварий мендурман.
Анварий кулиб дебдур:
— Шеър ўғрисин эшутиб эрдим, шоирнинг ўғрисин кўрмамиш эрдим.

Анварий, таъктдлаб ўтганимиздек, қасида ривож топган асрнинг шоири эди.  У отасидан қолган бойликларни шодлик ва  маишат учун харж қилган эди. Кейинчалик умргузаронлик қилиш учун ўзининг истеъдоди ва маҳоратидан фойдаланади ва шоирликка юз тутади. Кўп ўтмай у қасида ёзишда ўз асрининг пешволаридан бўлади. Анварий ёзган қасидалар бугунги кунда ўша асрнинг хос шароити билан ошно бўлган илму фан аҳли учун  кўнгилёқар ва азиздир.Аммо омма аҳли учун  хос ўринга эга эмас. Анварий қасидалар билан бирга қитъалар, рубоийлар ва ғазаллар ҳам ёзганки, жиддий тадқиқот ва изланишлар ўтказишга  арзийди.

Таъкидлаб ўтганимиздек,  Анварий яшаган вақтда қасидалар ёзиш анъанага айланган эди. Зеро қасида ёзиш орқали шоирлар, бир томондан, моддий таъминотга эга бўлишарди ва бошқа томондан, улар шоҳлар ва асрнинг буюклари билан  яқиндан ошно бўлишарди.  Қасида ёзишда Анварий ўз даврининг энг танилган шоирларидан эди.

Етук тадқиқотчи ва шоир доктор Шафиъий Кадканийга кўра, Анварийнинг шеърлар девонига назар ташлаб,  шоирнинг ички қарама-қаршиликларини пайқаш мумкин. Мазкур девонда Анварийнинг ҳам тақводорлиги ва ҳам молу давлатга бўлган ҳирси ҳақида сўз борган. Унинг ашъорида билимга тамойил ва ёки  унинг акси, шеърга муҳаббат ва ҳатто  нафратни ҳам кузатиш мумкин.
Анварий мадҳдан бошлаб ҳазил-мутойабагача, ваъз айтишдан   тамсил ва ижтимоий танқидларгача, яъни бу каби мавзуларни ифода этувчи  турли маъно ва мазмунларни шеърларида яратган.

Доктор Жаъфар Маҳжуб бу борада шундай ёзган эди: “ Форс шеъриятида  машҳур ғазалнавис шоир Саъдийдан олдин Анварий ушбу жанрни камол ва лутфга яқинлаштирган ва девонида ғазал шоири равнақ топган биринчи шоирлардан ҳисобланади.”

Анварий шеърга қизиқишлардан ташқари, ҳикматга ҳам катта тамойил кўрсатган ва ҳатто  уни шоирликдан устун кўрган.

Форс тили ва  адабиёти устози ва муҳаққиқ доктор Асғар Додбеҳ  шоир Анварий борасида шундай ёзган эди: “ Анварий Афлотунга ўхшаб шоир бўлсада, у ҳам Афлотун мисоли шоирларни ўзининг мадинаи фозиласидан қувиб чиқаради.”

Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

Ёрлиқ

сентябр 11, 2018 14:32 Asia/Tashkent
Шарҳ