• Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1397  йил шаҳривар  ойининг 22-чиси,  ҳижрий қамарий 1439 йил муҳаррам  ойининг  3- чиси ва милодий ҳисоб билан 2018 йил сентябр  ойининг 13- кунидир.

Бундан 1433 йил муқаддам ҳижрий-қамарий еттинчи йил муҳаррам ойининг учинчи куни Аллоҳнинг расули Муҳаммад  Мустафо (с) жаҳоннинг энг йирик мамлакатлари подшоҳ ва империторларига мактуб йӯллаб,  бутунжаҳон исломий даъватни бошлаб бердилар.

Исломнинг азиз пайғамбари ва Макка мушриклари ӯртасида Ҳудайбия сулҳи имзолангач, Аллоҳнинг Расулига замонанинг энг буюк мамлакатлари бошлиқларини исломга даъват қилиш учун муносиб фурсат етиб келди.

Тарихчилар Расулуллоҳ  юборган мактублар сонини 12 тадан 24 тагача дейишган. Бу номалар Рум, Эрон, Ҳабаша, Баҳрайн, Яман каби бир қанча мамлакатларнинг пешволарига юборилди. Уларнинг ҳар бири бу ҳаётбахш даъватга нисбатан ӯзига хос аксиламал кӯрсатишди. Аммо бу тарихий даъватдан бир неча йил ӯтиб ислом динининг географияси  сезиларли даражада кенгайди.

Хххххххххххххххххх

Бундан  768 йил олдин милодий  1250 йилнинг 13 сентябрида насронийлар ва мусулмонлар ўртасидаги салиб урушлари жараёнида юз берган Мансурия уруши бошланди.

Бу  тӯқнашув  Мисрнинг Мансурия номли минтақасида бу мамлакатни тасарруф этишни мақсад қилган Франция подшоси Сан Луи томонидан вужудга келтирилди. Урушда Мисрнинг  мусулмон қўшинларига  Салоҳиддин Аюбий раҳбарлик қиларди.  У насронийлар қўшинларига қаттиқ шикаст берди.

Уруш якунида, Франция подшоси мусулмонлар томонидан қўлга олинди ва  бугунги кунда музейга айлантирилган Лукен саройида қамоққа ташланди.

ххххххххххххххххххххххххххх

Бундан 238  йил илгари милодий 1780 йилнинг 13  сентябрь куни

инсоният тарихида биринчи маротаба лифт ихтиро этилди. Юқорига кўтарувчи биринчи мосламанинг  ташаббускори  америкалик Жон Бикборт эди. Лифт биринчи маротаба  шу куни Американинг Чикаго шаҳрида синовдан ўтказилди. Бу синовда катта бир қуттига кирган одамлар  100 фут баландликка кўтарилиб,  қайтиб пастга тушишди.  Электр энергияси билан ҳаракат қилувчи биринчи лифт милодий 1889 йилда ва автоматик тарзда ҳаракатланувчи лифт эса милодий 1915 йилда ишлаб чиқарилди.  

Ххххххххххххх

Бундан 98 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1299-йил шаҳривар ойининг 22-куни

Машрутахоҳлик жараёнининг мужоҳиди ,  курашчан  руҳоний  Шайх Муҳаммад Хиёбоний шаҳодатга етди. Хиёбоний замонида ислом дунёси, айниқса Эроннинг вазияти бегоналар, жумладан Россия, Англия ва Германиянинг дахолатлари сабабли афсусланарли ҳолатга тушиб қолган эди.

Муҳаммад Алихон ўз салтанатидан бӯшатилгач,  30 ёшли Хиёбоний   Табрез халқининг намояндаси сифатида миллий парламентда фаолият олиб борди. У парламентнинг иккинчи йиғилишида Россия томонидан қӯйилган ултиматумга қаршилик қилди. Шунингдек у Англия давлати билан милодий 1919 йилда имзоланган Вусуқуд-Давла мустамликачилик шартномасига қарши кураш олиб борди.

Шайх Муҳаммад Хиёбоний марказий ҳукуматни заиф ва қарам деб билиши туфайли Эрон ҳукуматининг системасида асосий бир ўзгариш вужудга келтириш ва эркинликни қайта тиклашни Эронни бегоналар ва хорижий босқинчилардан тозалашнинг асосий далилларидан бири деб билар,  аммо биринчи қадам ташлашни сиёсий музокара олиб бориш орқали амалга оширишнинг имкони йўқ деб тушунарди. Бу мақсадга эришишнинг йӯли  хорижий дахолат   ва мустабидликка қарши қӯзғолон    қилиш ҳамда шижоат билан қаршилик кӯрсатишдан иборат деган ақидада эди. Шунинг учун Эрон давлати томонидан милодий 1919 йилги шартнома  қабул қилингач,    Табризда қиём қилди.

Шайх Муҳаммад Хиёбоний раҳбарлигида Табриздаги халқ қӯзғолони беш ойдан кӯпроқ  давом этди. Аммо ҳамкорлик қилиш ваъдасини берган шахсларнинг хиёнати сабабли ушбу ҳаракат мағлубиятга учради,  Шайх Муҳаммад Хиёбоний эса шаҳодатга етказилди.   

 

 

Ёрлиқ

сентябр 12, 2018 12:37 Asia/Tashkent
Шарҳ