сентябр 15, 2018 13:43 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар! Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, “Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик” дастурининг бугунги сонини мен Вафо Назарий сизларнинг манзурингизга тақдим этаман. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

                           

Азиз тингловчилар бугунги дастурда бир аёл Франциянинг асосий қонуни ва инсон ҳуқуқлари халқаро баённомаси нуқтаи назаридан ушбу мамлакатнинг бир расмийсига қўл билан саломлашмагани сабабли фуқаролик ҳуқуқидан маҳрум этилгани танқид остига олинади.

Францияни Ғарбнинг либерал-демократик тизимлари ва Европада исломдан қурқитиш ва исломга нисбатан бадбинлик жараёни кенг ривожланган бешик деб билиш мумкин. Сўз ва ақиданинг эркинлигига иддао қилувчи мамлакатларда мусулмонлар учун чекловлар қуйиш ва тазйиқлар ўтказишнинг аксарияти Франция мамлакатидан бошланади ва европалик бошқа мамлакатларга кенг тарқалади. Мазкур чекловларнинг яққол намунаси бу алжирлик бир аёлнинг фуқаролик бериш бўйича қилган илтимосини эркак расмийсига қўл билан саломлашмагани сабабли инкор этилишидир. Бу аёлнинг номи нашр этилгани йўқ. Унинг айтишича, ўзининг мазҳабий эътиқодига асосан фуқаролик бериш маросимида эркак расмийси билан қўл билан саломлашиши мумкин эмасди. Масъул расмийлар бу масала шундан далолат берадики бу аёл “ўзини Франция жамияти билан мослаштиргани йўқ ”- деб айтишди ва шунга асосланиб унинг фуқаролик ҳғужжатини олишдаги илтимосини инкор этишди. У олий суд маҳкамасига шикоят қилди. Аммо бу суд маҳкамаси ҳам чиқарилган ҳукмни тасдиқлади. Алжирлик ушбу аёл милодий 2010 йилда франциялик бир эркакка турмушга чиққан. Милодий 2016 йилда Франциянинг Эйзердаги Гарнобел шаҳрида фуқаролик бериш учун ўтказилган маросимда йиғилишда ҳозир бўлган маҳаллий масъул билан қўл бериб саломлашмади. Бу масала боғлиқ Швецариядаги маҳаллий бир суд ҳам милодий 2016 йилда Швецариядаги бир мактабда икки нафар мусулмон ўқувчи ўз ўқитувчиси билан қўл бериб саломлашиши лозим акс ҳолда жарима тўлашади деб ҳукм чиқарди. Ҳар бир дин ва мазҳаб ўзига хос кўрсатма ва таълимотларга эгадир. Албатта эҳтимол бу таълимотлар бошқа жамиятнинг урф-одатига туғри келмаслиги мумкин. Аммо бу таълимотларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш диний ҳар бир издош ва шахс ақидаларининг эркинлигига иддао қилувчи ҳар бир жамиятдаги ақида ва сўз эркинлигининг энг минимал даражаси ҳисобланади.       

                                          

Юқорида зикр этилган мавзў инсон ҳуқуқлари халқаро конвенцияси ҳамда Франциянинг асосий қонунида таъкидланган. Инсон ҳуқуқлари конвенциясининг икки моддасида сўз ва ақиданинг эркинлиги таъкидланган ва бу конвенциянинг 18 моддасида шундай келтирилади: “Ҳар бир шахс мазҳаб, эътиқод, виждон ва ақида эркинлигидан баҳраманд бўлиш ҳаққига эгадир. Бу ҳуқуқ эътиқод ёки мазҳабни ўзгартириш эркинлиги, ҳамда таълим шаклида эътиқод ёки мазҳабни изҳор этиш эркинлиги, маросим ва тоат-ибодатларга амал қилиш умумий ёки ёлғиз диний маносикларни бажо келтириш эркинлигини ҳам ўзига қамраб олади.” Инсон ҳуқуқлари конвенциясининг 19 моддасида шундай ёзилган : “Ҳар бир шахс сўз ва баён эркинлигига эгадир. Эркинликни ўзига қамраб олган бу ҳуқуқ ҳеч қандай дахолатисиз ақидага эга бўлмоқ, тадқиқот олиб бориш эркинлиги, тарқатиш ва чегараларни назарга олмасдан ҳар қандай оммавий ахборот воситалари орқали ақидалар ва маълумотларни олиш ва уни ёритиш каби масалаларни ўзига қамраб олади. ”

Инсон ҳуқуқлари халқаро конвенцияси кўп камчиликларга эгадир ва жаҳонда инсон ҳуқуқини белгилаш учун бир меъёр бўлолмайди. Чунки бу конвенция либерал-демократ таълимотлар ва Ғарб давлатларининг манфаатлари асосида ёзилган конвенциядир. Аммо муҳим масала шундаки, Франция давлати ва бошқа Ғарб давлатлари Франциянинг асосий қонуни ва инсон ҳуқуқлари халқаро конвенциясига нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишга тайёр эмаслар. Бу ҳуқуқ инсонларнинг тақдири ва ўзига нисбатан ҳурмат-эҳтиром қилишга устувор тўрадиким, унга нисбатан эътиборсизлик қилиш ва уни бошқа кунга қолдириш мумкин эмас.  

                                    

Азизлар, сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига тараётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан “Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик” унвонли дастуримизни тинглаяпсиз.

Азиз тингловчилар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

                             

Дастуримиз давом этади.  

Бу ўртада фуқаролик ҳуқуқи инсон ҳуқуқларининг муҳим бир қисми унвонида турли мамлакатлар, жумладан Франция мамлакатининг асосий қонунида жиддий эътибор қаратилган. Франция Инқилобидан икки йил ўтгач, яъни милодий 1791 йилда ушбу мамлакатнинг биринчи асосий қонуни тасдиқланди. Албатта шуни зикр этиб ўтиш жоизки, 19 асрнинг охиригача Франция сиёсий тизимларни ўзгартириш  ва асосий қонунни қайта-қайта кўриб чиқиши сабабли устуворсиз бир вазъиятга тушган эди. Франция инқилоби юзага келиши сабабига айланган ушбу мамлакатдаги синфий ихтилофлар ва зулм-истибдодларга қарши франциялик мутаххассислар ва фуқароларнинг эътирозлари Францияда фуқаролик ва инсон ҳуқуқлари баённомасини чиқариш масаласи катта аҳамиятни касб этди. Бу баённомани кўплар фуқаролик ва инсон ҳуқуқлари тарихида энг юксак ютуқ ҳамда бугунги жамият ва жаҳонда ушбу ҳуқуқни таъминлашнинг намунаси унвонида эслатишади.    

                                   

Азиз тингловчилар " Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик " унвонли дастурга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тулқинларида ҳамнафас бўлгунча,  меҳрубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.  

    

 

Ёрлиқ

Шарҳ