Бугун жума ҳижрий-шамсий йил ҳисоби бўйича 1397-чи йил шаҳривар ойининг 23-чи санаси, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича 1440-чи йил Муҳаррам ойининг 4-чи санаси ва милодий ҳисоб билан 2018-йил 14 сентябр кунидир.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Тарихнинг ўчмас кунлари эшиттиришининг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов  эътиборингизга ҳавола этаман.  

         Бугун жума ҳижрий-шамсий йил ҳисоби бўйича 1397-чи йил шаҳривар ойининг 23-чи санаси, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича 1440-чи йил Муҳаррам ойининг 4-чи санаси ва милодий ҳисоб билан 2018-йил 14 сентябр кунидир.

    Бундан 1379 йил олдин, ҳижрий қамарий 61 йил Муҳаррам ойининг 4- санасида Куфанинг золим ва мустабид ҳокими Абдуллоҳ Бин Зиёд, Куфа масжидида нутқ қилди. Абдуллоҳ Бин Зиёд ушбу нутқида халқни  Карбалода пайғамбаримиз Муҳаммад сав нинг неваралари Имом Ҳусайн алайҳис саломга агар ёрдам қилишса, уларни ўлдириш ва қатл қилиш билан таҳдид қилди. Ибн Зиёд Имом Ҳусайн ас нинг қони мубоҳ эканлиги ҳақида Қози чиқарган фатвосини ўқиб эшиттирди ҳамда Куфанинг кириш ва чиқиш йўлларининг барини ёпиб қўйиш учун буйруқ берди. Сўнгра эса, минбардан пастга тушди ва Куфа аҳолиси учун совғалар тарқатди ва бутун шаҳар бўйлаб Ислом пайғамбарининг неварасига қарши жанг қилиш учун ҳаммани Карбало томонга қараб юришлари учун, чорлашларини талаб қилди.

   Бундан 955 йил олдин, ҳижрий қамарий 485 йил муҳаррам ойининг 4- санасида Бағдодли машҳур шоир, адиб ва ёзувчи Ибн Ноқия номи билан танилган Абулқосим Муҳаммад Бағдодий оламдан ўтди. У туғма истеъдодга эга бўлганлиги учун шеъриятга қўл урди. Зиёлилар унинг шеърларига юқори баҳо бериб, жуда ҳам мақташар эди. Мақомот номли катта шеърий девонни унга нисбат беришди. Ибн Ноқия ушбу шеърий девонда ижтимоий камчиликларни ҳикоя ва ҳажвия қолипида баён қилар эди. Мазкур мусулмон донишмандининг яна бошқа асари, ал-Жамон фи ташбиҳотил қуръон деб номланади. Ушбу китоб қуръони каримни тафсир қилган. Ушбу китобда қуръони каримнинг 226 та оятига шарҳ берилган. Ёзувчи, китобнинг барча бобларида қуръондаги энг яхши ташбиҳотли оятларни бошқа ташбиҳотли оятлар билан таққослаб уйғунлигини исботлайди ва қуръон мўжизаларини ушбу бобда баён этади.

    Бундан 58 йил олдин милодий 1960 йилнинг 14-сентябр кунида Нефт экспорт қилувчи мамлакатларнинг ташкилоти бўлмиш ОПЕК низоми Эрон, Саудия арабистони, Ироқ, Қувайт ва Венесуэла давлатлари томонидан имзоланди. Ушбу ташкилот ғарб давлатларининг йирик нефт кампаниялари билан рақобат қилиш мақсадида ташкил этилди. Негаки, Ғарблик нефт кампаниялари, жаҳон миқёсида нефт қазиб олиш ва нефтни сотишдаги монополияни қўлга олишган эди. Нефт баҳосини ўзларининг манфаатларига асосан ва нефт ишлаб чиқарувчиларнинг зиёнига тайинлашар эди. Гарчи, ОПЕК янги ташкил этилган пайтда унчалик ҳам қудратга эга бўлмаган бўлсада, бироқ кейинчалик аста-секинлик билан, Жазоир, Ливан, Нигерия, Қатар, Бирлашган араб амирлиги, Индонезия ва Эквадор мамлакатларининг ушбу ташкилотга қўшили ортидан, ташкилотнинг обрўси ва қудрати ошди. Миср ва Сионистик режим ўртасида келиб чиққан уруш натижасида, Араб мамлакатлари ғарбга нефт сотишни тўхтатиши ортидан, 1973 йилда нефт бўҳрони юзага келди. Шунда, ОПЕК нефтининг баҳоси уч баробарга қимматлашди. ОПЕКнинг жаҳон нефт бозоридаги роли ва нефт баҳосини тайинлашда, 70-йиллардан кейин ўзгарувчан ва баланд-пастликларни бошдан ўтказди. Лекин ОПЕК ташкилотидан айрим мамлакатларнинг чиқиб кетишига қарамай, барибир ушбу ташкилоти жаҳон нефт бозорида барқарорликни ўрнатишдаги ўрнини юқотмади ва аҳамиятини сақлаб келмоқда.   

сентябр 16, 2018 11:59 Asia/Tashkent
Шарҳ