Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил шаҳривар ойининг 26-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил муҳаррам ойининг 7-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 17- сентябр.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен  Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  душанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил  шаҳривар      ойининг 26-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил муҳаррам   ойининг 7-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  17- сентябр.

Бундан 192 йил олдин, яъни милодий 1826 йилнинг 17-сентябрида  германиялик машҳур математик Бернард Раймон таваллуд топган.

Бернарднинг отаси қашшоқ бир руҳоний эди ва ўз ўғлининг таҳсил олиш шароитини яратиш учун  кўп меҳнат қиларди. Бернард Раймон 20 ёшида Германиянинг Геттинген университетига қабул қилинди ва ўша замондаги  математика илмининг машҳур устозларидан таълим олди.

У болалик давридан бошлаб математика илмида катта истеъдод ва маҳорат зоҳир этди. Шунинг учун университетнинг математика йўналишини танлади.У 25 ёшида ўзининг докторлик диссертациясини  ёқлади. Раймон кейинги йиллар давомида  математика ва геометрия  фанларида  тадқиқот олиб боришни бошлади ва ўз тадқиқотларининг натижаларини милодий 1864 йилда университетнинг устозларига тақдим этди. У риёзиёт илмида ўз номи билан машҳур бўлган бир геометрияни ижод этди. Раймоннинг геометриясида шар шаклидаги сатҳлар ҳақида баҳс-мунозара қилинади ва унинг аҳкоми ҳам ўша сатҳда тасаввур этиладиган шаклларга тегишлидир. Бу геометрияда икки нуқтанинг ўртасида тўғри чизиқни хоҳлаган сонда киритиш мумкин. Ва бунга қўшимча, Раймон геометриясида тўғри чизиқ ва чекланмаган чизиқ каби мафҳумлар мавжуд эмас. Бундай янги назариялар ўша замонда риёзиётнинг ажойиб меъморчилиги  сифатида  талқин этиларди. Аммо ярим асрдан кейин Эйнштейн ушбу нуқтани исботладики, Раймоннинг геометрияси дунёнинг симосини Эвкалид геометриясидан ҳақиқийроқ тажассум этади. Бернард Раймон узоқ умр кўрмади. Чунки 40 ёшида сил касаллигига чалингани  натижасида милодий 1866 йил 20- январ ойида шон-шўҳрати авж олган бир пайтда дунёдан ўтди.

Бундан 24 йил олдин,  милодий  1994 йилнинг  17 сентябрида  австриялик  машҳур  файласуф ва назариётчи Карл Попер 92 ёшида вафот этди. 

У ўзининг бошланғич маълумотини олганидан кейин эркин ишлар билан шуғулланди. Германияда ва кейинчалик Австрияда  немисларнинг қудрат олишлари билан Попер немис партиясининг ҳукмронлиги остидан  қочиш мақсадида  Океания минтақасида жойлашган Янги Зелландияга сафар қилди. Бу ерда университетда дарс бериш билан шуғулланди. У 50 йил давомида таълим бериш ва китобларни таълиф этишда сиёсий фалсафа ва илм фалсафаси ҳавзасида турли китобларни ёзиб, истеъдодли  бир назариётчи  сифатида  машҳур бўлди. Попер сиёсий фалсафа заминасида  Афлотун ва марксизмнинг сиёсий фалсафаларини танқид остига олиб, либерализмни  ҳимоя  қилди. У  20  асрда либерализмнинг машҳур ҳомийларидан бири сифатида тан олинди.

Попердан "Жомеаи боз ва душманони он",яъни  "Очиқ жамият ва уларнинг душманлари",  "Шинохти айни", яъни "Мақсад билан ўрганиш, ""Ҳадсҳо ва ибтолҳо",яъни "Гумон ва инкорлар",  "Фақри тарихийгари", яъни "Таърихчиликнинг қашшоқлиги " ва "Мантиқи иктишофи илми" , яъни "Илмий кашфиётнинг мантиқи" каби китоблар мерос қолган.     

Бундан 1379 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 61 йилнинг 7- муҳаррамида  Имом Ҳусейн (а)нинг карвони Фарот дарёсидан фойдаланишини ман этиш бобида   Умар бин Саъд  фармон чиқаради. Убайдуллоҳ бин Зиёд  кўп сонли лашкари билан Карбало бориб, Имом Ҳусейн (а) ни ёронлари билан комил тарзда қамал қилганидан кейин  Карбало қўшини бошлиғи  Умар бин Саъдга мактуб юбориб, шундай сўзларни таъкидлаган эди.” Мактубни олишингиз билан Ҳусейнни Язид билан байъат қилишга розий  этинг ва  агар ушбу таклиф қабул қилинса, кейин шунга қараб қарор қабул  қиламиз. “

У  Умар бин Саъдга юборган  бошқа мактубида Ҳусейн ва Фарот суви ўртасида тўсиқ яратишни ҳам урғулайди.

Ибн Саъд зудлик билан Умр бин Ҳажжож Зубайдини беш юз нафар отлиқ билан Имом Ҳусейн (а) ва ёронларини Фарот сувидан фойдаланишларининг  олдини олиш  учун юборади.  Номардларча бўлган бу ҳаракатлар Имом Ҳусейн (а) нинг шаҳодатларидан уч кун олдин амалга оширилган эди. Албатта, ҳазрат  Абулфазл Аббос (а) тун қоронғилигидан  фойдаланиб, шериклари учун  сув келтирди. Ҳазрат Али Акбар ҳам  Ошуро кечасида эллик нафар ҳамроҳлари билан чодирлардаги кишилар учун сув олиб келишади. Бироқ Ошуро тонгидан  кечгача Имом Ҳусейн (а) ва ёронлари  ҳамда  у ердаги кичик  болалар учун сув муҳайё бўлмади ва ўша азим кунда улар чанқоқликдан азоб чекишарди.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

сентябр 16, 2018 14:43 Asia/Tashkent
Шарҳ