сентябр 19, 2018 13:29 Asia/Tashkent

Бугун  чоршанба,  ҳижрий-шамсий   1397  йил шаҳривар  ойининг 28- си,  ҳижрий қамарий 1439 йил муҳаррам  ойининг  9-  си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил сентябр  ойининг 19- кунидир.

Азизлар, бугун муҳаррам ойининг тӯққизинчиси, яъни Карбало фожиасининг тосуо кунидир.Ушбу қайғули кун муносабати билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз.

Бундан 1379 йил олдин, ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойининг 9-куни   ҳазрат Абулфазл  Аббос  Шимр бин Зилжавшаннинг  амонномасига рад жавобини беради.

Шимр бин Зилжавшан тўққизинчи муҳаррам кунининг асрида  Умар бин Саъднинг Имом Ҳусейн (а) билан урушиш учун тайёр бўлганини кўргач, ҳусейний чодирлар яқинига келиб бақиради: “Синглимнинг фарзандлари қаерда!”  У ҳазрат Аббос ва унинг уч биродари Абдуллоҳ, Жаъфар ва Усмонни назарда тутган эди. Улар Фотима Уммул Банин фарзандлари эдилар. Фотима Уммул Банин Бани Калот қабиласидан ва Шимр ҳам ушбу қабиладан эди. У Имом Ҳусейн (а)  ва ёронларига хавф-хатар  таҳдид этаётганини биларди.

Имом Ҳусейн(а) ўз ёронларига, агар хоҳласар кечаси бу хатарли жойни тарк этишларига рухсат берадилар. Аммо ул ҳазратнинг ёронлари Аллоҳ дини ва Пайғамбарнинг  авлодларини ҳимоя қилиш учун ўлимни ва шаҳодатни танлайдилар.

Хххххххххххххххххххххххх

Бундан 37 йил олдин ҳижрий-шамсий 1360 йил шаҳривар ойининг 28-куни

Эроннинг ғарбида жойлашган  Сусангирд шаҳри Ироқ баъс режими кучларининг ишғолидан озод этилди. Бу буюк ғалаба халқ ва армия кучларининг яқин ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлиги   натижасида қулга киритилди. Сусангирд шаҳрини мудофаа қилишда  эрон  ёшлари  улкан  қаҳрамонлик кўрсатишди. Бу шаҳар Аҳвознинг ғарбида жойлашган Дашти Озодагон минтақасининг марказидир.

Исломий Эронга қарши Ироқ тажовузининг дастлабки кунларида Ироқ кучлари Чаззоба чегараларидан Эрон Ислом Жумҳуриятининг ер-ҳудудларига бостириб киришди ва Сусангирд  халқи душманнинг қуршовида қолди. Бу қуршов уч кун давом этди. Учинчи куни босқинчиларнинг бир неча танки шаҳарга кириб келди.

Енгил қуроллар билан қуролланган эронлик фидоий ёшлар озиқ-овқат ва бошқа имкониятларнинг камлигига қарамай, қатъий туриб Ватанни ҳимоя қилишди. Бу кўраш янги куч етиб келгунича давом этди.

Ватанпарвар ёшларнинг  қатъий муқовимат кўрсатишлари натижасида  охир-оқибат  Сусангирд шаҳри озод этилди.    Ххххххххххххххххххххххххххххх

Бундан 111 йил муқаддам  милодий 1907 йил сентябр ойининг 19-куни энергетика ва иссиқлик ҳароратини қулга киритиш учун инсоният тарихида қилинган сайъ-ҳаракатнинг натижаси сифатида дунёда биринчи маротаба синтетик нефт ишлаб чиқарилди.

 Иссиқлик ҳароратини таъминловчи бу янги модда шотландиялик химик Жеймс Янг томонидан кашф этилди. Катта тошкӯмир кони ва жиҳозланган   лабараториянинг эгаси  бўлган Янг тош кӯмирни дистиллаш орқали синтетик нефтни ишлаб чиқаришга муяссар бўлди.

Хххххххххххххххххххх

Бундан 39 йил муқаддам милодий 1979 йил сентябрь ойининг 19-куни Афғонистонда Ҳафизуллоҳ Амин томонидан амалга оширилган қонли давлат тунтаруви давомида Нурмуҳаммад Таракий қатл этилди.

Афғонистон коммунистик республикасининг биринчи президенти Нурмуҳаммад Таракий милодий 1913 йилда Ғазна шаҳрида дунёга келди. У ушбу мамлакатнинг президенти Муҳаммад Довудхон қатли билан якун топган милодий 1978 йил 27 апрель ойидаги қонли давлат тунтаруви оқибатида Совет Иттифоқи ҳимояти билан Афғонистонда  қудратни   қулга киритди. 16 ой президент бўлган Таракий руслар билан 200-тадан ортиқ иқтисодий шартномаларни имзолади. У Совет Иттифоқига экспорт қиладиган газ ҳажмини ўтган замонларга қараганда 30 баробарга оширди ва унинг нархини учдан бир қисмга камайтирди.

 Нурмуҳаммад Таракий охири Афғонистон мусулмон халқининг исломий қӯзғолонни бостиришда заифлик кӯрсатгани учун ички  партиявий   рақобатда ўз дўсти Ҳафизуллоҳга ютқазди ва қонли давлат тунтаруви натижасида милодий 1979 йил 19 сентябрь куни   66 ёшида қатл этилди.      

Ёрлиқ

Шарҳ