Ушбу кунда имоматнинг саккизинчи имоми Имом Али Бин Мусо Ар-Ризо алайҳиссалом дунёни тарк этиши билан нубуват бўстонининг яна бир гули сўлди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар! Имом Ризо алайҳисаломнинг  шаҳодат топган   куни муносабати билан барчаларингизга тасаллият изҳор этиб, бу қайғули муносабатга бағишланган махсус-эшиттиришни Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Азиз тингловчилар ушбу дастуримиз давомида Имом Ризо алайҳи саломнинг ҳаётлари ва Оллоҳ таоло бандаларининг ўзига хос бўлган хусусиятлари ҳақида сўҳбатлашамиз.

Ушбу кунда имоматнинг саккизинчи имоми Имом Али Бин Мусо Ар-Ризо алайҳиссалом дунёни тарк этиши билан нубуват бўстонининг яна бир гули сўлди. Аммо унинг малакутий оромгоҳи эса, Эронда ҳалигача зиёратчилар ва мусулмонларнинг зиёратгоҳига айланган бир муқаддас макон бўлиб қолган. Бугун имоматнинг саккизинчи имоми шаҳодат топган  кунига туғри келади. Шунинг учун ушбу қайғули  муносибат билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор этамиз.

Имом Али Бин Мусо алайҳи салом турли лақабларни олган эдилар. Аммо ушбу имомнинг сифат ва лақабларидан энг машҳури "Ризо" эди.  Яъни ул ҳазрат Парвардигорнинг истак-хоҳишига розий эди ва шунингдек дўстлари ҳам ул ҳазратдан розий эдилар ва душманлари эса норозий бўлиш учун ул ҳазратдан далил топмас эдилар. Шунингдек, Имом Ризо алайҳи салом "ғариб" лақабини ҳам олган эди. Чунки Аббосийлар ҳокими Маъмун  томонидан тазйиқ ўтказиши сабабли пок ўз аждодларининг сарзамини бўлган Мадина шаҳрини тарк этиб,  Маъмун қароргоҳи Хуросонга келган эди. Ва ниҳоят ғурбатда шаҳид бўлди.

Маъмун ўзининг хом хаёли билан Имом Ризо алайҳи салом  вилоятни қабул қилиши билан ҳам аҳли байт алайҳи саломни севадиганларнинг ноқонуний ҳокимиятига қарши қиёмининг олдини олиш ва Имомни тўлиқ тарзда ўз назорати остига олишни ва энг муҳими. ўзининг ноқонуний ҳокимиятини Имом Ризо алайҳи салом номи билан жилвалантиришни истарди. Аммо Имом Ризо алайҳи салом огоҳлик ҳаракатлари билан ушбу фурсатни исломни  қайтадан жонлаштириш ва мусулмонларни ҳидоят этиш учун сарфлади.

Имом Ризо алайҳи салом ўз ватанидан Хуросон томон йўл олганида Мадина шаҳрини хабар беришди. Ул ҳазрат Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳарамлари, ўз хонадони  билан хайрлашиш вақтида, ўз дуолари ва йиғлашлари билан бу сафар ўлим сафари бўладиганини тушунтириб, шу тартиб билан Маъмуннинг асл мақсадини ошкор этиб бердилар. 

Шунингдек, Имом Ризо алайҳи саломни ўлдириш билан таҳдид қилмагунларича вилоятни қабул қилмади ва ушбу таклифларга қарши шу даражада мухолифат этдиларки, барчалар Маъмуннинг мажбур этгани ва ул ҳазратнинг мухолиф эканликларидан бохабар бўлишди. Албатта Имом Ризо алайҳи салом вилоятнинг валиаҳдлигини қабул қилиш учун шарт-шароит қуйдилар. Жумладан уруш ва тинчлик фармонларини содир этиш,  мансабларга тайинлаш ёки олиб ташлаш каби ҳукуматнинг ишларига дахолат этмаслик шартини қуйди.                                 

Имом Ризо алайҳи саломнинг олимона ушбу тўқнашувлари нафақат Маъмуннинг чизган режаларини барбод этди , балки аҳли байт ва унинг ёронлари учун фурсат яратиб берди.  Имом Ризо алайҳи салом  вилоятнинг валиаҳдлигини олиши аҳли байтлари ва  дўстлари учун руҳия бағишлади. Мунтазам равишда тазйиқ ва босимларга юзмаюз бўлган Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли байтларининг ҳукуматлари Имом Ризо алайҳи саломнинг баракати туфайли аҳли байт фазилатлари билан ошно бўлмаганлар ошно бўлишди ва душманлар эса ўз мағлубиятларини ҳисс этишди. 

Маъмун Имом Ризо алайҳи саломнинг иллоҳий мақомини халқ назарида йўқотиш учун бошқа бир фитна-найрангни уйлаб чиқди ва бу эса илмий ва диний баҳс-мунозарани ташкил этиш фитнаси эди. Маъмун Имом Ризо алайҳи саломга ғалаба қозониш эҳтимолига эга бўлган шахсларни зудлик билан баҳс-монозараларга даъват этарди. Аммо Имом Ризо алайҳи салом турли мазҳаб ва динлар вакиллари бўлган шахслар устидан ғалаба қилди ва унинг турли билимлардаги илмининг овозаси мамлакатда тарқалди.

Ана шу вақти Маъмун қатл этиш хулосасига келди. Шу тартиб билан Имом Ризо алайҳи салом номига валиаҳдлик фармони содир этилганидан бир йил ўтганидан сўнг, Маъмун ўзининг катта жиноятини, яъни имом Ризо алайҳи саломни қатл этишга қул ўрди.

Агарчи Имом Ризо алайҳи салом ғарибликда шаҳид бўлган бўлсада, аммо инсон саодати учун аҳли байт алайҳим саломлар орқали Оллаҳ таоло ҳидоятининг нурафшон бўлган нури сўлмади. Ул  ҳазратдан инсонларга қолдирган бой мероси ва гажинаси бу инсонларнинг парҳизкорликларидир

Дастуримизнинг ушбу қисмида, Имом Ризо алайҳи салом ҳақида ҳикоялайдиган ҳодислардан бири ҳақида сўҳбатлашамиз. Бу ҳадисда, Парвардигорнинг солеҳ бандаларининг беш хислатлари ҳақида тўхталиб ўтилган. 

Бу тавсиялар эса ҳар биримиз учун ҳидоят чироғи бўлиши лозим.

Солеҳ бандаларнинг биринчи хусусиятлари Имом Ризо алайҳи салом каломида шундан иборатки, агар улар эзгў бирон ишни амалга оширсалар, бу ишни ижро этганларидан хурсанд бўлишади.

Ривоятларда айтилишича, бир шахс Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам олдиларига келиб айтди: "Мен илмни ўзимда сир тўтиб ошкор қилмайман ва бошқалар ундан бохабар бўлишларини ёқтирмайман. Аммо улар тасодуфан ёки кўтилмаганда бохабар бўлишади. Мен эса халқнинг бохабар бўлишларидан хурсанд бўламан.

Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам буюрдилар: Сен учун икки мукофот ато этилади. Сир сақлаш мукофоти ва ошкор этиш мукофоти. Агар бу хурсанд бўлиш риёкорлик юзасидан бўлса, ботил бир амалдир. Аммо ушбу яхши амал ошкор бўлмай қолиши ҳам мумкин. Аммо эзгў амаллар қилувчи инсонларнинг хурсандчилиги Оллоҳ таоло ризоятини олиш сабабидандир. Демак, ушбу хурсандчилик на риё қилиш ва на такаббур қилишдир. Балки бир руҳий ва маънавий ҳолатдирки, эзгў амалларни амалга ошириш ва Оллоҳ таолога яқинлашишидан кейин вужудга келади.

Парвардигорнинг яхши бандаларининг иккинчи хусисиятлари Имом Ризо алайҳи саломнинг нуқтаи назаридан шундан иборатки, ёмон бирон ишга қул ўрганларида Парвардигордан кечирим сўрайдилар. Оллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюради: "У тақводор зотлар) қачонки бирон-бир нолойиқ иш қилиб қуйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Оллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган, - ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Оллоҳгина мағфират қилур,- билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир) .

Намуна тафсирида ушбу оятнинг тафсири ҳақида шундай келтирилади. Бу оятда фойдаланган таъбирлардан шундай маъно келиб чиқадики, Оллоҳ таоло ёдида бўлган инсон гуноҳ содир этмайди. Оллоҳни эсидан чиқарганида ва унинг бор вужуди ғафлатда қолганида фақат гуноҳ этади. Аммо бу фаромушхотирлик ва ғафлат парҳизкор инсонларда кўп давом этмайди. Чунки зудлик билан Оллоҳнинг ёдига тушишади. Улар Оллоҳ таолодан бошқа паноҳгоҳ йуқлигини ҳисс этишади. Ва ўз гуноҳларини кечиришни фақат ундан сўрайдилар. 

Имом Ризо алайҳи салом нуқтаи назаридан яхши бандаларнинг учинчи хусусиятлари шундан иборатки, бирон неъмат уларга ато этилса, миннатдор бўлишади.

Дар ҳақиқат шукрона қиладиган бандалар, шундай инсонлар бўлишадики, тилларидан яратувчидан шукрона айтиш тушмайди. Бундай инсонлар қалб иймонлари билан бу оламдаги ҳар бир неъмат Оллоҳ таоло ва унинг раҳмати ва лутфу инояти билан бандаларига ато этилади,-деб билишади. 

 

ноябр 20, 2017 17:08 Asia/Tashkent
Шарҳ