сентябр 03, 2019 12:43 Asia/Tashkent
  • Ҳар қандай самолётни бошқара оладиган робот яратилди

Американинг DZYNE Technologies компанияси ҳар қандай самолётни бошқара оладиган роботни ишлаб чиқди.

ROBOpilot деб номланувчи бу робот самолётни бошқариши учун у учувчи ўриндиғига жойлаштирилади ҳамда қўл-оёқлари бошқарув рули ва педалларга қўйилади. Робот бошқарув панелини компьютерлашган нигоҳи орқали кўради, белгиланган йўналишни сақлайди ва ҳеч кимнинг ёрдамисиз самолётни қўндиради.

9 август куни ROBOpilot АҚШ фуқаро авиацияси федерал бошқармаси синовларидан муваффақиятли ўтди. Орадан бир неча ҳафта ўтгач, у яна бир синов топширди ва хатога йўл қўйди, аммо хатонинг қанчалик жиддий эканлиги маълум қилинмаган.

Робот нархи қанча туриши номаълум, лекин у автоном самолёт ишлаб чиқаришдан кўра анча арзонга тушиши аниқ.

Ёрлиқ

Шарҳ