• ВИТАМИН ЕТИШМАСЛИГИ ВА ДАВОСИ
    ВИТАМИН ЕТИШМАСЛИГИ ВА ДАВОСИ

Жийданинг 500 граммини 4 литр сув билан усти ёпиқ идишда 20 минут қайнатиб, такрор

 

 1). такрор 2 ой 3 маҳал 40 граммдан ичилса, бўй ўсишига ёрдам қилади. Бўй ўсмай қолишига кўп витаминлар етишмаслиги сабаб бўлади.

 2.).Бўй ўсишида организмга ижобий таъсир кўрсатадиган, бўй ўсишига ёрдам берадиган, витаминларга бой бўлган, турли хасталикларни даволашда қўл келган омил А витаминидир. Агар инсон организмида бу витамин камайиб кетса, унинг кўриш қобилияти камаяди. Бу витамин кўпроқ сабзи, помидор, кўк нўхат, қовун, апельсин ҳамда сут маҳсулотларида мавжуд бўлади.

 3. В1 витамини организмда етишмаса, паришонхотирлик рўй беради, хотира пасаяди, асаблар бўғилади. Бундан қутулиш учун гўжа оши, сули, арпа нони, қўй гўштини кўп истеъмол қилиш керак.

 4. В2 витамини камайиб кетса, кўз ёшланаверади, кам-қонлик келиб чиқади, киши дармонсизланиб, лаблари қурийверади, бичилади, лабида ажинлар пайдо бўлади. Бундай кишилар кўпроқ тухум, қўй гўшти, хамиртуруш ва пишлоқ ейишлари керак .

5. В3 витамини организмда камайиб кетса, юрак ўйнайдиган бўлиб қолади.

 6. С витамини инсон организми учун энг муҳим витаминдир. С витамини камайиб кетса, милклар бўшашиб. оғриқлар пайдо бўлади, бўғинлар оғрий бошлайди. Яралар пайдо бўлиб тезликда битмайди ва киши тез чарчайди. Ундай киши картошка, карам, булғор қалампири, қулупнай, лимон ва апельсиндан кўп миқдорда ейиши керак.

 7. D витамини етишмаса, ундай кишини қуёш тез уради, сочлари тўкила бошлайди. У киши сут ва қатиқни кўп истеъмол қилиши керак бўлади.

 8. К витаминни инсон организмида етишмаса, ундай инсон жигар, ичак ва буйрак касалликларига чалинади, қони яхши ивимайди. У киши пиёз, карам, қовун, кўк нўхат, ловия ва кўкатларни кўп еса, фойда қилади.

9. Н витамини етишмаса, организмда ёғ безларининг фаолияти бузилади. Бундай ҳолда сочлар тез оқаради ва тўкилади. Бунинг дармони — бўлка нон, гуручли овқатлар, жўхори, гўжа ва жигарни қўп миқдорда ейиш билан амалга ошади.

 10. Юқоридаги номлари қайд этилган витаминлар инсон организмида етишмаса, турли хил салбий ўзгаришлар келиб чиқади. Тирноқлар тушиб кетиши, бўй қисқа бўлиши, тез-тез ҳар хил яралар чиқиши, юзга яра тошиши мумкин. Бундай ҳолатларда кўпроқ ёнғоқ, кунгабоқар ва каноп ёғидан фойдаланиш керак. Инсон организмида барча витаминларнинг ўз меъёрида бўлишини таъминлаш учун йилнинг турли фаслида етарли миқдорда ноз неъматларни истеъмол этиб туриши зарур. Шундай қилинган тақдирда ўз организмингизнинг соғлом бўлишига интилган бўласиз. Муаллиф: Ҳожи Менгназар Рустам Ўғли Манба: «Дард борки дармон бор .Гурухга А.Махсумов куйди.

 

декабр 28, 2017 10:51 Asia/Tashkent
Шарҳ