• Нима учун ёнғоқ истеъмол қилинади?
    Нима учун ёнғоқ истеъмол қилинади?

Ёнғоқ баргларида ва мевасига ёпишиб турувчи кўк пўстлоғида инсон организми учун зарур бўлган кўпгина моддалар мавжуд: хушбўй моддалар, С ва Е витаминлари, алкалоидлар ва каротин моддалари бор.

 

Ёнғоқ мағзи мойли ёғ, оқсил ва эркин аминокислоталарга бой. Шунингдек, унинг мағзида Е, К, Р ва С витаминлари бор. Ҳали пишмаган кўк ёнғоқ таркибида турли гуруҳдаги витаминлар, каротинга бой, пишган ёнғоқ меваси эфир мойлари, хушбўй моддалар, темир ва кобальт тузларига жуда бой. Меваси пўчоғида фенолкарбон кислоталари, кумаринлар, стероидлар ва пелликула бор.
     Қадим замонлардан кишилар ёнғоқдан халқ табобатида фойдаланиб келишган. Ҳозирги вақтда ёнғоқ мевасидан бактерицид, яра ва жароҳатларни битирувчи, умумий мустаҳкамловчи ва турли хил гижжаларга қарши курашувчи дори-дармонлар тайёрлашда фойдаланилади. Ёнғоқ барглари микробларга қарши курашиш ва шамоллашни даволаш хусусиятларига эга. Бундан ташқари унинг барглари жароҳатларни битириш хусусиятига эга.
    Ёнғоқ хотирани яхшилайди. У қабзиятни даволашда ажойиб восита. Таркибида 65 % мойлар мавжудлигига қарамасдан, у қон таркибидаги ёғ миқдорини пасайтиради (ёнғоқда жуда кўп тўйинган ёғ кислоталари мавжуд). Ёнғоқнинг таркибидаги тўйинган ёғ кислоталари минерал моддалар билан биргаликда мавжудлиги сабабли, уни истеъмол қилиш гипертонияда, атеросклерозда, бошқа юрак ва қон томир касалликларида тавсия этилади.
    Ёнғоқ жуда тўйимли: у 75 % дан кам бўлмаган ёғлардан иборат. У инсон қонида холестерин миқдорини камайтирувчи нодир воситадир. Ёнғоқ мағзи билинар-билинмас аччиқлик билан қўшилган беқиёс ёқимли таъмга эга. Қон томирларини мустаҳкамлаш мақсадида истеъмол қилинади.

 

декабр 30, 2017 12:02 Asia/Tashkent
Шарҳ