• Қулупнай: ҳам фойдали, ҳам зарарли мева ҳақида тавсиялар

Қулупнай – ёзнинг энг мазали мевасидир. У жуда ширин ва фойдали мева ҳисобланади. Унинг пишишини жуда кўпчилик интизорлик билан кутади.

Чунки қулупнайларни ёшу кекса – барча яхши кўради. Шу сабаб бўлса керак, ёзда меванинг ўзи истеъмол қилинса, қиш учун ундан мураббо ва шарбатлар тайёрлаб қўйилади.

Қулупнайларнинг фойдали таркиби

Агар вазн ошиб кетишидан чўчимасангиз, унда қулупнайни қаймоқ, сметана ёки творог билан бирга истеъмол қилсангиз бўлади. Сут маҳсулотларидаги ёғлар ичак деворларига бирикади ва қулупнайнинг безовта қилувчи ҳолатларининг олдини олади. Агар кишида ичак безовталаниши бўлмаса, қулупнайни янги сут билан истеъмол қилса ҳам бўлади.

Ушбу мевани бошқа таомлар билан аралаштирмай, биринчи ёки иккинчи овқатдан сўнгина истеъмол қилинг, чунки у ошқозон ичида бижғиш хусусиятига эга. Ўзи умуман олганда, барча меваларда ана шундай хусусият мавжуд. Шунинг учун уларни ҳеч қайси таом билан аралаштириб емаслик тавсия этилади.

Қулупнай жуда “инжиқ” мева бўлиб, барчага тенг фойдали бўлавермайди. Таркибидаги кислота сабаб ошқозон-ичак йўлларида касаллиги бор кишилар учун у жуда зарарлидир. У айрим кишиларда турли аллергияни қўзғатиши мумкин. Қон босими юқори кишиларга ҳам уни истеъмол қилишни тавсия этишмайди. Ёдда сақланг: қулупнайни меъёридан ортиқ ейиш инсон организми учун хавфлидир.

Бир кунда кўпи билан ярим килоча қулупнайни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Организм айнан шунча миқдордаги қулупнайни хазм қила олади.

март 06, 2018 12:15 Asia/Tashkent
Шарҳ