• Samsung Galaxy S8 ўрамида симсиз наушниклар кўзда тутилади

Симли наушникларнинг замони тугаётганга ўхшайди.

2016 йилнинг сентябрь ойида Apple компанияси смартфондаги анъанавий 3,5 миллиметрли наушник слотидан воз кечган илк йирик ишлаб чиқарувчига айланди. Унинг ортидан бошқа вендорлар ҳам аста-секин шу йўналишда кетишмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда келгуси йилнинг тахминан биринчи чорагида тақдим этиладиган Samsung Galaxy S8 флагманида ҳам бундай наушник слоти бўлмайди, бунинг ўрнига компания ушбу смартфон ўрамида симсиз наушникларни кўзда тутиши кутилмоқда, деб ёзмоқда 3D News.

Ҳозирча наушникларнинг дизайнига оид маълумотлар ошкор қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Samsung жорий йилда Gear IconX симсиз наушникларини сотувга чиқарган эди. Технология гигантида бу борада зарур тажриба мавжуд.

Ёрлиқ

июн 18, 2018 10:53 Asia/Tashkent
Шарҳ