• «Google» инсон ўлимини 95 фоиз аниқликда айтиб бера оладиган алгоритм яратди

«Google» дастурчилари инсон саломатлигини баҳолайдиган ва унинг ўлими санасини айтиб бера оладиган алгоритм яратишди, деб хабар бермоқда «Nv.ua».

«Medical Brain» номли ушбу алгоритм беморлар саломатлигини таҳлил қилиб, унинг ўлими муддатини ҳам прогноз қилиб бера олади.

«Google» муҳандислари сунъий интеллектни қўллашган ҳолда Калифорния университети тиббиёт маркази ва Чикаго тиббиёт университетида даволанган 216 000 дан зиёд катта ёшли беморларнинг маълумотларини таҳлил қилишди.

Таҳлил натижаларига кўра, сунъий интеллект беморларнинг ўлими вақтини 95 фоизга аниқ тахмин қилди. Бу анъанавий прогноз моделидан сезиларли даражада аниқдир.

Олимлар ушбу кашфиёт келгусида тиббиёт муассасалари ва суғурта компаниялари учун фойдали восита бўлишига умид билдиришмоқда.

июл 02, 2018 09:37 Asia/Tashkent
Шарҳ