• IBMнинг янги сунъий ақли инсон билан бўлган баҳсда ғолиб бўлди

“Дейли Мейл”га таяниб ИСНО берган маълумотга кўра, Сан-Франсискода ташкил этилган анжуманда “Unsettling” номланган ушбу мослама икки киши билан баҳс қилишни бошлайди.

Бу компютер ўзида юклатилган мақола, хабарлар ва журналлар маълумотлари билан нутқ сўзлашни бошлайди.

Сўнгра унинг иқтибосларига қарши бўлган одамлардан бирин сўзлайди. Тўрт дақиқадан кейин бу ақлли мослама ўша одам айтган сўзларни рад этади.

Ушбу конференцияда иштирок этган меҳмонлар аниқ далиллар асосида одамлардек бирон киши ё нарса сўзлаша олмаслигини билардлар. Аммо мазкур баҳсда кўтарилган мавзуларда компютер одамлардан аниқ ва тўғрироқ суҳбат қилган эди.

Мазкур IBM интернетга уланмаган, аммо унда турли мавзуларга доир кўплаб маълумотлар захира этилган.

Ёрлиқ

июл 08, 2018 14:28 Asia/Tashkent
Шарҳ