• Ҳақиқий мўъжиза: 100 йилда атиги бир марта ёқилғи қуйиладиган автомобиль!

Американинг Коннектикут штатида жойлашган Laser Power Systems (LPS) компанияси табиатда мавжуд бўлган энг қаттиқ материаллардан бири - торийдан фойдаланишни кўзда тутган янги двигатель тизимини устида иш олиб бормоқда. Торий ўта қаттиқ жисм бўлгани сабабли, тасаввур қилиб бўлмас даражада иссиқлик ишлаб чиқара олади.

Компания айни пайтда материалнинг кичик бўлаги устида экспериментлар олиб бормоқда. Айнан шу бўлак туфайли юзага келган лазер нури сувни қайнатиб, буғ хосил қилади ва мини-турбина ҳаракатга келади. Торий двигателининг ушбу модели 200 килограмм тош босади ва оддий автомобиль капоти тагига жуда мос тушади.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, атиги бир грамм торий 28 минг литр бензиндан кўра кўпроқ энергия ҳосил қилади. Бу модданинг 8 грамми уловнинг бир аср давомида ёқилғи қуймасдан бошқариш имконини беради. Эксперт Роберт Харгрейвснинг сўзларига кўра, автомобиллардан чиқаётган ис гази туфайли атроф-муҳит ифлосланаётган бир пайтда торий каби хавфсиз моддалардан фойдаланишни замоннинг ўзи талаб қилмоқда. У яқин келажакда торий нафақат автоуловлар учун ёқилғи, балки йирик саноат корхоналари учун ҳам энергия манбаси сифатида ишлатилишига ишонади.

 

август 14, 2018 10:17 Asia/Tashkent
Шарҳ