• Янги BMW Z4 родстери намойиш этилди

BMW компанияси Z4 (G29) янги авлод родстерини намойиш этди. M40i First Edition талқинидаги янги BMW Z4 тақдимоти Пеббл-Бичда бўлиб ўтди.

Модель Concept Z4 Roadster прототипи дизайнига асосланган ва BMW родстери учун илк проекцион дисплей билан жиҳозланган.

BMW Z4 M40i родстерига 387 от кучига эга бўлган уч литрли двигатель ўрнатилган. У 4,4 сония ичида тезлигини соатига 60 милга (96 километр) етказади.

                                      
Машина ёруғлик диодли оптика, иккита юқори даражали дисплейга эга бўлган BMW Live Cockpit Professional мажмуаси, электрон бошқарувли амортизаторлар, тормозлар ва M Sport фаол дифференциали билан жиҳозланган.

Янги BMW Z4 ҳақидаги батафсил маълумотлар сентябрда эълон қилинади.

 

Ёрлиқ

сентябр 11, 2018 11:19 Asia/Tashkent
Шарҳ