•  3D-принтерда кўзи ожизларга кўриш имконини бериши мумкин бўлган сунъий кўз босилди

АҚШнинг Миннесота университети олимлари 3D-принтерда кўзи умуман кўрмайдиган одамларга кўриш имконини бериши мумкин бўлган бионик кўзни босиб чиқаришди. Имплантни яратиш учун бир соатга яқин вақт кетган.

Сунъий кўз шиша, яримўтказгичли полимерлар ва кумуш зарраларидан яратилади. Полимерлар ёруғликни электр энергияга айлантиради. Электр энергия эса инсон миясига узатилади. Сунъий кўзнинг илк прототипи қуёш нурларининг 25 фоизини электр энергияга айлантира олган, бу эса олимлар томонидан ижобий натижа сифатида баҳоланган.

Олимлар тадқиқотларининг кейинги босқичида кўпроқ электр ўтказувчанликка эга енгилроқ рецепторлардан иборат кўзни яратишмоқчи. Яқин келажакда бундай кўз кўр одамларга ўрнатилиши мумкин. 

 

сентябр 11, 2018 11:23 Asia/Tashkent
Шарҳ