• Янги LG UltraGear мониторлари билан ўзингизни ўйинлар оламида юргандек ҳис қиласиз

Кучли мониторлар ўйин тажрибаси трансформацияси учун бетакрор тасвир ва тезкор қайта ишлаш тизимини таклиф қилади

LG Electronics ўзининг янги UltraGear мониторлар тақдимоти билан ўйин технологияларга содиқлигини намойиш этади. Бу мониторлар кучли кўрсаткичлари, бетакрор тасвир сифати ва юқори янгиланиш частотаси туфайли ўйинлар оламига "шўнғиш"ни янги даражага кўтаради. Бу омиллар ўйин тажрибасини яхшиловчи ўйин кўламига "шўнғиш" эффектини ҳосил қилиш учун 21:9 томонлар нисбатига эга ультракенг экран ва бежирим дизайн билан уйғунлашади.

LG томонидан ишлаб чиқарилувчи мониторлар, шу жумладан ишлаб чиқариш қувватини оширувчи 21:9 форматли LG UltraFine ва LG UltraWide мониторлари аллақачон тасвир сифати бўйича ўз тоифасида энг яхшиларидан бири сифатида тан олинган. UltraGear – оптимал тасвир сифати ва тезкор ишлов бери тизими билан бирга юқори ишлаб чиқариш қувватини таклиф қилувчи LG янги мониторлар линейкасининг номи бўлиб, бу мониторлар ҳар қандай жанрда мукаммалдир. LG UltraGear геймерларга имкон доирасида ўйнаш имконини беради, бу ўйин ва ғалаба учун ўйин ўртасида сезиларли фарқни юзага келтиради.

UltraGear линейкаси флагмани бўлган 34GK950G модели ўзининг энг кучли хусусиятлари билан фахрлана олади, NanoIPS дисплеюс технологияси эса DCI-P3 ранглар кўламини 98 фоизга қоплаб, мисли кўрилмаган тасвир сифатини қайд этади. Бу дисплей sRGB стандартига мувофиқ ранглар спектрининг 135 фоиздан ортиғини аниқ акс эттиради. Графикани қайта ишловчи NVIDIAG-Sync технологияси ёрдамида UltraGear 34GK950G монитори хатти-ҳаракатларни узилишларсиз ва бенуқсон узатади. Бундан ташқари, 120 Гц'ли юқори янгиланиш частотаси ўйин силлиқ кечиши ва объектлар янада аниқ кўрсатилишини билдиради.

RedDotDesign2018 ва iFDesignAward2018 мукофотлари билан тақдирланган 21:9 томонлар нисбатига эга катта  монитор 34-дюймли экран ва UltraWideQHD (3440x1440)даги соф кристал тасвирдан ташқари ўйинга кинематографиклик қўшади ва фойдаланувчига севимли ўйинига янгича қараш имконини тақдим этади. UltraGear 34GK950G кенг томонлар нисбати одатда унчалик эътибор берилмайдиган деталларни ён томондан кўриш имконини беради, ультраингичка ҳошиялар эса янада қизиқ тажриба учун бир неча мониторни бирлаштириш имконини беради. Шунингдек геймерлар ҳар қандай ўйин ёки фильмни тўлдиришга мўлжалланган 6 ранг созламали SphereLighting айлана жиҳози функцияси ҳисобига ўз муҳитини ярата олади.

"LG мониторлари узоқ йиллар давомида саноатда янги стандартларга старт беради, LG UltraGear ҳам худди шундай, - дейди LG IT Business Division бўлими раҳбари Чанг Ик-кван. - Саноатнинг Европадаги энг йирик ҳодисасида UltraGear мониторининг тақдим этилиши янги маҳсулотлар қаторига бўлган ишончимизни намойиш этади".

 

сентябр 16, 2018 11:11 Asia/Tashkent
Шарҳ