декабр 18, 2016 18:59 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти президенти
    Эрон ислом жумҳурияти президенти

Эрон ислом жумҳурияти президенти минтақага уюштирадиган сафарларининг навбатдаги босқичида Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда бўлади.

Бугун Эрон президенти маълумотлар ва алоқалар бўича муовини Парвиз Исмоилий Эрон телерадиокомпаниясига берган интервюсида,  Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  минтақа  ва қўшний мамлакатлар билан ўзаро алоқалар ва ҳамкорликларини кенгайтириш сиёсатлари давомида Арманистон президентининг расмий даъвати билан 21 декабрь- чоршанба куни бу мамлакат пойтахти Ереван шаҳрига боради деб эълон қилди.

Парвиз Исмоилий шунингдек  икки мамлакатнинг олий мартабалари масъуллари ўртасида музокаралар,  Эрон ва Арманистон масъуллари ўртасида ҳамкорлик ҳужжатлар имзоланиши, ҳамда  икки мамалакат тожирлари ўртасидаги йиғилиш Эрон президентини Арманистонга қиладиган сафарининг иш дастурида жой  олган деб қўшимча қилди.

У ўз сўзларида  Эрон президенти Арманистондан кейин  Қозоғистонга сафар қилади. Бу сафари жараёнида,  икки ўлка президентлари музокаларпига қўшимча,  олий мартабали масъулларининг йиғилиши, бир нечта ҳамкорлик ҳужжатларни имзоланаши ҳамда Эрон президенти иштирокида пресс- конференция ўтказилиши ҳам назарга тутилган деб аниқлик киритди.

Исмоилийга кўра, Эрон президенти, минтақага уюштирадиган сафари сўнгида  Қирғизистонда бўлиб, бу мамлакат президенти  билан учрашиб мулоқот ўтказиши кутилмоқда .

 

Ёрлиқ