декабр 24, 2016 19:01 Asia/Tashkent
  • Эрон Қирғизистон инфратузилмаларини янада ривожлантиришда яхши шерик бўла олади

Эрон Қирғизистон инфратузилмаларини янада ривожлантиришда яхши шерик бўла олади

Эрон ислом жумҳурияти президент аппарати бошқарувчиси Эрон ва Қирғизистон республикаси иқтисодий фаолларининг тижорат бўйича конференциясидаги чиқишида шундай айтдики, Эрон Қирғизистон инфратузилмаларини янада ривожлантиришда яхши шерик бўла олади. Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президент аппарати бошқарувчиси Муҳаммад Наҳовандиён Бишкек шаҳрида жума куни Эрон ва Қирғизистон иқтисодий фаолларининг тижорат йўналишидаги анжуманида шундай айтдики, Эронлик ширкатлар йўл қурилиш, темир йўл, станциялар ва умумий олганда инфратузилмаларни барпо этишда ўз имкониятларини халқаро рақобат майдонида кўрсата олган. Муҳаммад Наҳовандий Қирғизистон бош вазири иштирокида ўтказилган мазкур маросимда шундай таъкидладики, Эрон давлати Эрон иқтисодий фаоллари томонидан Қирғизистонда қўшма инвестиция киритиш лойиҳаларини қўллаб қувватлайди ва ҳимоя қилади. 

Ёрлиқ