апрел 18, 2017 18:36 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири
    Эрон ташқи ишлар вазири

Эрон ташқи ишлар вазири Эрон давлати Грузиянинг инфратузилмаларини кучайтиришда таъсирчан рол ўйнаши мумкин деб айтди.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Тблиси шаҳрида Грузиянинг иқтисод ва ривожланиш вазири Георгий Гахария иштирокида ўтказилган Эрон ва Грузиянинг иқтисодий алоқалари йиғилишида  икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларга тўхталиб, Эрон ва Грузия давлатлари  транзит соҳасида ўзаро алоқаларини кенгайтиришлари билан Европага чиқиш учунг коридорга айланишларини имкони бор деб қўшимча қилди.

Зариф шунингдек  Эрон давлатини Грузия билан эркинроқ ва яхшироқ иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш пайида эканлигига ишора қилиб,  виза тартибини бекор этилиши юзлаб эронлик туристларни Грузияга сафар қилишлари ҳамда икки мамлакат алоқаларидан янада кенгроқ фойдаланиш учун янги фурсатларни вужудга келишини  таъкидлади.

Бу йиғилишда Эрон ва Грузия ўртасидаги турли иқтисодий ҳамкорликлар масаласи муҳокама этилди.

Ёрлиқ