июн 06, 2017 18:20 Asia/Tashkent
  • Муҳаммаджавод Зариф
    Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири минтақа ўзгаришлари борасидаги маслаҳатлашувлари давомида кеча Қувейт, Қатар, Ливан ва Алжазоир ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа иттифоқининг ташқи сиёсати масъули билан телефон орқали суҳбатлашди.

Арабистон, БАА ва Миср давлатларини Қатар билан дипломатпик муносабатларини тўхтатишгани  Ўрта Шарқ минтақасининг энг янги ўзгаришларидандир.

Бу мамлакатлар  Қатар давлатини террозмни қўллаб қувватлаш, арабий мамлакатлар ички ишларида аралашиш, минтақа мамлакатлари миллий хавфсизлигига таҳдид қилиш, ҳамда  террористларга ўз ҳудудларида жой беришда айблаб бу мамлакат билан дипломатик алоқаларини уздилар.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Қувейт ташқи ишлар вазири Шайх Сабоҳ Алхолид Ассабоҳ, Қатар ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Сони, Ливан ташқи ишлар вазири Жуброн Босил, Алжазоир ташқи ишлар вазири  Абдулқодир Масоҳил ҳамда Европа иттифоқининг ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини билан телефон орқали қилган алоҳида суҳбатларида  Ўрта Шарқ минтақасининг сўнгги ўзгаришлари юзасидан фикр алмашди.

Эрон ташқи ишлар вазири олдинроқ ҳам Ироқ, Уммон, Туркия, Тунис, Малайзия ва Индонезия ташқи ишлар вазирлари билан суҳбатларида минтақанинг ҳозирги ваияти ҳамда айрим арабий мамлакатларни Қатар билан дипломатик алоқаларин тўхтатишгани масаласини муҳокама қилганди.

Ёрлиқ