июл 09, 2017 17:07 Asia/Tashkent
  • ЮНЕСКО Язд шаҳрини жаҳон мероси сифатида қайд этди
    ЮНЕСКО Язд шаҳрини жаҳон мероси сифатида қайд этди

Эроннинг энг чиройли шаҳарларидан бўлмиш Язд шаҳри 9 йил давом этган вақтинчалик қайдномадан кейин, ниҳоят бугун ЮНЕСКОнинг ёқлаб овоз беришини қўлга киритди

Эрон марказидаги тарихий Язд шаҳри ЮНИСКОнинг бутунжаҳон мерос комитетининг 41-саммитида жаҳон мероси сифатида қайд этилди.

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эроннинг энг чиройли шаҳарларидан бўлмиш Язд шаҳри 9 йил давом этган вақтинчалик қайдномадан кейин, ниҳоят бугун ЮНЕСКОнинг ёқлаб овоз беришини қўлга киритди.

Жаҳон мероси комитети аъзоларининг қаршилигисиз ва ҳамманинг қўллаб қувватлашига қарамай, йиғилиш раиси тарихий Язд шаҳрини жаҳон мероси рўйхатига киритиш учун бир овоздан ёқлаб овоз беришларини кенгаш аъзоларидан сўради. ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси 41-саммити Польшанинг Кураков шаҳрида иккинчи июлдан бошланган эди. 

 

Ёрлиқ

Шарҳ