декабр 01, 2017 21:13 Asia/Tashkent
  • Муҳаммаджавод Зариф Афғонистонда ИШИД гуруҳининг пайдо бӯлишига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ташқи ишлар вазири деди: Эрон Афғонистонда ИШИД гуруҳининг кӯпайиб бораётганига  жиддий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлайди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф   Баку шаҳрида бӯлиб ӯтаётган "Осиё юраги—Истанбул йӯналиши" 7-йиғилиши жараёнида деди: минтақа мамлакатлари Афғонистонда хавфсизлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш мақсадида  йиғилишган.

Муҳаммаджавод Зариф пайшанба куни Рим шаҳрида Евроиттифоқнинг ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини билан ӯтказган мулоқотига тӯхталиб, илова қилди: учрашувда Сурияга оид тинчлик музокаралари ва Сочи шаҳридаги йиғилиш ҳақида суҳбатлашдик. Шунингдек, Могерини билан Саудия Арабистонининг Ямандаги хавфли сиёсати ҳақида ҳам гаплашдик.

 

Ёрлиқ