май 27, 2018 12:45 Asia/Tashkent
  • Язд ва Самарқанд биродар шаҳар бўлди
    Язд ва Самарқанд биродар шаҳар бўлди

Язд шаҳрининг Самарқанд шаҳри билан биродарлиги тасдиқланди

Эроннинг Язд шаҳри кенгаши аъзоси Язд ва Самарқанднинг биродарлиги тасдиқлангани ҳақида маълум қилди. 

Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Саййид Ҳусайн Озодий кеча Язд шаҳар кенгашининг очиқ йиғилишидаги чиқишида шундай баёнот бердики, Язд шаҳар кенгашининг халқаро ишлар, сайёҳлик ва маданий ишлар бўйича комиссиясининг йиғилишида коммиссия маслаҳатчисининг ҳисоботи ва баёнотлар эшитувидан кейин бу ҳақдаги баҳс-мунозарлар бўйича фикр-алмашувлар бўлиб ўтганидан сўнг, Язд шаҳрининг Самарқанд шаҳри билан биродарлиги тасдиқланди. 

Унга кўра, Самарқанд Ўзбекистон республикасининг энг катта шаҳарларининг иккинчиси ҳисобланади ва Самарқанд вилоятининг марказидир. 

Самарқанд шаҳри Язд шаҳри билан маданий соҳада кўплаб иштирокларни амалга оширган. Самарқанд жаҳоннинг энг қадимги шаҳарларининг бири ҳисобланади.  

Ёрлиқ

Шарҳ