июн 24, 2018 15:47 Asia/Tashkent
  • Муҳаммаджавод Зариф: Трампнинг ўйламай қилган иши Эрон манфаатига бўлади

Эрон Ташқи ишлар вазири АҚШ президентини танқид қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Эрон Савдо палатаси  аъзолари билан  бўлган қўшма йиғилишда Американинг Баржом келишувидан чиққанига ишора қилиб деди: Эрон душманнинг мақсадини билади ва бу нарса, Эрон  ҳар қандай шароитда  Баржомдан чиқмайди, деган маъсносида эмас

Зариф, жумладан, америкаликлар Эронга қарши янги босимлар.бошлашганини ва ушбу мамлакатни йўқ қилиш пайидан эканликларини таъкидлаган ҳолда баён этди:" Ўтган замонларда америкаликлар Оқ уйда ўтиришарди ва уларнинг талабларига эргашувчилар Европада  ва бошқа жойларда Эронга қарши санкцияларни жорий қилишарди. Эндиликда эса ул замонларнинг вақти ўтган."

Эрон Ташқи ишлар вазири мамлакатнинг иқтисодий ва  айирбошлаш муаммоларининг ҳал қилиш калиди Европадаги кичик ва ўрта ширкатлар эканлигига ишора этиб, қўшимча қилди: Европа мамлакатларининг олдинга олиб борувчи мотори кичик ва ўрта ширкатлардир ва  улар йирик ширкатларнинг ўрнини олишлари мумкин.

Ёрлиқ