август 25, 2018 17:17 Asia/Tashkent
  • Эрон адлия вазири Қирғизистон ва Ўзбекистон адлия вазирлари билан учрашди
    Эрон адлия вазири Қирғизистон ва Ўзбекистон адлия вазирлари билан учрашди

Эрон адлия вазири ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг 6 йиғилишида Ўзбекистон ва Қирғизистон адлия вазирлари билан учрашиб, суҳбат ўтказди. 

Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида жума куни ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтди. 

Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Эрон адлия вазири Саййид Алиризо Овоий ушбу йиғилишда Ўзбекистон адлия вазири билан ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. 

Ушбу англашув меморандумида тарафлар, таълим, тажриба алмашиш, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқий савиясини ошириш ва қўшма ахборот конференцияларини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш учун тайёр эканликлари маълум қилинган. 

ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирлари ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш Стратегиясига мувофиқ адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган қўшма баёнотни имзоладилар.

Ҳужжатга асосан, ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик ШҲТ Хартияси, Узоқ муддатли қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш Стратегиясига мувофиқ ҳолда ривожлантирилади.

Томонлар адлия вазирликлари ўртасидаги муносабатлар, жисмоний ва юридик шахсларга юридик хизматлар кўрсатиш механизмини такомиллаштириш ва суд-экспертиза фаолиятининг муҳим йўналишлари бўйича ҳамкорликни давом эттириш устувор вазифа эканлигини қайд этишди.

Адлия вазирлари томонидан халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва ШҲТ доирасида қабул қилинган халқаро шартномалар асосида халқаро хавфсизликка таҳдиднинг тарқалишининг олдини олиш муҳим эканлиги таъкидланди. 

Ёрлиқ