сентябр 25, 2018 13:35 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний НБС телеканали билан қилган суҳбатида АҚШ президенти билан учрашмаслигини маълум қилди
    Ҳасан Руҳоний НБС телеканали билан қилган суҳбатида АҚШ президенти билан учрашмаслигини маълум қилди

БМТ Бош ассамблеясининг сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига сафар қилган Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний маҳаллий вақт билан душанба куни НБС телеканали билан қилган суҳбатида Доналд Трамп билан учрашув ўтказиши кун тартибида йўқлигини таъкидлади

Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШнинг НБС телеканали билан ўтказган интервьюсида, Нью-Йорк шаҳрига уюштирган сафари давомида АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашув ўтказиши унинг кун тартибида йўқлигини таъкидлади. 

Бирлашган миллатлар такшилоти Бош ассамблеясининг 73-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига сафар қилган Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний маҳаллий вақт билан душанба куни

НБС телеканали билан қилган суҳбатида Доналд Трамп билан учрашув ўтказиши кун тартибида йўқлигини таъкидлаб, АҚШ президенти учрашув ўтказиш учун шароит яратгани йўқлиги маълум қилди. 

Ҳасан Руҳонийга кўра, агар Трампга ўхшаган шахс музокара ўтказиш учун қизиқиши бўлса, муносабатларнинг яхшиланишини истаса санкция ва таҳдид воситаларидан фойдаланмаслиги керак. 

Мабодо бирон давлат бошқа давлатга қарши ўзининг бор куч имкониятини ишга солиб қаршилик кўрсатса, бу мавжуд масалаларни ва муаммоларни ҳал этиш учун, керакли ва лозим бўлган ирода йўқлигини англатади. 

Эрон президентининг айтишича, Америка халқаро қонунларга зид равишда ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"дан чиқиб кетди ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясини поймол қилди. 

Аммо, ядровий келишувда қолган бешта мамлакат томонидан Эрон манфаатлари таъминланса, Эрон ҳам мазкур ядровий келишувда қолади. 

Ҳасан Руҳоний Эронга қарши жорий этилган санкцияларнинг мамлакат иқтисодига қанчалик таъсир ўтказиши ҳақида берилган саволга жавобан шундай айтдики, санкциялар бизнинг халқимизга бироз бўлсада босим ўтказди. Бироқ, бошқа томондан қаралганда ушбу санкциялар пайти Эрон миллати учун қулай фурсат бўлди. 

Ёрлиқ

Шарҳ